12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 23:35
Қишлоқ хўжалиги 👁 462

УЗУМЧИЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШГА БАҒИШЛАНГАН ЎҚУВ-ТАРҒИБОТ СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ

УЗУМЧИЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШГА БАҒИШЛАНГАН ЎҚУВ-ТАРҒИБОТ СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ

Маълумки, амударёликлар учун боғлар барпо этиш, мавжуд боғларни асраб-авайлаш, меваларнинг энг сара навларини яратиш орқали боғдорчилик маданиятини юксалтириш бобомерос қадриятлар сирасига киради. Шунинг учун  ҳам туманимизнинг қайси ҳудудига борманг, серҳосил боғ-роғларга кўзингиз тушади. Айниқса, сўнгги йилларда давлатимиз томонидан соҳага қаратилаётган эътибор туфайли туманимизнинг энг  чекка овул ва маҳаллалари ҳудудларида  ҳам бири-биридан сўлим боғ-роғлар барпо этилиб, соҳибкор-у  боғбонларимиз етиштирган ноз-неъматлар халқимиз дастурхонига  тортиқ қилинмоқда.

Жорий йилнинг 7 июль санасида Президентимиз Ш.Мирзиёев раҳбарлигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида давлатимиз раҳбари мамлакатимизда узумчиликни ривожлантириш, соҳага янги, замонавий технологияларни кенг жорий этиш орқали узум етиштиришда саноат усулида қайта ишлашни ташкил этиш ҳамда ҳудудларда экотуризмни йўлга қўйиш бўйича соҳа мутахассисларига зарур тавсиялар бериб, юртимизда азалдан узумчилик анъанасини давом  эттирибгина қолмай, уни ўз шахсий тажрибалари орқали янада бойитиб, даромад манбаига айлантирган соҳибкор-боғбонлар тажрибасини оммлаштиришни таъкидлаган  эдилар. Жорий йил 5 август санасида Аёқчи маҳалласи ҳудудидаги “Оталар чойхонаси”да  Президентимиз томонидан илгари сурилган таклиф ва тавсияларни соҳага изчил татбиқ  этиш мақсадида, шунингдек Булоқбоши тумани соҳибкор-боғбонлари тажрибасини қўллаган ҳолда узумзорларда сўритоклар қуриш, узум ниҳолларининг сўритоклардаги бағазлар бўйлаб ўсишини таъминлашга бағишланган ўқув-тарғибот семинари ўтказилди.

Ўқув-тарғибот семинари ишида Қорақалпоғистон Республикаси Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши раисининг ўринбосари Дуйсенбой Отербаев, Амударё туман Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши раиси Илҳом Полвонов, шунингдек тумандаги боғдорчилик ва узумчилик тармоғига эга фермер хўжаликлари боғбонлари, қишлоқ хўжалик  корхоналари раҳбарлари иштирок  этдилар.

Бўлиб ўтган ўқув-тарғибот семинарида узумчилик бўйича масъул мутахассислар Булоқбоши тумани соҳибкор-боғбонлари тажрибасини туманимиз шароитида қўллаш орқали эришиладиган ютуқлар ва кўзланаётган натижалар ҳақида семинар иштирокчиларига кенг тушунчалар ва маълумотлар бердилар.

Шундан сўнг, ўқув-тарғибот семинари иштирокчиларига Дўрман овул фуқаролар йиғини ҳудудидаги Баҳром Собировнинг томорқа хўжалигида Булоқбоши тажрибасини қўллаган ҳолда сўриток ташкил этиш амалда кўрсатиб берилди. Шу билан бирга, сўритокларда етиштирилган узум меваси оддий усулда етиштирилганидан анча серҳосил бўлиши, мавсум давомида соҳибкор-боғбонлар томонидан узумзорларга агротехник ишлов бериш муддатлари ҳақида батафсил тушунчалар берилди.

Семинарда аҳоли вакиллари ҳам иштирок этишиб, узумчиликни ривожлантириш, узум меваларини қиш ойларида сифатли сақлаш, узум зараркунандалари ва касаликларига қарши курашиш юзасидан саволлар билан мурожаат қилдилар.

Иштирокчилар томонидан берилган барча саволлар юзасидан масъул мутахассислар зарур тушунчалар ва тавсиялар беришди.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026