14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 11:17
Қишлоқ хўжалиги 👁 297

Туманда ғалла ўрим-йиғими олдидан кўргазмали семинар бўлиб ўтди

Туманда ғалла ўрим-йиғими олдидан кўргазмали семинар бўлиб ўтди

Ғалла – ризқ-рўзимиз, нон – дастурхонимиз кўрки, файзи ҳисобланади. Шу сабабли ҳам деҳқонларимиз ғаллачиликда ҳосилдорликни ошириш, эл-юртимиз дастурхони тўкинлигини таъминлашга доимий эътибор қаратиб келишади. Айниқса, амударёлик ғаллакорлар ҳар йили мўл ҳосил олиб, юксак хирмонлари билан мамлакатимизда пешқадамлар сафида келмоқда.

Бу йил ҳам туман фермерларининг далаларида мўл ҳосил етиштирилди. Туманда 344 та фермер хўжаликлари ҳамда қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан ўтган йил кузда 6 минг гектар майдонга сара буғдой уруғлари қадалган бўлиб, ғаллачилик кластерлари билан дон етказиб бериш бўйича шартномалар тузилди.

Буғдой уруғи қадалганидан тортиб, ғалла ҳосили пишиб етилгунига қадар барча агротехник тадбирлар ўз вақтида ва сифатли амалга оширилди. Натижада далаларда мўл ҳосил тўпланди. Етиштирилган мўл ҳосилни қисқа фурсатларда нес-нобуд қилмай ўриб-йиғиб олиш мақсадида барча ҳаракатлар изчиллик билан амалга оширилмоқда.

9 июнь куни туманнинг Қипчоқ овулидаги “Ҳайтимбетов Султон” фермер хўжалигида жорий йилги ғалла ўрим-йиғими мавсуми бошланиши муносабати билан кўргазмали семинар бўлиб ўтди.

Унда туман ҳокими Султонбой Йўлдашев, Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири Зоҳид Зиядуллаев, “Qipchoq g‘alla klaster” масъулияти чекланган жамияти директори Баҳром Йўлдашев, қишлоқ хўжалиги бўлими масъуллари, фермер ҳамда механизаторлар қатнашдилар.

 Семинар аввалида ёши улуғ отахонлар ғалла майдонларида етиштирилган буғдой навлари бу йил ҳар йилдагиданда ўзгача ҳосил йиққанини таъкидлаб, юртимизда мўл-кўлчилик, тўкин-сочинлик дастурхонларимизда ноз-у неъматлар бисёр бўлишини тилаб дуо қилдилар. Қолаверса, бободеҳқонларга олдидаги машаққатли, шу билан бирга шарафли ишларида куч-қувват тиладилар.

Шундан сўнг семинар иштирокчиларига 16 июндан 5 июлгача давом этадиган ўрим-йиғим мавсумида амалга ошириладиган ишлар бўйича чора-тадбирлар дастури кенг турда тушунтирилди.

Семинарда таъкидланганидек, туманимизда дон қабул қилиш шахобчаси томонидан жорий йилда жами 8 минг 960 тонна бошоқли дон экинларини қабул қилиш режа қилинган. Ушбу ишларни уюшқоқлик билан, тизимли равишда амалга ошириш мақсадида штаб ташкил қилиниб, 17 та ўрим отрядларига 18 та комбайнлар бириктирилди.

Бугунги кунда комбайинлар ўрим йиғим мавсумига тайёр ҳолатга келтирилди ҳамда мавсум давомида узлуксиз ишлашини таъминлаш учун эҳтиёт қисмлар заҳиралари яратилди. Комбайнлар билан бир қаторда мавсумда дон ташишга мўлжалланган ҳамда хизмат кўрсатадиган техникалар ҳам жалб қилиниб, уларнинг ҳам мавсум давомида тўлиқ ишчи ҳолатида бўлишини таъминлаш чоралари кўрилди.

Қолаверса, мавсум давомида комбайн ҳайдовчиларига етарли шарт-шароит яратиб бериш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, моддий рағбатлантириш масалалари ҳам алоҳида эътиборга олинди.

Шунингдек, туманда озиқ-овқат хавфсизлиги ҳамда аҳолини қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан мунтазам равишда таъминлаш мақсадида ғалла майдонларидан бўшайдиган ерларнининг 1 минг 997 гектарига такрорий экинлар экиш режа қилинганлиги қайд этиб ўтилди.

Семинар якунида ғалла майдонларида ўрим-йиғим олдидан ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этиш, ғалланинг исроф бўлиб ўрилишига йўл қўймаслик, ўрилган ғалла майдонларидаги сомонларни ёқмаслик борасида фермер хўжаликларининг мутасадди ходимларига, ғаллакор ва механизаторларга тушунтиришлар бериб ўтилди.

Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019