ГУЛДОНАНИНГ ЮТУҚЛАРИ
Тўлқин овулидаги 32 сонли умумий ўрта таълим мактабининг 10 синф ўқувчиси Гулдона Тўлибоеванинг тенгқурларидан ажралиб турадиган хислатлари кўп. У мактабида аъло баҳоларга ўқиш билан бирга бадиий китобларни кўп мутолаа қилади. Мактабда она тили ва адабиёт, инглиз тили фан тўгаракларига, спортнинг волейбол, шахмат турлари бўйича тўгаракларига фаол қатнашиб, тенгдошларига намуна бўлаётир.
Гулдонанинг интилишлари самарасидан устозлари ва ота – онасининг қувончи чексиз.У туманимиз мактаблари ўқувчилари орасида ўтказилган “Мен севган бадиий асар”, “Ўзбек тили -ифтихорим” мавзуларидаги иншолар танловида ғолиб бўлди. Унинг яна бир ютуғи 2021-2022 ўқув йилида фанлар олимпиадасининг туман босқичида ўзбек тили ва адабиёт фанидан биринчи ўринни эгаллаб, республика миқёсидаги босқичида иштирок этиб қайтди. Шунингдек, Тўлқин овул фуқаролар йиғини ёшлар етакчиси томонидан овул ёшлари орасида спортни оммалаштириш , уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида ўтказилаётган спорт мусобақаларда 11 нафар тенгдошлари билан волейбол бўйича иштирок этиб, жамоасининг ғолибликни қўлга киритишига ҳам улкан ҳисса қўшаяпти.
Мамлакатимизда ўқувчи ёшларнинг ўқиб –интилишлари, ўз интеллектуал салоҳиятларини намойиш этишлари учун яратилаётган имкониятлар Гулдонанинг орзуларига қанот бўлаётир. Унинг режалаган ниятлари кўп. Ўз билимини ошириш учун ўқиб ўрганишдан, интилишдан чарчамайдиган Гулдонанинг ҳали муваффақиятлари олдинда.
Фозилбек ҚУРБОНБОЕВ,
Тўлқин ОФЙ ёшлар етакчиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶