Фан ва таълим
👁 331
62-СОНЛИ МАКТАБДА НАВРЎЗ БАЙРАМИГА БАҒИШЛАНГАН ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ
Юртимизнинг барча ҳудудларида миллий байрамимиз Наврўзи олам кенг нишонланди. Турли тадбирлар, катта сайиллар ўтказилиб, мамлакатимиз аҳолисига кўтаринки кайфият улашилди.
62-сонли мактабда ҳам Наврўз байрамига бағишлаб, катта тадбир ўтказилди. Тадбирда ўқувчилар томонидан миллий, мумтоз қўшиқ ва рақслар, миллий спорт ўйинлари ва халқ оғзаки ижодига хос бўлган лапарлар ижро этилди. Тадбирга рамзий маънодаги Баҳорой, Наврўзой ва Деҳқонбобо ташриф буюришди. Деҳқонбобо бошланажак баҳорги ишларга омад тилади ва ерга кетмон уриб, дон сочди.
Миллий удумларимиздан бўлган келин салом, ёр-ёрлар ҳам ижро этилди. Кўтаринки руҳда бўлиб ўтган байрам барчага манзур бўлди.
Шоира Ўразметова, 62-сонли мактабнинг ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶