14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 18:24
Сиёсат 👁 281

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 20 сентябрь куни Амударё туман ҳокимлигининг мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, "Адолат" социал демокртик партияси фракцияси раҳбари, депутат Зуҳра Ибрагимова, Соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси депутатлари Мавлуда Адҳамжонова, Нурия Айтжановалар, шунингдек, тумандан сайланган Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатлари, Халқ депутатлари тумани кенгаши депутатлари, ҳоким ўринбосарлари, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, сиёсий партия раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, имом-хатиблар, шифокорлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар. Йиғилишни туман ҳокимининг 1-ўринбосари Маъмур Темирбоев олиб борди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси “Инсон аъзолари ва тўқималарининг трансплатацияси тўғрисида”ги қонуни лойиҳасининг мазмун-моҳияти ҳамда соҳада олиб борилаётган ислоҳотларнинг аниқ мақсадлари хусусида сўз юритилди.

Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, "Адолат" социал демокртик партияси фракцияси раҳбари, депутат Зуҳра Ибрагимова сўзга чиқиб, 2021 йил 16 сентябрь куни Республика ихтисослаштирилган хирургия илимий-амалий тиббиёт марказининг мутахассислари ва Халмуратов номидаги республика кўп тармоқли тиббиёт маркази мутаҳассислари иштирокида Қорақалпоғистон Республикаси тиббиёти тарихида биринчи маротаба буйрак кўчириб ўтказиш операцияси мувофаққиятли амалга оширилганлиги таъкидлаб ўтди. Ушбу мураккаб жарроҳлик амалиётида Амударё тумани Куюк кўпир овулида яшовчи 23 ёшли Ўктам Турсунбаевга акаси Даврон Мамировнинг бир буйраги муваффақиятли кўчириб ўтказилган бўлиб, ҳозирда ҳар иккаласи юртдошимизнинг ҳам аҳволи яхши. Депутат ўз сўзида “Инсон аъзолари ва тўқималарининг трансплатацияси тўғрисида”ги қонун лойиҳаси 25 та моддадан иборат бўлиб, уларда назарда тутилган асосий тамойиллар, белгиланган вазифалар ҳақида сўз юритди.

Айтиш керакки, бугунги кунда мамлакатимиздаги кўплаб даволаш муассасаларида инсон аъзолари ва тўқималари билан боғлиқ нозик ва мураккаб жарроҳлик амалиётлари муваффақиятли бажарилмоқда. Бунда соҳанинг моддий-техник базаси ва тиббий кадрлар салоҳияти давр билан мутаносиб равишда такомиллаштириб борилаётгани муҳим аҳамият касб этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси депутатларининг таъкидлашича, Ўзбекистон Республикаси “Инсон аъзолари ва тўқималарининг трансплатацияси тўғрисида”ги қонуни лойиҳасига кўра инсон аъзолари, тўқималари ва ҳужайраларининг олиниши, тайёрланиши, сақланиши, юборилиши ва трансплантацияси фақат соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли рухсатномасига эга давлат соғлиқни сақлаш муассасалари томонидан амалга оширилиши белгиланган.

Шунингдек, мазкур ҳужжат билан тана аъзолари, тўқима ва ҳужайралари бошқалар учун хавфли касалликлар рўйхатига киритилган хасталикка чалинган донорга тегишли аъзоларнинг кўчирилиши тақиқланиши каби тана аъзолари кўчирилиши билан боғлиқ бошқа кўплаб ҳолатларнинг ҳам тартибга солиниши хусусида маълумотлар келтирдилар.

Йиғилишда кун тартибидаги масала юзасидан йиғилганларнинг саволларига жавоблар берилди ҳамда таклифлар, фикр-мулоҳазалар тингланди.

Туман Тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Фаҳриддин Абдуллаев ҳамда қатор тажрибали шифокорлар мамлакатимиз тиббиёт соҳаси ривожини янги босқичга кўтаришда муҳим аҳамият касб этиши кутилаётган мазкур қонун лойиҳаси юзасидан ўзларининг таклифларини ҳамда фикрларини билдирдилар. 

 Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019