13.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
13.11.2026, 01:13
Фан ва таълим 👁 456

ОЛИЙ ҲАРБИЙ БИЛИМ ЮРТЛАРИ ВА “ТЕМУРБЕКЛАР МАКТАБИ” ҲАРБИЙ-АКАДЕМИК ЛИЦЕЙИДА ЎҚИШНИ ХОҲЛОВЧИ ЁШЛАР УЧУН ТАРҒИБОТ ТАДБИРЛАРИ ЎТКАЗИЛМОҚДА

ОЛИЙ ҲАРБИЙ БИЛИМ ЮРТЛАРИ ВА “ТЕМУРБЕКЛАР МАКТАБИ” ҲАРБИЙ-АКАДЕМИК ЛИЦЕЙИДА ЎҚИШНИ ХОҲЛОВЧИ ЁШЛАР УЧУН ТАРҒИБОТ ТАДБИРЛАРИ ЎТКАЗИЛМОҚДА

Ўғил бола борки, ҳарбий ҳаётга алоҳида қизиқиш ва орзу билан қарайди. Ҳарбий либос кийиш, сафда юриш қоидаларини ўрганишга, замонавий ҳарбий техникалар, қурол-аслаҳалар сирини билишга интилади. Вояга етгач эса ҳарбий либос кийиш, она Ватан олдидаги фарзандлик бурчини бажариш мақсадида армия сафида хизмат қилишга бўлган интилиши янада кучаяди.

Умумтаълим мактабларида таълим дастурига киритилган чақириққа қадар бўлган тайёргарлик фани ўсмир-ёшларнинг бу борадаги қизиқиш ва интилишларини ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этади. Мазкур фан ўқитувчилари билан ҳарбий соҳа ходимларининг назарий ва амалий машғулотлардан ташқари, соҳага оид янгиликлар, билимдон ва жисмонан бақувват ёшларни Олий ҳарбий билим юртлари, “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейга ўқишга киришлари учун тарғибот-ташвиқот тадбирларининг ўтказилиши доимий анъанага айланган.

Айни кунларда Амударё туман Мудофаа ишлари бўлими ҳамда бўлимнинг чақирилувчиларни ҳарбий хизматга тайёрлаш бўйича бўлинмаси томонидан тумандаги умумтаълим мактабларининг 9-11-синфлар битирувчилари ва муддатли ҳарбий хизматни ўтаб, заҳирага бўшатилган собиқ аскарлар билан тарғибот тадбирлари бўлиб ўтмоқда.

Ана шундай тарғибот тадбирларидан бири 38-сонли умумтаълим мактабида бўлиб ўтди. Тадбирда Амударё туман Мудофаа ишлари бўлими бошлиғи, подполковник Шерзод Муродов ва чақирувчиларни ҳарбий хизматга тайёрлаш бўлинмаси бошлиғи Роман Рўзметов, шунингдек, муддатли ҳарбий хизматни ўтаб, заҳирага бўшатилган собиқ аскарлар ва умумтаълим мактабларининг чақириққа қадар тайёргарлик фани ўқитувчилари иштирок этишди.

Айнан шундай тарғибот тадбирлари Манғит шаҳридаги 40-сонли мактабда ҳам ўтказилди. Мактаб директори Санобар Хўжамуродова, мактабнинг чақириққа қадар тайёргарлик фани ўқитувчиси вазифасини бажарувчи Равшанбек Рейимов ва бошқалар қатнашган тарғибот тадбирида Амударё туман Мудофаа ишлари бўлими бошлиғи, подполковник Шерзод Муродов ҳамда чақирилувчиларни ҳарбий хизматга тайёрлаш бўлими бошлиғи Роман Рўзметовлар, шунингдек, муддатли ҳарбий хизматни ўтаб, заҳирага бўшатилган собиқ аскарлар, мактабнинг 9-11-синф ўқувчилари иштирок этдилар.

Тарғибот тадбирларида мутасаддилар ёшларга мамлакатимиздаги Олий ҳарбий билим юртлари ва “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейи ҳақида тўлиқ маълумотлар бердилар. Шу билан бирга, мазкур билим юртларининг ҳар йилги қабул квоталари, Низомлари ва номзодларни саралаш танлови, дастлабки танлаш, ҳарбий касбий танлов ва тест синовлари, шунингдек, ҳужжатларни қабул қилиш муддатлари хусусида батафсил тушунчалар беришди.

Тарғибот тадбири давомида ўқувчи-ёшлар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилдилар. Барча саволларга масъуллар томонидан аниқ ва батафсил жавоблар берилди.

Амударё тумани халқ таълими бўлимига қарашли 30-сонли мактабда ҳам шу каби тарғибот тадбири ўтказилди. Тадбирда мактаб директори Қувват Ниёзов, мактабнинг чақириққа қадар тайёргарлик фани ўқитувчиси Тошпўлат Қўчқоров, туман Мудофаа ишлари бўлими бошлиғи, подполковник Шерзод Муродов ҳамда чақирилувчиларни ҳарбий хизматга тайёрлаш бўлими бошлиғи Роман Рўзметовлар сўзга чиқиб, олий ҳарбий таълим муассасалари ҳақида маълумотлар берди.

Тарғибот тадбирида Амударё туман Мудофаа ишлари бўлими бошлиғи Шерзод Муродов ёшларга Ўзбекистон Республикаси Мудофаа, Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар вазирликлари, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардияси таркибида ўқиш давомийлиги икки йил бўлган “Темурбеклар мактаби” ҳарбий академик лицейлари ташкил этилиб, фаолият олиб бораётгани таъкидлади. Шунингдек, ўқувчиларга мамлакатимиздаги Олий ҳарбий билим юртлари хусусида батафсил маълумот берилди. Шерзод Муродов амударёлик ёшларни ва 9-синф битирувчиларини “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейида ўқишга тарғиб қилиб, мазкур ҳарбий-академик лицейга ўқишга кирувчилар учун бериладиган имтиёзлар ҳамда назарий ва жисмоний тайёргарлик синовлари хусусида батафсил сўз юритди.

Мамлакатимиздаги Олий ҳарбий билим юртлари ва “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейида ўқишни хоҳловчи ёшлар билан ўтказилган тарғибот тадбири ўқувчи-ёшлар қалбида она Ватанга садоқат билан хизмат қилиш ва муқаддас Юрт тупроғини кўз қорачиғидан асраш туйғусини янада мустаҳкамлади.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026