БИР ОИЛАНИНГ 2 НАФАР ФАРЗАНДИ ПРЕЗИДЕНТ МАКТАБИДА ТАҲСИЛ ОЛИШМОҚДА
Амударё туманидаги 76-сонли умумтаълим мактабининг ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари Фарҳод Шукурлаевнинг 2 нафар фарзанди Президент мактабида таълим олмоқда. Биринчи фарзанди Илясбек Шукуруллаев Президент мактаби очилган 2019-2020 ўқув йилида қабул коммиссияси синовларидан муваффақиятли натижалар билан ўтиб, 6-синфга қабул қилинган эди. Бугунги кунда Илясбек 8-синфда таълим олмоқда.
Акасининг издоши сифатида қизи Ойдиной Шукуруллаева ҳам 5-синфни тугатиб, 2021-2022 ўқув йили қабул коммиссияси синовларидан мувоффақиятли натижалар билан ўтиб, Президент мактабининг 6-синфига қабул қилинди.
Фарҳод Шукуруллаев фарзандларининг бу мувоффақиятларида 26-сонли мактаб педагогика жамоаси ва фан ўқитувчиларининг ҳиссаси катта эканлигини эътироф этиб, улардан жуда миннатдор эканлигини яширмайди. Ҳазил аралаш: “Онасининг меҳнати кўп”, деб фаҳрланиб қўяди.
Албатта, фарзандларининг бу ютуғида 26-сонли умумталим мактаби бошланғич синф ўқитувчилари Феруза Матқурбанова, Насиба Камолова, география фани ўқитувчиси ҳамда синф раҳбари Даврон Қўшаев, математика фани ўқитувчиси Азизбек Болтабаев, инглиз тили фани ўқитувчилари Фазилат Олимова ва Сабоҳат Қўшаева, Муҳаббат Бобожановаларнинг меҳнатини алоҳида тилга олади.
Айниқса, махсус равишда халқаро дастурлар доирасида қўшимча машғулотлар ташкил қилиб, Илясбек ва Ойдинойга алоҳида дарслар олиб борган 76-сонли мактабнинг ёш математика фани ўқитувчиси Шаҳбоз Қурбанбоев ва инглиз тили фани ўқитувчиси Муножот Давлетоваларнинг фидойиликлари туфайли бир оиланинг икки фарзанди Президент мактаби ўқувчиси бўлишди.
Бугунги кунда мамлакатимизда ёшларни қўллаб-қувватлаш доирасида олиб борилаётган давлат сиёсатининг оиладаги роли жуда муҳимлигини англаб етган онаси Насиба Шукурлаева фарзандларининг таълим-тарбияси билан мунтазам шуғулланиб келгани учун болалар жуда ёшлигидан ўзлари учун энг тўғри йўл илм олиш эканлигини англаб етишди. Ота-она сифатида фарзандларига зарур шарт-шароит яратиб бериб, ғамхўрлик қилган Фарҳоджон билан Насибахоннинг қувончлари чексиз.
Равшан ХОЛМУРОДОВ, туман ХТБ таълим сифати мониторинги бош-инспектор методисти.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶