13.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
13.11.2026, 01:14
Фан ва таълим 👁 331

Ибройим Юсупов номидаги ижод мактаби вакиллари туманимизга ташриф буюришди

Ибройим Юсупов номидаги ижод мактаби вакиллари туманимизга ташриф буюришди

Ҳозирги кунда мамлакатимизда келажагимиз бунёдкорлари бўлмиш ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларни етук, билимли, салоҳиятли шахс, комил инсон сифатида табриялаш масаласига алоҳида эътибор берилаяпти.

Жойларда ташкил этилаётган Президент мактаблари, Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги ихтисослаштирилган ва ижод мактабларида ёшларга билим беришнинг энг замонавий услубларидан фойдаланилмоқда. Жумаладан 2017 йилда Нукус шаҳрида Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Халқ шоири Ибройим Юсупов номини абадийлаштириш мақсадида ташкил этилган ижод мактабида ҳам бугунги кунда ёшларни билимли, ижодкор ва она Ватанга содиқ инсонлар қилиб тарбиялаш юзасидан кўламли ишлар амалга оширилаяпти.

Жорий йилнинг 12 май куни ана шу таълим маскани – Ибройим Юсупов номидаги ижод мактаби ўқитувчилари туманимиздаги 56-сонли мактабга ташриф буюришиб, мактабнинг 6- ва 8-синфлари ўқувчиларини видеороликлар орқали ижод мактаби ҳаёти ва у ерда амалга оширилаётган маънавий-маърифий ишлар билан таништирдилар.

Ижод мактаби ўқитувчиси Мансур Пирманов ўз маърузасида мактабда 13 та фан, информатика ва ахборот технологиялари, кимё-биология, физика лаборатория ҳамда технология хоналари, шунингдек, бир қанча фан, спорт, ёш таржимонлар, веб-дизайн, компьютер графикаси, тасвирий ва рақамли санъат, авдиовизуал асарларни яратиш ва қайта ишлаш, актёрлик маҳорати ва миллий мусиқа йўналиши каби ихтисослаштирилган тўгараклар ҳам мавжуд эканлиги, ушбу таълим муассасасида ўқиш бепул эканлиги, шинам ётқохона, барча қулайликларга эга бўлган спорт зали ўқувчилар ихтиёрида эканлиги ва ўқувчиларга кунига 4 махал иссиқ овқат берилиши ҳақида маълумотлар берди.

Шундан кейин ижод мактаби ўқитувчиси Бахтли Сарибаев видеоролик орқали ўқувчиларни жорий йилда ижод мактабида ўтказилган ижодий танловлар ва ўқувчилар томонидан амалга оширилган ижодий ишлар ҳақидаги маълумотлар билан таништирди.

Бу маълумотларда кўрсатилишича ижод мактаби ўқувчилари жорий ўқув йилда Халқ шоири, Ўзбекистон Қаҳрамони Эркин Воҳидов таваллудининг 85 йиллиги муносабати билан ўтказилган “Тонг нафаси илҳомлари” танловида, Ёшлар ишлари агентлиги қошида ташкил этилган “Ёш ижодкорлар клуби” ташаббуси билан ўтказилган “Дуел” танловида ва бошқада кўплаб танловларда иштирок этишиб, фахрли ўринларни эгаллашга муваффақ бўлишган.

Ижод мактабида ўқувчиларнинг ижодий ишларини китоб ҳолида чоп этиш масаласига ҳам алоҳида эътибор берилган.

Президент таълим муассасалари агентлиги томонидан нашр этилган “Ижод боғидан гулдаста” деб номланган тўпламга мактаб ўқувчиларидан Қуролтоев ва Реймбоеваларнинг ҳам ижодий ишлари киритилган. Яқинда яна шундй тўпламга 12 нафар ёш ижодкорнинг ижодий ишлари ҳам тавсия қилинган.

Ижод мактаби ўқитувчиси Бахтли Сарибаев маърузасидаги маълумотлар – 10-синф ўқувчиси Тилавниязованинг “Immerse Education” Халқаро иншолар танловида қатнашиб, 2022 йилда дунёнинг энг нуфузли 4 та олий таълим даргоҳи - Оксфорд ҳамда Камбридге, шунингдек, Лондон ва Сидней университетларида билим олиш ва ёзги таътилни ҳам шу жойларда ўтказиш имкониятларини қўлга киритганлиги ҳамда битирувчиларнинг олий таълим муассасаларига имтиёзли равишда қабул қилиниши ҳақидаги маълумотлар мактаб ўқувчиларида катта қизиқиш уйғотди. Учрашув якунида ўқувчилар томонидан маърузалар юзасидан берилган барча саволларга жавоблар берилди.

56-сонли мактабнинг ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиси, фахрий журналист Алламберган Жуманиёзов ташаббуси билан ўтказилган бу учраув мактаб ўқувчиларида катта таассурот қолдирди.

М.Шомуродов

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026