14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 11:37
Қишлоқ хўжалиги 👁 249

Томорқа − юқори даромад манбаи

Томорқа − юқори даромад манбаи

Бугунги кунда томорқа қишлоқ аҳолисининг асосий даромад манбаига айланиб бормоқда. Аслида ҳам, томорқа – ризқ-рўз, қўшимча даромад манбаи, бандликни, арзончиликни таъминлашнинг самарали усулидир. Меҳнатга иштиёқ, ҳавас бўлса, инсон нафақат ўз ҳаётини балки оила аъзоларини турмушини ҳам фаровон қила олади. Буни яхши англаган Амударё тумани аҳолисининг асосий қисми ўз томорқаларида иссиқхоналар ташкил қилиб, яхшигина даромад манбаига эга бўлишмоқда.

Ўз томорқаларидан унумли фойдаланаётган фуқаролар билан суҳбатлашиш ҳамда зарурий тавсиялар бериш мақсадида Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгашининг Амударё туманига бириктирилган вакили Умрзоқ Раҳматов масъуллар билан биргаликда Қорамон маҳалласида учрашув ўтказди.

Учрашув давомида давлатимиз раҳбари томонидан 2021 йил  1 апрель санасида имзоланган “Деҳқон хўжалиги тўғрисида”ги қонуннинг мазмун-моҳияти хақида кенг тушунчалар бериб ўтилди.

Таъкидланганидек, “Деҳқон хўжалиги тўғрисида”ги қонунга кўра, 18 ёшга тўлган, муомалага лаёқатли бўлган, ўзига деҳқон хўжалигини юритиш учун ер участкаси мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ёки ижара ҳуқуқи асосида берилган Ўзбекистон фуқароси ёки Ўзбекистон ҳудудида доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахс деҳқон хўжалиги бошлиғи бўлиши мумкин.

Шунингдек, қонун билан белгиланганидек, деҳқон хўжаликларидан давлат божи ва йиғим ундирилмайди, деҳқон хўжалигини юритиш учун 6 сотихдан 1 гектаргача бўлган ўлчамда ер участкалари берилади. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг асосий экиндан бўшаган қисми 6 сотихдан 10 гектаргача бўлган ўлчамда бир йилгача бўлган муддатга иккиламчи ижарага берилиши мумкин. Берилган ер участкасидан фақат қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш учун фойдаланилиши керак.

Масъуллар маҳалланинг фаол аъзоси, ўз томорқасида бир неча йиллардан буён иссиқхона ташкил қилиб, юқори даромад манбаига эга бўлиб келаётган Янгибой Султоновнинг хонадонида бўлишди. Меҳмонлар Янгибой Султоновнинг иссиқхонасида помидор ва бодрингнинг бир неча хил навлари, булғор қалампири ва эртаги тарвуз ниҳоллари барқ уриб ривожланаётганлигига ҳамда оиланинг ўз чорваси, паррандаси борлиги даромадига яна даромад қўшаётганига гувоҳ бўлишди.

Дарҳақиқат, Президентимиз томонидан пухта ўйланган режалар асосида узоқни кўзлаб қабул қилинаётган фармон ва қарорлар аввало аҳолининг энг муҳим озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабини тўлақонли таъминлашга, олтинга тенг бўлган суғориладиган ер майдонларимиздан самарали фойдаланиш орқали кўпроқ маҳсулот етиштириш ва ички бозорда озиқ-овқат маҳсулотлари нарх-навосининг барқарорлигини таъминлашга хизмат қилмоқда.

Зеро, деҳқон хўжаликларига ва томорқа ер эгаларига кўрсатилаётган ғамхўрликлар замирида қишлоқ жойларда яшовчи оилаларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг даромадларини кўпайтириш, турмуш тарзини янада яхшилашга қаратилган олийжаноб мақсад мужассамдир.

Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019