13.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
13.11.2026, 00:11
Саломатлик 👁 907

ҚРИМ-КОНГО ГЕМОРРАГИК ИСИТМА КАСАЛЛИГИНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШГА БАҒИШЛАНГАН ТАДБИР БЎЛДИ

  ҚРИМ-КОНГО ГЕМОРРАГИК ИСИТМА КАСАЛЛИГИНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШГА БАҒИШЛАНГАН ТАДБИР БЎЛДИ

Маълумки, кунлар исиши билан бошқа ҳашаротлар каби каналарнинг ҳам уйғониши ва фаоллашиши бошланади. Шу сабабли Қрим-Конго геморрагик иситма касаллигининг олдини олишга эътибор қаратилмоқда.

Каналар ичида инсон ҳаёти учун ўта хавфли бўлган, Қрим-Конго геморрагик иситма касаллиги қўзғатувчиларининг ташувчиси бўлган иксод каналари ҳам мавжуд. Ушбу ҳолат фуқароларимиз саломатлиги муҳофазаси йўналишида таъсирчан тадбирларни амалга оширишни тақозо этади.

Қрим-Конго геморрагик иситма касаллиги ўткир юқумли касаллик бўлиб, одамларга касаллик қўзғатувчиси билан зарарланган каналар чақиши орқали юқади. Демак, касалликнинг асосий манбаи касалланган одамлар, касалланган каналар ва касаллик қўзғатувчиси билан зарарланган ҳайвонлар ҳисобланади.

Хўш, касалликдан қандай ҳимояланиш мумкин? Умуман, бунинг иложи борми? Ҳа, албатта.

3 март куни “Аҳоли ўртасида Қрим-Конго геморрагик иситма касаллиги тарқалишининг олдини олишда фавқулодда вазиятлар давлат қутқарув тизимининг ҳамкорликдаги ҳаракатлари” мавзусидаги кўргазмали махсус-тактик ўқув-машқида айнан ушбу касалликдан ҳимояланиш бўйича тушунчалар берилди ва махсус амалий-тактик машғулотлар намойиш қилинди.

Тадбирда туман Тиббиёт бирлашмаси маъсул шифокорлари, идора, корхона, ташкилотлар вакиллари, Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари иштирок этдилар. Машғулотлар аввалида туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Ғуломжон Дуйсенбоев ушбу тадбирнинг аҳоли учун аҳамияти ҳақидаги тўхталиб ўтди. Туман санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлимининг эпидемиология ва иммунопрофилактика бўлими мудираси Гулшод Тожибоева эса Крим-Конго геморрагик иситма касаллигиҳақида батафсил маълумотлар берди. Туман Тиббиёт бирлашмасининг бош инфекционист шифокори Озод Қурбонбоев мазкур касалликнинг клиникаси, диагностикаси ва уни даволаш усуллари хусусида гапирди.

Тадбирнинг амалий қисми туман Тиббиёт бирлашмасининг кўптармоқли марказий поликлиникасида ўтказилди. Бу ерда тери ва таносил касалликлари хонаси шифокори ва ҳамшираси Қрим-Конго геморрагик иситма касаллигига чалинганликда гумон қилинган беморни текшириш, ташҳис қўйиш ва юқумли касалликлар бўлимининг изолятор хонасига ётқизиш, бу ҳақда белгиланган ташкилотларга хабарнома бериш тартибини амалда кўрсатиб бердилар.

Тадбир давомида туман Ветеринария бўлими ходимлари, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими ҳамда кўп тармоқли марказий поликлиника шифокорлари ва ҳамширалари ушбу касалликдан сақланиш юзасидан ҳамкорликда тарғибот-ташвиқот ишларини янада кучайтириши лозимлиги таъкидланди.

Туман ҳокимлиги ташаббуси билан ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ўтказилган кўргазмали махсус тактик-ўқув машқи Қрим-Конго геморрагик иситма касаллиги билан боғлиқ нохуш ҳолатлар содирррр бўлишининг олдини  олишда муҳим восита бўлди.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026