12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 22:59
Қишлоқ хўжалиги 👁 429

Ғаллачилик соҳасига сув тежовчи технологиялар жорий қилинмоқда

Ғаллачилик соҳасига сув тежовчи технологиялар жорий қилинмоқда

Деҳқонлар йил давомида меҳнат қилиб, тақир ердан мўл ҳосил ундириб, эл-дастурхонини бойитишга қодир инсонлардир.

Амударё туманида ҳам буғдой, пахта ва бошқа экинларидан юқори ҳосил олиб, халқимиз фаровонлигига ҳисса қўшаётган миришкор-деҳқонлар ва уларнинг издошлари жуда кўплаб топилади. Туманимиздаги Бобур номли овул ҳудудида бўлганимизда деҳқончилик турларининг барча йўналишларида олиб борилаётган ижобий ишларнинг гувоҳи бўлдик. Ҳудудда 22 фермер хўжалиги бўлиб улар кўп тармоқли фаолият юритади. Уларга “Зарбдор” муқобил машина-трактор парки хизмат кўрсатади. Фермер хўжаликлари пилла, буғдой, пахта ҳосилидан ташқари кўплаб донли экинларни, сабзавот турларини экиб, ўстириб, тарбиялаб мўл ҳосил етиштириб келмоқдалар.

Ҳудуддаги “Абдулла” фермер хўжалиги ҳам шулар жумласидан. Мазкур хўжалик ҳам кўп тармоқли хўжаликларидан ҳисобланади. Фермер хўжалигига Пўлат Абдуллаев раҳбарлик қилиб келмоқда. Деҳқончилик сирларини элга машҳур боболаридан мерос қилиб олган Пўлат ўз вазифасига астойдил меҳр қўйиб, хўжаликнинг йилдан йилга ривожланиб боришига эришди. Аниқ режа, мақсадли қўйилган қадамлар ўзининг самарасини бериб, хўжаликнинг моддий техника базаси ҳам мустаҳкамланиб борди. Ҳозирги кунда хўжаликда 4 та замонавий сурим трактори, қудратли дон комбайни, барча зарур қишлоқ хўжалиги ускуналари мавжуд.

Хўжалик аъзолари ўтган йили дастлабки ҳосил 17 қути ипак қурти боқиб-ўстириб 53 килограмм пилла ҳосили етиштирдилар. Дастлабки ҳосил олиш бўйича давлат режасининг муваффақиятли адо этилиши хўжалик аъзоларини янги марралар сари етаклади. Хўжаликда давлатга буғдой, пахта ҳосили етиштириб бериш режалари ҳам ортиғи билан бажарилди. Фермер хўжалиги йил охирига келиб 1 миллиард сўмга яқин даромад олишга эришди. Бу маблағ қишлоқ хўжалиги учун сарф қилинган харажатларни қоплаш билан бирга келаси йил учун минерал ўғитлар, ёнилғи-мойлаш маҳсулотлари, эҳтиёж қисмлар заҳирасини яратишга ҳам имконият яратди.

Хўжаликда ўтган йили кузда бу йилги ҳосил учун 36 гектар майдонга “Гром” навли уруғлик буғдой экилди. Шу майдоннинг 10 гектарида ёмғирлатиб суғориш йўлга қўйилган. Бу янгича усул сувни тежашга, шу билан бирга ерни суғоришга кетадиган харажатни тежашга қаратилгани билан аҳамиятлидир. Сув тақчилиги кузатилаётган шароитда бу усул ўз самарасини бериши кўзда тутилмоқда. Юксак агротехника қоидалари асосида тарбияланаётган буғдой майсалари келгусидаги мўл ҳосилдан дарак бериб турибди. Хўжалик аъзолари ҳар бир гектар буғдой майдонидан камида 45-50 центнердан ҳосил олиш учун астойдил меҳнат қилмоқдалар.

Шу билан бир қаторда баҳорги экиш ишлари олдидан чигит экиладиган майдонларнинг ҳам шўри ювилиб, қондириб суғорилган.

Хўжалик аъзолари 51 гектар майдонга “Султон” навли чигит экиб, гектаридан ўртага 40 центнердан пахта ҳосили ундиришга бел боғлаганлар. Хўжаликда 29 нафар ижарачи баракали меҳнат қилмоқда.

Фермер хўжалиги раҳбарияти ва ишчиларининг олдига қўйган мақсадлари улуғ. Шундай экан, улуғ мақсадларни кўзлаб олға интилаётган юртдошларимизнинг келгуси ишларида омадлар тилаймиз.

Ўрозали РЕЙИМОВ.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026