12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 22:47
Қишлоқ хўжалиги 👁 387

Ўсимликларни биологик ҳимоя қилиш сифати ошади

Ўсимликларни биологик ҳимоя қилиш сифати ошади

Бутун дунё бошидан кечираётган мураккаб ва қалтис вазият – коронавирус пандемияси аграр соҳанинг ўрни ва аҳамияти қанчалик муҳим эканлигини яққол намойиш этмоқда.

Мамлакатимизда мавжуд ресурс ва имкониятларни ишга сафарбар этиб, экин экиладиган майдонлардан оқилона фойдаланиш эвазига юқори ҳосил етиштиришга эришилмоқда. Бу ҳам қишлоқ хўжалигида банд бўлганлар моддий манфаатдорлиги ошишига, ҳам халқимиз дастурхони арзон ва хавфсиз озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўкин бўлишига замин яратмоқда.

Мамлакатимиз Президентининг “Республикада ўсимликлар карантини ва ҳимояси тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилиниши қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришнинг муҳим асосларидан бири - ўсимликларни турли касалликлардан ва зарарли ҳашаротлардан ҳимоя қилиш сифатини оширишга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.

Фармонга мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси негизида Ўзбекистон Республикаси ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ташкил этилди ҳамда зарарли организмларга қарши кураш тадбирларини амалга оширишда агроном, фитопатолог, энтомолог, хим-биолог бўлган мутахассисларни ўқитилиб, малакасини ошириш орқали ўсимликлар клиникалари, биолабораторияларга ишга жалб қилинмоқда.

Туманимизда ушбу агентликнинг 10 нафар мутахассислардан иборат туман бўлими ташкил этилиб, ўз фаолиятини олиб бормоқда.

Яқинда ушбу бўлим ташаббуси билан Тўлқин овулида фаолият юритаётган “Аму-Тўлқин биосервис” масъулияти чекланган жамиятида Президентимизнинг “Республикада Ўсимликлар карантини ва ҳимояси тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида белгилаб берилган вазифаларнинг мазмун-моҳияти ва 2022 қишлоқ хўжалиги йилида экинлардан мўл ҳосил олинишига эришишда амалга ошириладиган ишларга бағишланган семинар бўлиб ўтди.

Семинарда Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги туман бўлими мутахассислари, овулдаги фермер хўжаликлари раислари, томорқа ва иссиқхоналар эгалари, шунингдек, “Аму-Тўлқин биосервис” масъулияти чекланган жамияти ходимлари иштирок этдилар.

Тадбирда Агентликнинг туман бўлими бошлиғи Комилжон Бобожонов 2022 йилда экинлардан мўл ҳосил олинишига эришишда ўсимликларни биологик ҳимоя қилиш борасидаги режалар, ушбу усулнинг самаралари ҳақида тушунчалар берди.

Маърузада таъкидланганидек, жорий йилда туманда 13 минг 900 гектар пахта, 2 та ғаллачилик кластерига қарашли 6 минг гектар буғдой майдонларини касалликлардан ва зарарли ҳашаротлардан биологик ҳимоя қилиш юзасидан фермер хўжаликлари раҳбарлари тумандаги 16 та биолабораториялар ва 2 та ўсимликлар клиникалари билан шартномалар тузилган.

Шунингдек, бундан ташқари томорқа ерлар ва иссиқхоналардаги экинларга ҳам биоҳимоя билан ишлов бериш имкониятлари яратилган. Бу билан аҳоли томорқаларида экологик хавфсиз ва тоза маҳсулот етиштирилишига замин яратилади.

Семинар иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан жавоблар олдилар ва ўсимликларни биологик ҳимоя қилиш борасидаги янгиликлардан батафсил хабардор бўлдилар.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026