13.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
13.11.2026, 00:10
Саломатлик 👁 269

ОИЛАВИЙ ПОЛИКЛИНИКАДАГИ ТИББИЙ ХИЗМАТДАН АҲОЛИ МАМНУН

ОИЛАВИЙ ПОЛИКЛИНИКАДАГИ ТИББИЙ ХИЗМАТДАН АҲОЛИ МАМНУН

Тиббиётнинг бирламчи бўғини аҳоли саломатлигини сақлаш, жамиятда соғлом турмуш тарзини қарор топтиришда беқиёс ўринга эга. Шу боис, мамлакатимизда аҳолига бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатишнинг сифати, самарадорлиги ва оммабоплигини ошириш, тиббиёт ходимларининг жамиятдаги ўрни ва мақомини кучайтиришга катта эътибор қаратилмоқда.

Амударё туманида ҳам 2017 йилда ташкил этилган Қипчоқ қишлоқ врачлик пункти негизида 1-сонли оилавий поликлиника ташкил этилди. Ҳозирги кунда Рустам Хидирбоев мудирлик қилаётган мазкур оилавий поликлиникада тумандаги Тўлқин, Чойкўл, Қипчоқ овуллари, Қипчоқ шаҳарчаси, Бештом, Дарёбўйи, Уйшин маҳаллалари худудида яшовчи  30711 нафар аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш йўлга қўйилган.

Тиббиёт масканида 13 нафар оилавий шифокор, 1нафар акушер-гинеколог, 1 нафар хирург, 1 нафар шифокор-лаборант, 1 нафар  ультратовуш ташхиси мутахасиси ишлайди. Шифокорлардан ташқари,  37 нафар патронаж ҳашира ва 21 нафар ҳамширалар аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашда  ўз билим ва тажрибаларига таяниб хизмат кўрсатишмоқда.

Оилавий поликлиникада беморларни қабул қилиш учун оилавий шифокорлар хоналари, аёллар маслаҳатхонаси, жарроҳлик амалиёти, лаборатория, ультратовуш ташхиси, муолажа хоналари мавжуд. Шунингдек, 8 ўринли кундузги стационар, эмлаш, ДОТ ва оналар мактаби учун хоналари ажратилган. Ижтимоий аптека ва тез ёрдам шохобчаси ҳам ташкил этилган.

Поликлиника мазкур йилда замонавий ультратовуш текширув аппарати билан таъминланди. Ушбу аппаратда малакали шифокор Умида Холиқулова  ҳудуддаги аҳолининг узоғини яқин қилиб, шифокорларга аниқ ташхис қўйишда яқиндан ёрдам бериб келмоқда.

Лаборатория хонаси ҳам замонавий тиббий ускуналар билан жиҳозланган. Текширувлар сифатли ўтказилиши учун лабораторияга олий тоифали  шифокор-лаборант Эркиной Тожибоева бириктирилган. Беморларнинг ташхисини аниқлашда лаборатор таҳлиллар муҳим ўрин тутади. Бу борада Эркиной Тожибоева ўз билим ва тажрибаларини қўллаб, беморларга аниқ ташхис қўйилишини таъминламоқда.

Акушер-гинеколог Давлатбика Тўқлибоева ҳам ҳудудда яшовчи 7914 нафар аёлларнинг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлашда ҳормай толмай меҳнат қилиб келмоқда. Ҳомиладор аёлларни ҳисобга олиш ва чақалоқ туғилгунга қадар ҳомиладорларни назорат қилиб, оналарнинг соғлом фарзанд дунёга келтиришга кўмак бермоқда.

Ҳозирги кунда аҳолини короновирус касаллигига қарши эмлаш,  инфекция тарқалишининг олдини олиш, аҳолини чуқурлаштирилган, мактаблар ва боғчалардаги болаларни, туғиш ёшидаги аёлларни тиббий кўрикдан ўтказиш,  аниқланган беморларни амбулатор ёки стационар шароитда даволаш ишларини ҳам олиб боришмоқда. Бу ишларда жонбозлик кўрсатаётган оилавий шифокорлардан  Ҳабиба Нуримова, Мақсуда Абдуллаева, Зулфия Егизбоева, Раъно Таировалар, патронаж ҳамширалардан Моҳира Авезова, Дилноза Солиева, Дилафрўз Ўрозимбетова, Муяссар Ештаева, Муяссар Худойбергановаларнинг меҳнатларини, фидойиликларни алоҳида тилга олиб ўтса арзийди.

Мазкур йилнинг ўтган даври мобайнида тиббиёт маскани ходимлари томонидан чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш ишлари режа асосида олиб борилди. Ҳудуддаги кўрилиши лозим бўлган 30019 нафар аҳолидан  29571 нафари кўрикдан ўтказилиб, 9241 нафар бемор аниқланди. Аниқланган беморларнинг  91,1 фоизи соғломлаштирилди,  7658 нафари амбулатор, 762 нафари стационар шароитда, 2 нафари  санатория-курортларда соғлом ҳаётга қайтарилди.

Тиббиёт масканида Президентимизнинг соғлиқни сақлаш тизимига оид Фармон ва Қарорларида белгиланган топшириқларнинг ижросини ўз вақтида самарали таъминлаш мақсадида ҳам тиббиёт бирлашмаси ва тегишли идоралар билан ҳамкорликда бир қатор ишлар амалга оширилди. Шу мақсадда 13 нафар шифокор, 34 нафар ўрта тиббиёт ходимларидан иборат 13 та тиббиёт бригадалари ташкил этилди. 30711 нафар аҳолининг 30033 нафарида антропометрик ўлчовлар амалга оширилди. Ўрганишлар натижасида 19516 нафар катта ёшдаги аҳоли орасида 6416 нафарида ортиқча вазн, 2604 нафарида семизлик, 4918 нафар аҳоли мева ва сабзавотларни, 2068 нафар аҳоли сут маҳсулотларини кам истеъмол қилиши, 5620 нафар ширинликларни, 5598 нафар ёғли овқатларни, 4839 нафар тузли озиқ-овқат маҳсулотларни истеъмол қилиши маълум бўлди. 

Шунингдек, 645 нафар тамаки чекувчилар, 354 нафар алкоголь маҳсулотларини истеъмол қилувчилар борлиги, 4284 нафар аҳоли жисмонан нофаол ҳаёт кечириши аниқланди. 

Текширувлар натижасида 11195 нафар болалардан 198 нафарида ортиқча вазн, 21 нафарида семизлик, 735 нафари мева ва сабзавотларни, 470 нафари сут маҳсулотларини кам истеъмол қилиши, 3841 нафари ширинликларни, 589 нафари ёғли овқатларни, 563 нафари тузли озиқ-овқат маҳсулотларни истеъмол қилиши, 334 нафари жисмонан нофаол ҳаёт кечириши маълум бўлди.

Жами хатловдан ўтказилган 30033 нафар аҳоли орасида 4368 нафар  аҳолида турли хил сурункали касалликлар аниқланиб, шу асосда касаллик тури бўйича 4 та гуруҳга  таснифланди.

Ҳудуд аҳолисига соғлом ҳаёт тарзини, ўз саломатлигини асраш, масъулият билан қарашни тушунтириш мақсадида шу йил 1 мартдан тумандаги 7 та маҳаллага оилавий шифокорлар ва патранож ҳамширалардан иборат маҳалла тиббий бригадалари ҳам  ташкил этилди. Ҳар бир маҳаллада  ва  Оилавий поликлинканинг ўзида тиббий бригадалар маълумотлар  тахтаси шакллантирилиб, таклиф ва эътирозларни қайд қилиш учун “таклиф ва эътирозлар дафтари”, саломатлик бурчаклари, тиббиёт  саломатлик сабоқлари каналлари йўлга қўйилди.

Юртимизда соғлиқни сақлаш тизимида тизимли ва изчил ислоҳотлар олиб борилмоқда. Барча тиббиёт масканларидаги каби 1-сонли оилавий поликлинкада ҳам аҳоли саломатлигини асраш борасидаги вазифаларни амалга оширишда ушбу ислоҳотлар муҳим аҳамият касб этмоқда. Масканда сифатли хизмат кўрсатилаётганидан, узоғи яқин бўлганидан ҳудуд аҳолиси ниҳоятда мамнун.

О.Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026