12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 22:50
Қишлоқ хўжалиги 👁 428

НАМУНАЛИКЛАР САРБАЛАНД “ОҚ ОЛТИН” ХИРМОНИ КЎТАРИЛИШИГА ҲИССА ҚЎШИШМОҚДА

НАМУНАЛИКЛАР САРБАЛАНД “ОҚ ОЛТИН” ХИРМОНИ КЎТАРИЛИШИГА ҲИССА ҚЎШИШМОҚДА

Айни кунларда юртимизнинг барча ҳудудларида пахта йиғим-терими қизғин тусда давом этмоқда. Далаларда етиштирилган мўл ҳосил фермер хўжаликлар ишчилари ва ҳашарчилар ёрдамида йиғиб-териб олинмоқда.

Амударёлик деҳқонлар ҳам эрта баҳордан ерга уруғ қадаб, униб чиққан ниҳолларни ўз вақтида сифатли парвариш қилиб, мўл ҳосил тўплашга эришдилар. Бу йилги мавсумда тумандаги 350 та фермер хўжаликларига қарашли 15 минг 30 гектар майдонда 46 минг 550 тонна пахта хомашёсини етиштириш режалаштирилган. Сарбаланд “оқ олтин” хирмонини бунёд этиш мақсадида пахта терими уюшқоқлик билан ташкил этилди. Фермер хўжаликларидаги 290 та терим отрядларида 23 минг 266 нафар теримчилар далалардаги оқ олтинни нест-нобуд қилмасдан йиғиб олишмоқда.

Пахта ҳосилини сифатли ва тез фурсатларда йиғиштириб олиш мақсадида Намуна маҳалласи ҳудудидаги фермер хўжалиги ишчилари, уюшмаган аҳолидан ташкил қилинган терим отрядлари жонбозлик кўрсатишмоқда. Теримчилар қулай об-ҳаво шароитидан фойдаланиб, “оқ олтин” хирмонининг янада баланд бўлишига ўзларининг ҳиссаларини қўшишмоқда.

Ҳудуддаги 7 та фермер хўжалигида 362 гектар ерга чигит қадалди. “Достонбек-Зебо”, “Муродбек-Зебо”, “Собир Эшчон” каби илғор фермер хўжаликлари экин майдонларида ўз вақтида амалга оширилган агротехник тадбирлар натижасида ғўза ниҳоллари текис униб чиқди. Вегетация даврида барча агротехник тадбирлар сифатли ва ўз вақтида амалга оширилди. Жумладан, ғўза ниҳолларини ягоналаш, қатор ораларига ишлов бериш, бегона ўтлардан тозалаш, суғориш ва озиқлантириш, дефолиация ва чеканка қилиш каби тадбирлар малакали мутахассисларнинг тавсиялари ва деҳқонларимизнинг кўп йиллик тажрибалари асосида сифатли амалга оширилди.

Олимбой Жуманиёзов бошчилигидаги “Достонбек-Зебо” фермер хўжалигида 35 гектар ерга “Султон” навли пахта экилган бўлиб, 35 нафар пудратчи томонидан етиштирилган мўл ҳосилдан 107 тонна ўрнига 125-130 тонна топшириш режалаштирилган. Шунингдек, Мансур Эшчонов раҳбарлигидаги “Муродбек-Зебо” фермер хўжалигида эса 38 гектар ерда пахта парвариш қилинди. Хўжалик теримчилари етиштирилган ҳосилни уюшқоқлик билан териб олиб, 124 тонна оқ олтин топширишни мўлжаллашган.

Собир Худойберганов бошқараётган “Собир эшчон” фермер хўжалигида 80 гектар ерга ҳам “Султон” навли пахта уруғи экилиб, мўл ҳосил тўплашга эришилди. Айни кунларда хўжалик далаларида теримчилар пахта йиғим-теримида фаоллик кўрсатишмоқда ва режаларни ортиғи билан уддалаб, даромадга эга бўлишни кўзлашмоқда.

Бу йилги йиғим-терим мавсумида карантин талабларига риоя қилиниши, мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик, болалар меҳнатидан фойдаланмаслик ҳамда ўз вақтида терим пулларини тарқатилишига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Намуналиклар туманимизда сарбаланд “оқ олтин” хирмони яратилишига муносиб ҳисса қўшишмоқда. Ўз навбатида теримчилар учун ҳам барча шароитлар яратилиб, дала бошида иссиқ овқатлар ташкил қилинмоқда. Уларнинг маданий ҳордиқ чиқариши учун шароит яратилгани, терим пулларининг ўз вақтида, дала бошида бериб борилаётгани  терим суръатини оширишда муҳим омил бўлмоқда.

Озода Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026