22.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
22.09.2026, 02:20
Сиёсат 👁 247

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ КОНСТИТУЦИЯСИ – ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ КАФОЛАТИ

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ КОНСТИТУЦИЯСИ – ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ КАФОЛАТИ

Кейинги йилларда мамлакатимизда суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чораларини кучайтириш, одил судловни самарали таъминлаш бўйича изчил ишлар амалга оширилмоқда.

Шуни эътироф этиш керакки, Ўзбекистон Республикаси Бош қомуси – Конституцияси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Конституциясига мувофиқ ҳар бир фуқаро ўзининг ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг, лавозимли шахсларнинг, жамоат бирлашмаларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари устидан судга мурожаат қилиш ҳуқуқи кафолатланади.

Қорақалпоғистон Республикаси Конституциясида белгиланган меъёр ва принциплар демократик ҳуқуқий давлат қуриш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашда муҳим ҳужжат бўлиб ҳисобланади.

Ушбу ҳужжатларга асосланган ҳолда фуқаролик ишлари бўйича Амударё суди томонидан 2022 йилнинг 1 январидан 18 март ҳолатига фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини суд орқали ҳимояланишини таъминлаш, ишларни қонунда белгиланган муддатларда сифатли кўриб чиқиш ва аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш мақсадида тарғибот ишларини олиб боришда бир қанча ишлар амалга оширилди.

Жорий йилнинг бошидан буён 683 та иш кўриб, тамомланди. Шуларнинг 515 таси бўйича ҳал қилув қарорлари чиқарилган ва 488 та иш бўйича даъво аризалар қаноатлантирилган, 27 та иш бўйича даъво аризалар рад этилган, 168 та иш бўйича ажримлар чиқарилган бўлиб, 3 та иш юритишдан тугатилган, 165 та ариза кўрмасдан қолдирилган.

Фуқаролик ишларини кўриш жараёнида тарафлар ўртасидаги келишмовчиликлар натижасида келгусида жиноят ёки ҳуқуқбузарликлар содир этилишига олиб келиши эҳтимоли аниқланган ҳолатлар йўқ. Буйруқ тартибида жами 535 та аризалар бўйича фуқаролик ишлари бўйича туман суди буйруғи чиқарилган.

Йил бошидан фуқаролик ишлари бўйича туман судида кўриб чиқилган фуқаролик ишларининг 644 таси даъво тартибидаги ишлар, 39 таси алоҳида тартибда кўриладиган, яъни юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни тасдиқлаш, фарзандликка олиш, фуқаронинг муомала лаёқатини йўқотган деб топиш бўйичадир.

Фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда уларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш, мамлакатимизда амал қилаётган ва янгидан қабул қилинаётган қонунлардан хабардорлигини таъминлаш ва фуқаролик бурчларини тўла англашларига эришиш мақсадида фуқаролик ишлари бўйича туман суди томонидан жорий йилимизнинг шу кунигача 15 та тарғибот тадбирлари ўтказилиб, уларда 204 нафар фуқаролар қамраб олинди.

Кейинги йилларда одил судловни амалга ошириш, жараёнларнинг шаффофлигини таъминлаш ва аҳолининг судларга ишончини мустаҳкам мақсадида суд томонидан фуқаролик ишларини сайёр суд мажлисларида кўриш амалиёти йўлга қўйилди. Фуқаролик ишлари бўйича туман судида жорий йилнинг шу кунигача 214 фуқаролик ишлари сайёр суд мажлисларида кўрилди ва жараённи кенг жамоатчилик кузатиб борди. Албатта бу судлар фақат жазоловчи орган эмас, балки халқимизнинг ҳақиқий ҳимоячиси, суянчиғига айланишидаги муҳим қадамлардан биридир. Бунда 1993 йил 9 апрелда қабул қилинган Қорақалпоғистон Республикаси Конституцияда белгиланган дунёда умумэътироф этилган тамойиллар, халқаро ҳуқуқ нормаларига амал қилинади.

Қайрулла АТАМУРАТОВ, Фуқаролик ишлари бўйича туман суди раиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026 Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди 19.08.2026 Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди 19.08.2026 Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди 17.08.2026