12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 22:59
Қишлоқ хўжалиги 👁 462

ЙИЛИМИЗНИНГ ДАСТЛАБКИ ҲОСИЛИ – ПИЛЛА ХИРМОНИ БЎЙ ТИКЛАМОҚДА

ЙИЛИМИЗНИНГ ДАСТЛАБКИ ҲОСИЛИ – ПИЛЛА ХИРМОНИ БЎЙ ТИКЛАМОҚДА

Амударё тумани нафақат Қорақалпоғистон, балки мамлакатимиз миқёсидаги пахта ва пилла етиштириш бўйича йирик туманлардан бири ҳисобланади. Туманда ҳар йили қарийб давлатга 230 тоннадан зиёд юқори сифатли саноат хом ашёси – пилла ҳосили етказиб берилади.

Жорий 2022 қишлоқ хўжалик йилининг дастлабки ҳосили – пилла хом ашёсини етиштириш мақсадида пиллачилик тармоғига эга фермер хўжаликларида мавсум юмушларига алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, пиллакорлар ўз ихтиёрларидаги тут плантацияларида баҳорги агротехник тадбирларни ўз вақтида, сифатли амалга оширдилар. Аввалдан мавжуд бўлган, кузги ва баҳорги кўчат экиш мавсумларида янгидан бунёд этилган тутзорларни озиқлантириш, қуриган шохларини буташ ва каллаклаш ишлари бажарилиб, уларнинг ҳосилдорлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилди. Ипак қурти боқиш мавсумига пухта ҳозирлик кўрилиб, қуртхоналарда таъмирлаш, оҳаклаш каби мавсумолди тадбирлари олиб борилди.

“Jayxun Silk” масъулияти чекланган жамияти томонидан ипак қурти боқиш мавсумига 4163 қути ипак қурти уруғи зооветеринария қоидалари асосида жонлантирилиб, пиллачилик тармоғига эга фермер хўжаликларининг ижарачи пиллакорларига шартнома асосида тарқатиб берилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июль кунги Қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг махсус қарори ижросини таъминлаш мақсадида пиллакорларга етиштирилган ҳўл пилла ҳосилининг ҳар бир килограмми учун ўртача 24 минг 700 сўмдан пул берилиши белгиланган. Бундан ташқари, ҳукумат Қарорига кўра, етиштирилган ҳўл пилла ҳосилининг ҳар бир килограмми учун 5000 сўмдан субсидия ажратилиши орқали 2022 йилги пилла ҳосилининг ҳар бир килограмми учун белгиланган нарх 29 минг 700 сўмни ташкил этиши кўрсатилган. Бу эса пиллакорларимизнинг моддий манфаатдорлигини ошириш имконини беради.

Айни кунларда амударёлик пиллакорлар йилимизнинг дастлабки ҳосилини пилла қабул қилиш масканларига топширмоқдалар.

“Jayxun Silk” масъулияти чекланган жамиятига қарашли пилла қабул қилиш масканида дастлабки пилла карвонини қабул қилишга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда “Ўзбекипаксаноат” Уюшмаси раиси ўринбосари Ҳамиджон Очилов иштирок этиб, амударёлик пиллакорларни пилла топшириш мавсумининг бошланиши билан қизғин табриклади.

Пиллачилик фермер хўжаликлари раҳбарлари, соҳа мутахассислари ва илғор ижарачи пиллакорлар иштирокида бўлиб ўтган мазкур йиғилишда “Ўзбекипаксаноат” Уюшмаси раисининг ўринбосари Ҳамиджон Очилов туманда ипак қурти парваришлаш мавсумини муваффақиятли ташкил этган пиллачилик агрономлари ва илғор пиллакорларга миннатдорчилик билдириб, уларга Уюшма томонидан совғалар топширди.

Хусусан, пиллакорлар Роҳатой Қурбонова, Манзура Ердошева, шунингдек, йиғилишда иштирок этган Хўжайли “Агропилла” корхонаси раиси Роҳатой Ўрозимбетова, пиллачилик агрономлари Шарифбой Алламберганов Усман Хўжаметов ва Моҳимжон Собироваларни йилнинг дастлабки ҳосили – сифатли пилла хом ашёси етиштириш бўйича самарали фаолият юритганлари учун чин дилдан табриклади.

Шу куни дастлабки ҳосил тарозига қўйилиб, пиллани қабул қилиш бошлаб юборилди. Илк куннинг ўзидаёқ “Jayxun Silk” масъулияти чекланган жамиятига қарашли пилла қабул қилиш масканлари орқали 10 тоннадан зиёд юқори сифатли пилла ҳосили қабул қилиб олинди. Айни пайтда амударёлик пиллакорлар томонидан пилла қабул қилиш масканлари орқали кунига 11-12 тоннадан пилла ҳосили қабул қилиб олинмоқда.

***

Амударё туманининг пилла хирмони юксалишида Тўлқин овули ҳудудидаги фермер хўжаликларининг ижарачи пиллакорлари ҳиссаси катта бўлмоқда. Моҳир пиллакорлар эришаётган ютуқлар қувонарли.

Ипак қурти боқиш мавсумида ҳар йили 1-1,5 қути қурт уруғини агротехника қоидаларига мувофиқ парваришлаб, зиммасидаги шартномавий режасини ҳамиша ошириб адо этиб келаётган Азимахон Ўрозбоева жорий йил ипак қурти парваришлаш мавсумида 1 қути қурт уруғини зооветеринария қоидалари асосида парваришлаб, юқори сифатли пилла ҳосили етиштиришга муваффақ бўлди. У 19 грамм ипак қурти уруғидан режадаги 57 килограмм ўрнига 70 килограмм ҳосил олиб, зиммасидаги мажбуриятини ҳам ошириб адо этди.

Тўлқинлик пиллакорлар орасида Азимахон опа каби моҳир пиллакорлар кўп. Мавсумда 1 қути ипак қурти уруғидан режадаги 57 килограмм ўрнига 84 килограмм юқори сифатли пилла ҳосили етиштириб, шартномавий режасини ҳам, мажбуриятини ҳам ошириб адо этган Матлуба Саидаметова тўлқинлик пиллакорларга карвонбошилик қилмоқда.

Овулдаги яна бир моҳир пиллакор Умида Қурбонбоева ҳам 19 грамм ипак қурти уруғини астойдил парваришлаб, жорий йил пилла топшириш мавсумини муваффақиятли  якунлади. У шартномавий режадаги 57 килограмм ўрнига 72 килограмм ҳосил олишга эришди.

Амударё тумани пиллакорларининг шижоатлари баланд. Қабул масканларида етиштирилган мўл пилла ҳосилини йиғиштириб олиш, сифати бузилмасидан пиллани қабул қилиш масканларига топшириш ва пиллани қуритиш, ғумбагидан ажратиш ва саралаш ишлари қизғин олиб борилмоқда. 237 тонналик Амударё “кумуш тола” хирмонини яратиш борасидаги барча тадбирлар изчиллик билан давом эттирилмоқда.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026