13.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
13.11.2026, 00:12
Сиёсат 👁 426

БЎШАБ ҚОЛГАН ДЕПУТАТЛИК ЎРНИ УЧУН КЎРСАТИЛГАН НОМЗОДЛАР БИЛАН САЙЛОВЧИЛАРНИНГ УЧРАШУВИ ЎТКАЗИЛДИ

  БЎШАБ ҚОЛГАН ДЕПУТАТЛИК ЎРНИ УЧУН КЎРСАТИЛГАН НОМЗОДЛАР БИЛАН САЙЛОВЧИЛАРНИНГ УЧРАШУВИ ЎТКАЗИЛДИ

Шу йилнинг 28 ноябрь куни Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашида бўшаб қолган йигирма учинчи Бобур сайлов округида депутат сайлови ўтказилади. Айни кунларда депутатликка номзодлар сайловчилар билан учрашиб, ўз сайловолди дастурлари билан таништирмоқда.

Жорий йилнинг 28 ноябрь куни Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашида бўшаб қолган йигирма учинчи Бобур сайлов округида депутат сайлови ўтказилади. Ушбу сайлов жараёнини демократик тамойилларга қатьий риоя қилган ҳолда ўтказиш, сайловолди тарғибот тадбирларини юқори савияда ташкил этиб, сиёсий партиялардан кўрсатилган депутатликка номзодларнинг таржимаи ҳоли ва меҳнат фаолияти билан сайловчиларни яқиндан таништириш мақсадида 18 ноябрь куни 86-сонли мактабда номзодлар ва уларнинг ишончли вакиллари иштирокида тарғибот тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон "Миллий тикланиш"  демократик партиясидан номзод Расул Тажибоев, "Адолат" социал-демократик партиясидан номзод Оғабек Оллоберганов, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати Ўзбекистон Либерал демократик партиясидан номзод Сарвар Шукуруллаев, Ўзбекистон Экологик партиясидан номзод Шавкат Янгибоев, Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан номзод Маҳмуд Эшманов ҳамда уларнинг ишончли вакиллари, шунингдек, сайловчилар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этдилар.

Дастлаб, депутатликка номзодларнинг ишончли вакиллари номзодларнинг таржимаи холи ва сайловолди дастурлари  билан сайловчиларни таништириб ўтишди ва сайловда сиёсий партиялардан кўрсатилган муносиб номзодлар учун овоз беришга чақирдилар.

Шундан сўнг, номзодлар сўзга чиқиб, ўзлари аъзо бўлган сиёсий партияларнинг  сайловолди дастурларида белгиланган устувор йўналишдарни ҳаётга татбиқ қилишга ва халқ олдидаги масьулиятни чуқур хис қилиб,  депутатлик ваколати доирасида  барча муаммоларни ечишга ҳаракат қилишга сўз беришди.

Депутатликка номзодлар билан учрашув йиғилишида бешта сиёсий партиядан кўрсатилган номзодларнинг сайловолди дастурлари сайловчилар томонидан атрофлича муҳокама этилди.

Хусусан, Экологик партиясидан кўрсатилган номзод Шавкат Янгибоевнинг атроф-муҳит муҳофазаси, иқлим ўзгаришларига қарши мамлакат миқёсида амалга оширилиши кўзда тутилаётган чора-тадбирлар, она табиатни асраб-авайлаш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, чўлланиш ҳолатларининг олдини олиш, шунингдек, ўзимиз яшаб турган ҳудудда тупроқ экологияси бузилишининг олдини олиш, яшил ҳудудларни янада кенгайтириш борасидаги партия дастурида белгиланган устувор вазифалар бўйича шахсий ташаббус ва фикрларига сайловчилар вакиллари томонидан ижобий муносабатлар билдирилди.

Шунингдек, “Миллий тикланиш” демократик партиясидан кўрсатилган номзод Расул Тажибоев, “Адолат” социал-демократик партиясидан номзод Оғабек Оллаберганов, Ўзбекистон либерал-демократик партиясидан кўрсатилган номзод Сарвар Шукуруллаев ҳамда Ўзбекистон Халқ демократик партияси туман Кенгашидан  номзод Маҳмуд Эшмановларнинг сайловолди дастурлари ҳамда шахсий ташаббус ва режаларига сайловчилар ўз муносабатларини билдиришди.

Депутатликка номзодларнинг сайловолди дастурлари юзасидан бўлган музокараларда иштирок этган сайловчилар вакиллари номзодларга ўзларини қизиқтирган масалалар, айниқса, номзод мабодо депутат бўлиб сайланган тақдирда халқ манфаати йўлида асосан қайси ташаббусларни энг устувор вазифа ҳисоблашлари хусусида саволлар билан мурожаат қилдилар. Депутатликка номзодлар сайловчилар вакиллари томонидан тушган саволларга навбати билан батафсил жавоб бердилар.

Очиқлик ва шаффофлик асосида, демократик руҳда ўтган депутатликка номзодлар билан учрашув сайловчиларнинг ҳар бир номзод аъзо бўлган партия дастури ҳақида аниқ ва муфассал тушунчага эга бўлишларида муҳим аҳамият касб этди.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026