13.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
13.11.2026, 01:14
Фан ва таълим 👁 399

40-СОНЛИ МАКТАБДА МУҲАММАД ЮСУФ ТАВАЛЛУДИНИНГ 68 ЙИЛЛИГИ КЕНГ НИШОНЛАНДИ

40-СОНЛИ МАКТАБДА МУҲАММАД ЮСУФ ТАВАЛЛУДИНИНГ 68 ЙИЛЛИГИ КЕНГ НИШОНЛАНДИ

Ўзбек халқининг севимли фарзанди, Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф ижоди ва унинг бетакрор, жўшқин шеърияти бугунги кунда нафақат ўзбек халқининг, балки бутун Марказий Осиё давлатлари халқларининг маънавий мулкига айланган.

Ўзбек шеъриятининг ривожига жуда катта ҳисса қўшган нодир истеъдод соҳиби Муҳаммад Юсуф қаламига мансуб ҳароратли мисралар бу шеърият билан ошно бўлган ҳар бир қалбга она Юрт, Ватан суратини чизгани, киндик қони томган азиз тупроққа сўнмас меҳр туйғусини уйғота олгани билан миллионлаб инсонлар учун қадрлидир. Шу боис, гарчи шоирнинг ўзи бугун орамизда бўлмаса-да, ҳар йили 26 апрель санаси унинг нафақат таваллуд топган куни, балки она Ватан туйғусини ўз шеърияти билан юксак пардаларда куйлаган чинакам халқ шоирини улуғлаш, хотирасини қадрлаш куни сифатида бутун мамлакатимизда кенг нишонланади.

Амударё туманидаги 40-сонли умумтаълим мактабида ҳам халқимизнинг севимли фарзанди, Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф таваллудининг 68 йиллигига бағишланган адабий-мусиқий хотира тадбири бўлиб ўтди.

Мактабнинг тантаналар зали шоир ҳаёти ва ижодига бағишланган кўргазмали воситалар, шоир китоблари, шунингдек, болалиги ва ёшлик даврлари, жўшқин ижодий фаолияти акс эттирилган суратлар, кўргазмали воситалар билан безатилиб, катта экранда Муҳаммад Юсуфнинг ўзи ҳаёт даврида тарихга муҳрланган шеърият давраларидаги, давлат тадбирларидаги чиқишлари, адабий жараёнлардаги фаолияти хусусидаги лавҳалар намойиш этиб борилди.

Шоир хотирасига бағишланган адабий-мусиқий тадбирни мактаб директори, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати Санобар Хўжамуродова очди ва барча шеърият шайдоларига ушбу сананинг ўзбек халқи ва адабиёти учун ўта муҳимлиги, қисқа умри  давомида халқимизга улкан маънавий мерос қолдирган, Ўзбекистон деб аталмиш гўзал ва бетакрор заминни бутун жисм-у жони билан севган ҳамда бетакрор шеърларига муҳрлаган Муҳаммад Юсуф номи етти ёшдан етмиш ёшгача ҳар бир юртдошимиз учун қадрли эканлигини таъкидлади.

Шундан сўнг, тадбирда мактаб ўқувчилари томонидан тайёрланган саҳна кўринишлари намойиш этилди. Унда Муҳаммад Юсуфнинг хокисор, мунис ва меҳрибон онаси, яқинлари, дўст-у биродарлари, оиласи, фарзандлари ва шогирдлари билан бўлган юксак инсоний муносабатлари, интилиш ва изланишлари, орзулари йўлидаги машаққатли меҳнат дамлари ишонарли тарзда очиб берилди.

Тадбир меҳмони, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист, шоира  Робия Йўлдошева Муҳаммад Юсуф билан боғлиқ хотиралари ҳақида сўзлаб, шоирнинг деярли барча шеърлари ўзбек адабиётининг, халқимизнинг бебаҳо мулки эканлигини таъкидлади.

У шоир ҳаёти ва шахс сифатидаги эзгу фазилатлари ҳақида гапираркан, Ўзбекистон Қаҳрамони, халқ ёзувчиси Саид Аҳмад айтганидай, гарчи Муҳаммад Юсуф жисман орамизда бўлмаса-да, Муҳаммад Юсуф деб аталган буюк Шеърият борлигини, бу шеърият ҳар бир қалбда мангу яшашини таъкидлади.

Тадбир давомида ўқувчи-ёшлар шоир шеърларини мароқ билан ўқидилар, Муҳаммад Юсуф шеърлари билан айтиладиган қўшиқларни ижро этдилар. Таниқли халқ ҳофизлари томонидан куйланган, халқнинг бетакрор маънавий мулкига айланган ашулаларга рақсга тушдилар. Тадбирнинг ҳар бир лаҳзасида шоир шеърлари янграб турди ва ўзбек халқининг ардоқли фарзанди ижодига, порлоқ  хотирасига юксак ҳурмат ва эҳтиром кўрсатилди.

Р.Аноров, М.Шомуродов олган суратлар.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026