14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 07:47
Иқтисодиёт 👁 302

ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИДАГИ МУАММОЛАР БАРТАРАФ ЭТИЛИБ, АҲОЛИГА ҚУЛАЙЛИК ЯРАТИЛМОҚДА

ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИДАГИ МУАММОЛАР БАРТАРАФ ЭТИЛИБ, АҲОЛИГА ҚУЛАЙЛИК ЯРАТИЛМОҚДА

Ҳудудий электр тармоқлари корхоналари етказиб берилган электр энергиясини истеъмолчиларга тақсимлаб беради. Шу кунларда мамлакатимизда кузатилаётган аномал иссиқ ҳарорат туфайли электр энергиясидан фойдаланиш ҳам кескин ортиб, электр энергияси тақсимотида муаммолар юзага келмоқда.

Аҳоли хонадонлари, ташкилот ва муассасаларда қўшимча совутиш ускуналаридан фойдаланиш ҳамда қишлоқ хўжалиги экин майдонларини суғориш насослари тўла қувватда ишлаётганлиги, электр энергияга бўлган талаб кескин ошиб кетиши  ҳисобига, электр энергия ишлаб чиқаришда қувват ва электр энергия танқислиги юзага келмоқда. Бу эса тизим фаолиятини куну тун ташкил этиш, авариялар ва  носозликларни тезкорлик билан бартараф этиш бўйича зарур чоралар кўришга ундамоқда.

Амударё туманидаги Электр таъминоти корхонаси томонидан ҳам бу борада тегишли ишлар амалга оширилмоқда. Соҳа вакиллари кузатилаётган носозликларни қисқа муддатларда бартараф этиш, электр тармоқларида белгиланган режа асосида модернизация ва реконструкция ишларини амалга ошириш орқали аҳоли турмуш фаровонлигини оширишга ўз ҳиссаларини қўшмоқда.

Мазкур йилда, айниқса, “Обод қишлоқ” дастурига киритилган Хитой овули ва Жумуртов шаҳарчаларида аҳолига қулайлик яратиш, электр таъминотини яхшилаш мақсадида қатор ишлар амалга оширилди. Бугунги кунгача Хитой овулига 1 дона янгидан трансформатор пункти ўрнатилди. Шунингдек, кучланиши 0,4 киловольт 3,2 км. ҳаво электр узатиш тармоғи тортилиб, янгидан 70 дона темир-бетон устунлар ўрнатиш ишлари бажарилди. Жумуртов шаҳарчаси ҳудудида ҳам кучланиши 0,4 киловольтли ҳаво электр узатиш тармоғи янгиланиб, 1 дона трансформатор пункти ўрнатилди. Бундан ташқари, ушбу ҳудудлардаги электр узатиш ҳаво тармоқларида, мавжуд трансформатор пунктларида жорий таъмирлаш  ишлари ҳам давом эттирилмоқда. 

Президентимизнинг 2016 йил 23 ноябрдаги «2017-2021 йилларда паст кучланишли электр тармоқларини янада модернизация қилиш ва янгилаш дастури тўғрисида»ги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида туман Электр таъминоти корхонаси ишчи-ходимлари томонидан бошқа ҳудудлардаги трансформатор подстанциялари таъмирланиб,  эскилари янги, юқори кучланишли трансформаторга алмаштирилиши натижасида аҳоли яшаш хонадонлари ҳамда тадбиркорлик субъектларининг электр таъминоти янада яхшиланишига эришилди.

Бундан ташқари,  паст кучланишли электр узатиш ҳаво тармоқлари тўлиқ кўрикдан ўтказилиб, ҳаво тармоқларини дарахт шохларидан тозалаш, симларни тортиш, носоз ҳолатга келиб колган қурилмаларни янгисига алмаштириш ишлари амалга оширилмоқда. Шунингдек, туман ҳудудидаги ер остидан ўтган электр узатиш кабель тармоқларини таъмирлаш ишлари ҳам жадаллик билан олиб борилмоқда.

Шу пайтга қадар туман ҳудудида 16 дона трансформатор пунктлари ва электр тармоқлари мукаммал таъмирланди. Ундан ташқари, Чордара, Намуна маҳаллалари, Қипчоқ шаҳарчасида 1 донадан янги трансформатор ўрнатилиб, электр таъминоти яхшиланди. Шунингдек, Гулзор маҳалласи ҳудудида жойлашган кўп қаватли уйларга ҳам қўшимча равишда янгидан трансформатор ўрнатиб берилди.

Йил охиригача яна 19 та трансформатор пунктларида мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилиши режалаштирилган. Шунингдек, Дўрман, Қиличбой ва Ўртақалъа овулларида ҳамда Ойбек номли ва Бештом маҳаллаларида қўшимча янгидан трансформатор пунктлари ўрнатилиб, туман аҳолисининг электр таъминоти яхшиланади.

Электр таъминотининг мавсумда барқарор ишлашини таъминлаш, аҳолига қулай шароит яратишга қаратилган бундай саъй-ҳаракатлар халқ ҳаёти, турмуш тарзини яхшилаш, фаровонлигини оширишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

О. Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019