ТУМАНИМИЗ ҒАЛЛАКОРЛАРИ ЮКСАК ҚИРМИЗИ ДОН ХИРМОНИНИ БУНЁД ЭТДИЛАР
Туманда ўтган йил куз мавсумида 2021 йил ҳосили учун 324 та фермер хўжаликлари ҳамда қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан 3800 гектар майдонга ғалла экилиб, давлатга 9500 тонна қирмизи дон етказиб бериш бўйича шартномалар тузилган эди. Шундан 25 та фермер хўжаликларида 316,8 гектар майдонда уруғлик ғалла экилиб, 950 тонна уруғлик дон етиштириш режалаштирилди ва барча ғалла экилган майдонларда кузги-қишки ва баҳорги агротехник тадбирлар ўз вақтида амалга оширилди.
Ғалла ўрим-йиғим ишларини уюшқоқлик билан ташкил этиш бўйича туман штаби ташкил этилиб, чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилди. Унга кўра, 324 та фермер хўжаликларида 18 та ўрим-йиғим отрядлари тузилди. Ғалла исрофгарчилигининг олдини олиш мақсадида ўрим-йиғим мавсумида 18 та отрядга жами 109 нафар масъуллар, шундан 54 нафар ИИБ ходимлари бириктирилди.
Мавсум жараёнида 18 та комбайн юксак унум билан ишлатилди. Шунингдек, ғаллани заҳира омборига талофатсиз етказиб беришда 54 та юк автомобиллари, 36 та транспорт тракторлари, 18 та кўчма таъмирлаш устахонаси, 18 та ёқилғи ташиш агрегатлари самарали фаолият олиб борди. Натижада ғаллакор деҳқонларимиз пешона тери эвазига етиштирилган юксак қирмизи дон хирмони бунёд этилди. Деярли барча ғалла экилган майдонлардан юқори навли ғалла йиғиштириб олинди. Туманимиз ғаллакорлари зиммаларидаги шартномавий режаларини шараф билан адо этдилар.
Айни кунларда эса ғалладан бўшаган майдонларга режадаги такрорий экинларни экиш ишлари ҳам ниҳоясига етказилиб, вақтинча ишсиз ёшларга, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолига экин экиб, фойдаланишлари учун ҳосилдан бўшаган ғалла майдонларидан ер ажратиб берилмоқда.
Ф.Саъдуллаев, туман ҳокимининг қишлоқ ва
сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶