13.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
13.11.2026, 01:00
Фан ва таълим 👁 429

ФИЛОЛОГИЯ ФАНЛАРИ ДОКТОРИ, 57-СОНЛИ МАКТАБНИНГ СОБИҚ БИТИРУВЧИСИ ЎҚУВЧИЛАР БИЛАН УЧРАШДИ

ФИЛОЛОГИЯ ФАНЛАРИ ДОКТОРИ, 57-СОНЛИ МАКТАБНИНГ СОБИҚ БИТИРУВЧИСИ ЎҚУВЧИЛАР БИЛАН УЧРАШДИ

Мактаб – муқаддас даргоҳ, ҳар бир инсонни илк қадам қўйган кундан бошлаб, илм дунёсига олиб кирадиган қутлуғ маскан. Бу масканда устозлар ёшларга таълим ва тарбия бериб, мустақил ҳаёт остонасига кузатиб қолишади.

Арна бўйи маҳалласидаги 57-сонли мактабда ҳам кўп йиллардан бери ёш авлодга таълим-тарбия берилиб, юртга нафи тегадиган, муносиб ва етук кадрлар етиштирилиб чиқарилмоқда. Ушбу мактабда илм ўрганган қанчадан-қанча инсонлар бугун жамиятнинг барча соҳаларида меҳнат қилиб, мамлакат иқтисодига, тараққиётига ўз ҳиссаларини қўшишмоқда.

Барча ҳудудлардаги каби мазкур мактабда ҳам бўлиб ўтган “Хайр, мактабим” тадбирига шу мактабда таҳсил олган собиқ ўқувчи, айни пайтда филология фанлари доктори даражасига етишган Ойбек Нуржонов ва Қорақалпоқ давлат университетининг  ўзбек тилшунослиги кафедраси мудири Шуҳрат Абдуллаев, доцент Кумуш Ражабовалар ташриф буюриб, ўқувчилар билан учрашишди.

Тадбирда мактаб директори Машариф Рўзметов шу мактабда таҳсил олиб учирма бўлган, ҳозирги кунда ўз ҳаёт йўлини топиб, Қорақалпоқ давлат университетининг филология факультетида талабаларга устозлик қилиш билан бирга изланишни, ўрганишни давом эттираётган, илмий нуфузга эга бўлган собиқ битирувчи Ойбек Нуржоновни ўқувчиларга яқиндан таништирди.

Айтиш жоизки, Ойбек Нуржонов 1992 йил 14 июнда Қорақалпоғистон Республикаси, Амударё туманида зиёли оиласида таваллуд топган. У 1999-2008 йилларда мазкур 57-сонли ўрта мактабда таҳсил олган. Мактабда 9-синфни тугатганидан сўнг, 2008-2011 йилларда тумандаги собиқ Сервис касб-ҳунар коллежида ҳунар ўрганган. Коллежни тугатиб, 2011-2015 йилларда Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетининг филология факультетида таҳсил олиб, ўзбек филологияси бакалавр таълим йўналишини, 2015-2017 йилларда  лингвистика, яъни ўзбек тили мутахассислиги бўйича магистратурани муваффақиятли тамомлаган.

Шундан сўнг, 2017-2020 йилларда Қорақалпоқ давлат университетининг ўзбек тилшунослиги кафедраси ўқитувчи-стажёри лавозимида, 2020 йилдан шу кунгача ўзбек тилшунослиги кафедраси ассистенти лавозимида ишлаб келмоқда.

У Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган фан арбоби, филология фанлари доктори, профессор Зарифбой Дўсимовнинг илмий раҳбарлигида “Қорақалпоғистондаги ўзбек шевалари этнографизмларининг антропоцентрик тавсифи” мавзусида диссертация ишини ёзиб тамомлаган.

Учрашувда сўзга чиққан Қорақалпоқ Давлат университети ўқитувчилари Ойбек Нуржоновнинг илм йўлида, таълим-тарбия борасида амалга ошираётган ишлари тўғрисида илиқ фикрлар айтиб, мактаб ўқувчилари ва айни пайтдаги битирувчиларни юртимизда ёшлар учун яратилган имкониятлар, шароитлардан унумли фойдаланишга, етук ва баркамол, комил, юрт келажагига муносиб инсонлар бўлиб вояга етишга чорлади.

Ўз навбатида собиқ битирувчи, айни пайтда филология фанлари доктори, олим Ойбек Нуржонов ҳам шу мактабда таълим олгани, ўқитувчиларидан таълим-тарбия олиб, панд-насиҳатларига амал қилиб, шу даражага етишгани ҳақида сўзлади. Шунингдек, мактабда таълим берган устозларига чин кўнгилдан миннатдорчилик билдирди ва тадбир иштирокчиларига китоблар совға қилди.

Учрашув давомида ўқувчилар олим Ойбек Нуржоновга ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилдилар ва батафсил жавоблар, касб танлаш танлаш бўйича маслаҳат, тавсиялар олдилар. Қизиқарли ўтган учрашув барчага манзур бўлди.

О.Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026