Бош вазирининг тумандаги қабулхонаси 1100 қисқа рақами орқали 20 та мурожаатларни қабул қилган
Сўнгги йилларда тадбиркорларнинг иқтисодиёт ва жамиятда тутган ўрни кескин ошганини ҳисобга олиб, жорий йилнинг август ойи бошларида Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар ва ишбилармонлар билан очиқ мулоқоти ўтказилиши режалаштирилмоқда.
Ушбу тадбирда тадбиркорларга тўсиқ бўлаётган долзарб муаммолар ва уларнинг ечимлари, республикада бизнес муҳитини янада яхшилаш бўйича таклиф ва ташаббуслар муҳокама қилиниши кўзда тутилган. Шунга мувофиқ, жорий йил 20 июлдан 31 июлгача тадбиркорлик субъектларининг фаолиятига боғлиқ масала, бизнесини кенгайтириш ва ривожлантиришга туртки берадиган ғоя ва таклифлар билан тўғридан-тўғри Ўзбекистон Республикаси Президентига мурожаат қилиши мумкинлиги белгиланган эди.
Туманда фаолият олиб бораётган тадбиркорлар ва тадбиркорлик қилиш истаги бўлган фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонасининг 1100 қисқа рақами орқали Ўзбекистон Республикаси Президентига мавжуд таклифлари ва муаммоларини айтиб мурожаат қилиши имконияти яратилган.
Шу давр мобайнида тумандаги тадбиркорлардан 1100 қисқа рақами орқали 20 та мурожаатлар қабул қилинган бўлиб, мазкур мурожаатлардаги муаммоларни ўрганиш ва қисқа фурсатларда ҳал қилиш чоралари кўрилди. Жумладан, Холимбег овул фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи И.Бозорбоевнинг паррандачиликни ривожлантириш йўналишида Микрокредитбанкдан 33 млн. сўм кредит маблағи ажратиш бўйича мурожаати банк ходимлари томонидан қисқа муддатларда ижобий ечим топилди. "MANG'IT AMU BREKET" МЧЖ раҳбари Г.Аллабергеновнинг қизилмия ўсимлигини чет давлатларга экспорт қилишдаги тўламлар бўйича берган таклифи Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан ҳуқуқий маълумот берилиб, ҳал этилди. Қиличбой овул фуқаролар йиғинида яшовчи Х.Худояровнинг имтиёзли кредитларни секторлар кесимида ажратиш бўйича берган таклифи эса Марказий банк Қорақалпоғистон Республикаси Бош бошқармаси томонидан қабул қилинди.
Ҳозирги кунда жараёндаги мурожаатларни ваколатли органлар томонидан қисқа фурсатларда ҳал қилиш чоралари кўрилмоқда.
А.Хўжамуродов, тумандаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси мудири.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶