ХАЛҚ САЛОМАТЛИГИ ЙЎЛИДА
Мана, салкам икки йилдирки, нафақат мамлакатимиз, балки бутун дунё халқлари СOVID-19 инфекциясига қарши аёвсиз кураш олиб боришмоқда. Бу борада қабул қилинган Президент Фармонлари, ҳукумат Қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида туман СЭО ва ЖС бўлими мутахассислари томонидан 2021 йил учун тегишли чора-тадбирлар режаси белгилаб олиниб, шу асосда профилактик ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, бошқариладиган инфекцияларга қарши профилактик эмлаш ишларининг сифатли ўтказилишини таъминлаш билан аҳоли ўртасида ўта хавфли ва карантин касалликларнинг келиб чиқиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича фуқаролардан таҳлил олиниб, вирусология лабораториясига топширилди. Касалликка чалинган фуқаролар Нукус шаҳар юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилиб, касалланганлар билан мулоқотда бўлган оила аъзолари уй шароитида тиббий кузатувга олинди ва касаллик аниқланган ўчоқлар ва уларнинг худудларида профилактик дезинфекция ишлари олиб борилди.
Жорий йилда 831 та объект санитария назорат рўйхатига олинди ва 2021 йилнинг 10 ойи давомида объектларда лаборатория-инструментал усулида намуналар олиниб, санитария-профилактик тадбирлари ўтказилди. Тадбир давомида аниқланган камчиликларни бартараф қилиш мақсадида жорий йилнинг 1 ноябрь ҳолатига 96 нафар шахсга нисбатан маъмурий иш қўзғатилиб, 6 та объект санитария қоида ва меъёрлари талабларига жавоб бермаганлиги учун иш фаолияти вақтинча тўхтатилди. Тиббий кўрикдан ўтмаган ва коронавирус инфекциясига қарши эмланмаган 8 нафар киши вақтинча ишдан четлатилди.
Республика Мувофиқлаштириш Кенгаши томонидан хўжалик юритувчи субъектларда ўтказиладиган текширишларнинг режа-жадвалига асосан 27 хўжалик юритувчи субъектларда назорат ўтказилиб, аниқланган санитария қонунбузилишлари бўйича 26 нафар шахсга нисбатан тўпланган маъмурий материалларни кўриб чиқиш учун Жиноят ишлари бўйича туман судига ўтказилди ва аниқланган қонунбузилишлар бўйича маъмурий чоралар қўлланилди.
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлимининг санитария-гигиена, эпидемиология, паразитология, дезинфекция ҳамда лаборатория бўлимлари мутахассисларидан иборат тузилган ишчи гуруҳлар томонидан коронавирус инфекцияси, ўткир респиратор касалликлар, ботулизм ва бошқа турдаги юқумли касалликлар профилактикаси бўйича кенг аҳоли иштирокида учрашувлар, корхона-ташкилотларда давра суҳбатлари ўтказилди.
Албатта, амалга оширилаётган барча профилактик тарғибот тадбирлари халқимизнинг соғлигини муҳофаза этиш, уларни турли хавфли инфекциялардан самарали ҳимоя қилишга қаратилган.
Халқ саломатлиги, хотиржамлиги йўлида фидойилик билан меҳнат қилаётган фидойи ҳамкасбларимизни касб байрами билан чин дилдан табриклайман ҳамда эл-юрт саломатлиги йўлидаги шарафли ишларида муваффақият, соғлик тилайман.
Г.БЕКИЕВ, туман СЭО ва ЖС бўлими бошлиғи.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶