19.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
19.09.2026, 08:35
Қишлоқ хўжалиги 👁 247

ЗАМОНАВИЙ ТEХНОЛОГИЯЛАР — ЮҚОРИ ҲОСИЛ ВА САМАРАДОРЛИК ГАРОВИ

ЗАМОНАВИЙ ТEХНОЛОГИЯЛАР — ЮҚОРИ ҲОСИЛ ВА САМАРАДОРЛИК ГАРОВИ

Амударё туманида қишлоқ хўжалигида илғор технологияларни кенг жорий этиш, ҳосилдорликни ошириш ҳамда фермерлар учун қулай ва самарали иш усулларини оммалаштиришга қаратилган амалий семинарлар мунтазам ташкил этиб келинмоқда. Ана шундай тадбирлардан бири Чойкўл овулидаги “Чойкўл–Дўстлик” фермер хўжалиги пахта майдонида бўлиб ўтди.

Ғўза парвариши ва замонавий агротехнологияларни амалиётга татбиқ этишга бағишланган ушбу семинарда Амударё тумани ҳокими Собир Хўжаметов, қишлоқ хўжалиги соҳаси мутахассислари, фермер хўжаликлари раҳбарлари ҳамда агрономлар иштирок этдилар.

Бугунги кунда қишлоқ хўжалигини рақамлаштириш ва инновацион технологияларни кенг қўллаш давр талаби бўлиб қолмоқда. Айниқса, пахтачилик тармоғида замонавий техникалардан фойдаланиш меҳнат унумдорлигини ошириш, харажатларни камайтириш ва ҳосилдорликни юксалтиришда муҳим аҳамият касб этмоқда. Семинар давомида ана шундай илғор ечимлардан бири бўлган замонавий дронлар ёрдамида ғўза баргларини озиқлантириш ишлари амалий тарзда намойиш этилди.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, ушбу замонавий қурилмалар қишлоқ хўжалигида янги имкониятларни очиб бермоқда. Мазкур дронлар юқори аниқликда ишлаши, дори воситаларини тенг ва сифатли пуркаши ҳамда катта майдонларни қисқа вақт ичида қамраб олиши билан ажралиб туради.

Семинар иштирокчиларига дронларнинг техник имкониятлари ва амалий афзалликлари ҳақида батафсил маълумот берилди. Хусусан, пахта майдонларида одатда гектарига 10–15 литр ишчи эритма сарфланиши ҳисобга олинса, 100 литр сиғимли битта тўлдириш билан ўртача 6–10 гектар майдонга ишлов бериш мумкинлиги қайд этилди. Бу эса қисқа вақт ичида катта ҳажмдаги ишларни бажариш имконини яратади.

Шунингдек, ушбу дронларининг кунлик иш унумдорлиги ҳам эътиборга молик. Иш шароити, логистика ва техник таъминотга қараб, бир соат давомида 15–25 гектар майдонга ишлов бериш мумкин. Кун давомида эса 120–200 гектар, яхши ташкил этилган шароитларда эса 200 гектардан ортиқ майдонни қамраб олиш имконияти мавжуд.

Мутахассислар томонидан таъкидланганидек, ушбу технологиянинг энг муҳим афзалликларидан бири – унинг иқтисодий самарадорлигидир. Дори воситалари сарфи 20–30 фоизгача қисқаради, сув ресурслари сезиларли даражада тежалади. Трактор ва бошқа анъанавий техникаларга нисбатан ёқилғи харажатлари деярли талаб этилмайди. Бу эса фермер хўжаликлари учун харажатларни камайтириб, иқтисодий фойдани оширишга хизмат қилади.

Яна бир муҳим жиҳат — вақт тежалишидир. Одатда бир неча кун талаб қиладиган ишларни дронлар ёрдамида бир куннинг ўзида бажариш мумкин. Замонавий радар ва сенсорлар билан жиҳозланган ушбу қурилмалар кечки ва тунги вақтларда ҳам самарали ишлаш имкониятига эга.

Дрон технологияларининг ҳосилдорликка таъсири ҳам юқори баҳоланмоқда. Препаратлар экин майдонига бир хил тақсимланиши натижасида ўсимликларнинг озиқланиши яхшиланади, баргларнинг пастки қисмигача етиб борадиган пуркаш тизими эса биологик ва кимёвий воситаларнинг самарадорлигини оширади. Энг муҳими, техника далага кирмагани сабабли тупроқ зичлашмайди, ғўза илдиз тизими зарар кўрмайди.

Семинар давомида меҳнат унумдорлигини ошириш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Дронларни бошқариш учун атиги бир ёки икки нафар оператор етарли бўлиб, оғир қўл меҳнати сезиларли даражада камаяди. Қурилмалар майдонларга юқори аниқликда ишлов беради, қайта сепиш ёки айрим ҳудудларни қолдириб кетиш ҳолатларининг олдини олади.

Тадбир якунида соҳа мутахассислари ва фермерлар замонавий технологияларни кенг жорий этиш қишлоқ хўжалиги самарадорлигини янада ошириш, ресурслардан оқилона фойдаланиш ҳамда мўл ҳосил етиштиришда муҳим омил бўлишини таъкидладилар.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
“Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026 Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди 19.08.2026 Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди 19.08.2026 Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди 17.08.2026 Дўрман овули мисолида ёшлар бандлиги бўйича республика ўқув семинари ўтказилди Дўрман овули мисолида ёшлар бандлиги бўйича республика ўқув семинари ўтказилди 17.08.2026 Шоир Пўлат Худойберганов ижодига бағишлаб шеърият кечаси ўтказилди Шоир Пўлат Худойберганов ижодига бағишлаб шеърият кечаси ўтказилди 17.08.2026 Ёшлар билан учрашув: спорт, таълим ва янги имкониятлар Ёшлар билан учрашув: спорт, таълим ва янги имкониятлар 14.08.2026