13.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
13.11.2026, 01:15
Фан ва таълим 👁 323

11-СОНЛИ МАКТАБДА “ФАРЗАНДИМГА КИТОБ СОВҒА ҚИЛАМАН” АКЦИЯСИ ЎТКАЗИЛДИ

11-СОНЛИ МАКТАБДА “ФАРЗАНДИМГА КИТОБ СОВҒА ҚИЛАМАН” АКЦИЯСИ ЎТКАЗИЛДИ

Инсон ҳаётда доимо маънавий озуқа олишга эҳтиёж сезиб яшайди, китобларга интилиши, умрининг қанчадан қанча азиз лаҳзаларини мутолаага бағишлаши ҳам бежиз эмас.

Жамият ҳаётининг ажралмас қисми бўлган кутубхоналар эса азал-азалдан маънавият ва маърифат ўчоғи бўлиб келган, китоблардан оммавий фойдаланишни таъминловчи маданий муассаса ҳисобланади. Китобхонларга хизмат кўрсатиш – кутубхоналарнинг асосий фаолиятининг мезонидир.

Кейинги йилларда мамлакатимизда китоб ўқиш кенг тарғиб этилмоқда. Муҳтарам Президентимизнинг ёшлар маънавиятини юксалтириш борасида белгилаб берган беш ташаббусининг бири ҳам улар орасида китобхонликни кенг тарғиб этишдир. Боиси барча билимлар китобларда мужассам. Кутубхонага шунинг учун ҳам нурхона, деб таъриф берилади.

Яқинда Амударё тумани Қипчоқ шаҳарчаси ҳудудида жойлашган 11-сонли мактабда мактаб директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Қундузой Холмуродова, психолог Дилноза Шомуродова ва кутубхоначи Меҳрибон Йўлдошева, Раъно Ешмуродовалар ҳамкорлигида “Фарзандларимиз келажагига бефарқ бўлмайлик” шиори остида бир қанча маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилди. Хусусан, ўқувчилар билан турли мавзуларда суҳбатлар, ота-оналар йиғилишлари ўсиб келаётган ёш авлодни баркамол инсонлар қилиб вояга етказишдек улкан мақсадга қаратилди.

Акцияси ҳақиқий маънода байрам тусини олди.Тадбирда мактабнинг барча ўқитувчилари, ўқувчилари, ота-оналар иштирок этдилар.

Тадбирда мактаб кутубхонасида мавжуд адабиётлар намойиш этилиб, ота-оналарга фарзандлари билан бирга бу китобларни ўқиш, ўқиган асарлари юзасидан суҳбатлашиш, орқали болаларнинг китоблардан олган таассуротларини кенгайтириш тавсия қилинди.

Шунингдек, кўчма китоб дўкони савдоси йўлга қўйилиб, 500 турдан зиёд болалар адабиёти намуналари кўргазмага қўйилди.

Тадбирда мактаб директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Қундузой Холмуродова ота-оналарга фарзанд тарбиясида китоб мутолаасининг аҳамияти ҳақида гапириб, уларни фарзандларига китоб совға қилишга даъват этди. Ота-оналар фарзандлари билан бирга бадиий китоблар танлаб, харид қилдилар, ўқув қуроллари, дарсдан ташқари ўқиш учун тавсия қилинган, ўқув фанларини чуқур ўрганишга доир адабиётларни олдилар.

“Фарзандимга китоб совға қиламан” акциясига ташриф буюрган ота-оналар фарзандларининг тақдирига бефарқ эмаслигини, айнан шундай тадбирлар болаларни китоб ўқишга рағбатлантиришини таъкидладилар.

Шуни ҳам айтиш ўринлики, мазкур мактаб кутубхонаси барча ўқувчиларни дарсликлар билан тўла таъминлаган. Дарсликлардан ташқари 3113 та бадиий, 2096 та болалар учун мўлжалланган китоблар мавжуд, даврий нашрлар тахламлари ҳам бор.

Мактабнинг жами ўқувчиларидан 838 нафари кутубхонага аъзо ва мунтазам китоб мутолааси билан шуғулланишади. Кутубхона ўқув залида фаол китобхонлар иштирокида бадиий адабиётлар ҳақида суҳбатлар, ўзбек адабиётининг таниқли намояндалари ҳаёти ва ижодига бағишланган адабий кечалар ўтказиб келинади. Бунингдек чора-тадбирларнинг барчаси ўқувчилар орасида китобхонликни тарғиб этгани билан аҳамиятлидир. Чунки китоб инсоннинг дунёқарашини кенгайтиради, ақлан бойитади.

“Фарзандингиз тақдирига бефарқ бўлманг!” шиори остида ўтказилган ҳафталикнинг бир тадбири – “Фарзандимга китоб совға қиламан” акцияси ҳам шу мақсадга хизмат қилиши сўзсиз.

О.РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026