ДЕПУТАТЛИККА НОМЗОДЛАР САЙЛОВЧИЛАР БИЛАН УЧРАШДИ
Шу йилнинг 28 ноябрида Халқ депутатлари туман Кенгашида бўшаб қолган йигирма учинчи Бобур сайлов округида депутат сайлови бўлиб ўтади.
Туманимизда фаолият юритаётган сиёсий партиялардан кўрсатилган депутатликка номзодлар овул аҳолиси билан учрашиб, ўзларининг сайловолди дастурлари билан таништирмоқдалар.
Сайлов округи ва унга қарашли сайлов участкаларида сайловга пухта тараддуд кўрилмоқда. Номзодлар ҳақида аҳолига батафсил маълумотлар берилиб, сайлов кунида фаол иштирок этишга, ўз танлаган номзодига уюшқоқлик билан овоз беришга даъват этилмоқда. Сайлов округи ва унга қарашли участка сайлов комиссиялари аъзолари сайлов жараёнининг демократик тамойилларга, миллий сайлов қонунчилигимизга мувофиқ ўтказилиши учун зарур шарт-шароитларни яратишга ҳаракат қилмоқдалар.
24 ноябрь куни ҳудуддаги 86-сонли умумий ўрта таълим мактабида туман Кенгашида бўшаб қолган Бобур сайлов округидан депутатликка “Миллий тикланиш” демократик партиясидан номзод Расул Тожибоев, “Адолат” социал-демократик партиясидан номзод Оғабек Оллаберганов, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал демократик партиясидан номзод Сарвар Шукуруллаев, Ўзбекистон “Экологик” партиясидан номзод Шавкат Янгибоев, Халқ демократик партиясидан номзод Маҳмуд Эшмоновларнинг сайловчилари билан учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувга мактаб ўқитувчилари, овул фаоллари, сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари раислари, депутатликка номзодларнинг ишончли вакиллари иштирок этдилар.
Йиғилганларни депутатликка номзодларнинг ишончли вакиллари уларнинг таржимаи ҳоли, меҳнат фаолияти билан яқиндан таништирдилар. Шундан сўнг депутатликка номзодлар сўзга чиқиб, сайловчиларини ўзларининг сайловолди дастури билан таништирдилар.
Сайловчилар депутатликка номзодларнинг маърузаларини тингладилар ва ўзларини қизиқтирган саволларини бериб, батафсил жавоблар олдилар.
Халқ депутатлари туман Кенгашининг бўшаб қолган депутатлик ўрни учун сайлов бўлиб ўтадиган Бобур номли округ сайловчилари 28 ноябрь куни учта сайлов участкаларида овоз берадилар. 129-сайлов участкаси 86-сонли, 130-сайлов участкаси 6-сонли, 131-сайлов участкаси 45-сонли умумий ўрта таълим мактабларида жойлашган.
Шу кунгача ушбу участкаларда сайлов куни фуқароларнинг келишлари, ўз танлаган номзодларига овоз беришлари учун зарур шароитлар тахт қилинди, участка сайлов комиссиялари аъзолари депутатликка номзодларни аҳолига яқиндан таништириб, сайлов қонунчилигимизга кўра ўзлари энг муносиб деб билган номзодга овоз беришлари мумкинлигини кенг тушунтирмоқда.
Депутатликка номзодлар билан учрашув сайловчиларнинг улар ҳақида яна ҳам кўпроқ тасаввурга эга бўлишларига хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.
Ойгул РАЖАБОВА.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶