Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар масъуллари томонидан очиқ семинар ташкил этилди
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар масъуллари томонидан «Зўравонликка йўл йўқ» мавзусида очиқ семинар ташкил этилди. Семинарда Жиноят ишлари бўйича туман суди масъуллари, Нукус шаҳар Иқтисодий суди раиси Б.Баймуродов, Қорақалпоғистон Республикаси судининг катта судьяси ёрдамчиси Д.Давлетмурадова, туман прокурори ёрдамчиси А.Ниязимбетов, туман ИИБ бошлиғи ўринбосари Б.Уразов ва туман Халқ таълими бўлими мудири А.Исмаиловлар ҳамда таълим тизимда меҳнат қилаётган аёл-қизлар иштирок этдилар.
Семинарда Ўзбекистон Республикаси “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг мазмун-моҳияти, аҳамияти тушунтирилди. Сўзга чиққан масъуллар хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш соҳасидаги ваколатли давлат органи ва ташкилотлари ваколатлари, тазйиқ ва зўравонликни олдини олишга қаратилган якка тартибдаги чора-тадбирлар, уларнинг турлари, тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчиларни махсус марказларга жойлаштириш ва бошқа масалалар хусусида батафсил тўхталиб ўтдилар.
Мутасаддилар томонидан тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчи ўзига нисбатан тазйиқ ва зўравонлик содир этилгани ёки уларни содир этиш таҳдиди тўғрисида ариза билан тегишли ваколатли органлар ҳамда ташкилотларга ёхуд судга мурожаат этиш ҳуқуқига эга эканлиги, шунингдек, улар махсус марказларда, ишонч телефони орқали бепул ҳуқуқий маслаҳат олишлари ва ижтимоий, психологик, тиббий ва бошқа ёрдам олиш, ички ишлар органларига ҳимоя ордери бериш тўғрисидаги талаб билан мурожаат қилиш тўғрисидаги ҳуқуқлари батафсил маълумот берилди.
Семинар давомида Қонунга асосан ҳимоя ордерини бериш тартиби, муддати, муддатнинг узайтирилиши мазмунли тарзда тушунтириб берилди. Тазйиқ ва зўравонликларнинг келтириб чиқарувчи омилларнинг асосийлари санаб ўтилди ва ҳаётий мисоллар билан асослаб берилди. Оилавий низо ва зўравонликнинг фарқи, тазйиқ ва зўравонликни олдини олиш борасида идоралараро ҳамкорлик, Қонуннинг глобал жараёнларга мослиги слайдлар асосида кўрсатилди.
Тадбир сўнгида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган масалалар юзасидан саволлар билан мурожаат қилдилар ва уларнинг саволларига батафсил жавоблар берилди.
Ж.Ўразбоев, Жиноят ишлари бўйича туман суди раиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶