ЯХШИ КАЙФИЯТ – РУҲИЙ САЛОМАТЛИК ГАРОВИ
Руҳий саломатлик бу – психологик ва ижтимоий фаровонлик ҳолати бўлиб, унда инсон ўз имко-ниятларини англаб етади, ҳаётдаги қийинчиликлар ва стрессларга самарали қарши туради, онгли фаолият олиб боради ва жамият ривожига муносиб ҳисса қўшади. Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилотининг таъкидлашича, руҳий бузилишлар дунё аҳолисининг тахминан 12 фоизига таъсир қилади – тахминан 450 миллион киши ёки дунё бўйлаб ҳар тўртинчи одам руҳий саломатлик билан боғлиқ муаммоларга дуч келмоқда.
Атроф-муҳитнинг зарарли таъсири, жисмоний касаллик, генетик дастурлаштирилган хатти-ҳаракатлар услуби, гиёҳвандлик ва спиртли ичимликларга ружу қўйиш, чекиш каби ёмон одатлар руҳий саломатликка жиддий таъсир кўрсатиши ва ҳатто оғир касалликларни келтириб чиқариши мумкин.
Меъёрда овқатланиш, жисмоний фаоллик, ўз ҳис-туйғуларини тўғри қабул қилиш, ҳис-ҳаяжонларни бошқариш, ўзининг кучли ва кучсиз томонларини яхши билиш, қизиқишлар ва қобилиятларини ривожлантириш, китоб ўқиш ва ҳам-фикрлар билан муҳокама қилиш, ўз яқинларига ёқимли сюрпризлар тайёрлаш, табассум қилиш, мустақил ва эркин бўлиш, стрессга нисбатан қатъиятлилик, фикрлаш услубини ўзгартириш руҳий саломатликни асраш омилларидир.
Руҳий соғлом одамлар ўзларининг жисмоний, ақлий, ҳиссий ва маънавий жиҳатларини мувозанатлаштириб, ривожлантиришга интилишади.
Руҳий тушкунлик эса инсон саломатлигига таъсир қилиб, юрак қон-томир, асаб касалликларининг келиб чиқишига сабабчи бўлади.
Аслида инсоннинг ўзи оиласи ва жамият учун қимматли нарсаларни яратувчидир. Бунда ҳазил, юмордан фойдаланиш, рақс тушиш, қўшиқ айтиш, спорт ва бошқа баъзи бир ижод турлари билан фаол шуғулланиш муҳим аҳамиятга эга.
Буларнинг барчаси кайфиятнинг кўтарилишига олиб келувчи омиллардир. Зеро, яхши кайфият – руҳий саломатлик гаровидир.
Баҳром Тлавов,
ТТБ КТМП олий тоифали невролог-шифокори.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶