12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 22:51
Қишлоқ хўжалиги 👁 266

ЙИҒИМ-ТЕРИМ МАВСУМИ – ЭНГ МАСЪУЛИЯТЛИ ПАЛЛА

ЙИҒИМ-ТЕРИМ МАВСУМИ – ЭНГ МАСЪУЛИЯТЛИ ПАЛЛА

Кузнинг илк  кунлариданоқ йил бўйи қилган фидокорона меҳнатлари маҳсулини кўришга ошиққан деҳқон аҳли борки, дала-ю боғига кўчиб чиқади. Имконларини чамалаб, ҳосил хирмонларини бунёд этишга киришадилар. Кузнинг ҳар бир дақиқаси, айниқса, пахтакорлар учун йил сарҳисобининг залворли рақамлари қайд этиладиган палла. Чунки  ана шу фаслда етиштирилган пахта ҳосили йиғиштириб олинади, кўзланган режалар, лафзлар юксак ҳосил хирмонларида намоён бўлади.

Мамлакатимиз мустақиллигининг 30 йиллиги тантана қилинган жорий йилда амударёлик пахтакорлар ўз олдиларига улкан марраларни қўйдилар. МЧЖ шаклидаги “Аmdurayotex” хорижий корхонаси кластери билан 350 та  пахтачилик фермер хўжаликлари ўртасида  шартномалар тузилиб, 15030 гектар ерга туманимиз иқлим шароитига мос серҳосил навли чигит экилди.

Ҳосилдорликни ҳар гектар ҳисобига 27,2 центнерга, ялпи ҳосил хирмонини 45750 тоннага етказишни режалаштирган фермер хўжаликлари раҳбарлари жорий қишлоқ  хўжалиги йилининг барча мавсум юмушларини агротехника қоидаларига мувофиқ ташкил этдилар.

Юксак Амударё пахта хирмонини бунёд этиш учун, сентябрь ойининг илк кунлариданоқ уюшқоқлик билан бошланган терим суръати туфайли ҳосил хирмонлари қад ростлай бошлади.

Мавсум давомида 12430 гектар майдонда дефолиация ишлари сифатли олиб борилди. Пахта йиғим-теримини кўтаринки руҳда, уюшқоқлик ва жипслик билан амалга ошириш, теримчилар ва кўнгилли ҳашарчилар учун зарур шарт-шароитлар яратиш кабиларига алоҳида эътибор қаратилди. Шуни алоҳида эътироф этиш керакки, ғўза вегетацияси даврида бажариладиган ишлар учун “Аmdurayotex” хорижий корхонаси кластери томонидан  меҳнаткашларнинг иш ҳақларини ўз вақтида ҳисоб-китоб қилиб боришлари учун фермер хўжаликларига 100 млрд. 148 млн. 954 сўм пул маблағлари имтиёзли кредит ҳисобидан амалга оширилгани бугунги йиғим-терим суръатининг юқори бўлишини таъминлади.

Бундан ташқари, етиштирилган пахта ҳосилини кузнинг изғиринли кунларига қолдирмасдан йиғиштириб олиш учун теримчиларнинг иш ҳақлари босқичма-босқич ошириб бориш тартибида ҳисоб-китоб қилиниши белгилангани, қолаверса, йиғим-терим отрядлари раҳбарлари ишни  тўғри ташкил қилганлиги, кунлик терим пуллари кечиктирмасдан бериб борилиши муваффақиятли ютуқларнинг гарови бўлмоқда.

Айни пайтда пахта йиғим-теримининг сифатли ва самарали олиб борилишида туманда ташкил этилган 290 та терим отрядлари ва уларнинг тажрибали раҳбарлари саъй-ҳаракатлари билан фермер хўжаликлари далаларида 23266 нафар теримчи юксак унум билан меҳнат қилишмоқда.

Хусусан, 1-сектор ҳудудидаги фермер хўжаликларидаги 78 та отряд таркибида 5442 нафар, 2-сектор ҳудудидаги фермер хўжаликларида 7826 нафар, 3-секторда 7269, 4-секторда эса 2729 нафар кластер ва фермер хўжаликлари ишчилари ҳамда уюшмаган аҳоли вакилларидан иборат кўнгилли ҳашарчилар туманнинг умумий хирмонига кунига 200 тоннадан ортиқ пахта териб топширишмоқда.

Юксак уюшқоқлик ва жипслик асосида ташкил этилган “Пахта – 2021” йиғим-терим мавсумининг самараси эса залворли рақамларда ўз ифодасини топмоқда.

Деҳқон ва фермерлар учун энг масъулиятли палла – кузги сарҳисоб онлари яқин қолди. Ана шундай масъулиятли даврда белига этак боғлаб, далага чиққан ҳар бир кўнгилли ҳашарчига, деҳқон ва фермерларга: “Ҳорманг, лафзи ҳалол, фидойи ва азиз пахтакорлар” – деймиз.

 

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026