12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 23:37
Қишлоқ хўжалиги 👁 340

АҲДИ ВА ШАҲДИ БАЛАНД ЁШ ФЕРМЕР

АҲДИ ВА ШАҲДИ БАЛАНД ЁШ ФЕРМЕР

Қишлоқда туғилиб-ўсгани учунми, Самаджон қайси  ишга қўл урса, уддасидан чиқадиган, уддабурон бола бўлиб вояга етди. Умумтаълим мактабида ўқиб юрган кезларидаёқ вақтдан унумли фойдаланишга, ҳар бир ишни режа асосида бажаришга одатланган Самаджон ўқишдан бўш вақтларида ота-онасига томорқа ишларида яқин кўмакдош бўлди. Айниқса, отаси Холбой оға “Самад СХА” фермер хўжалигини ташкил этганида ўзида йўқ қувонди. Бу пайтда Нукус Давлат Педагогика институтида таҳсил олаётган Самаджоннинг бир оёғи овулда бўлиб қолди. У то институтни тамомлагунча ўқишдан бўш вақтларида отаси раҳбарлик қилаётган фермер хўжалиги далаларида  опа-акалари, хўжалик ишчилари билан баб-баравар меҳнат қилди.

Қизиқишлари устун келдими, ҳар қалай, институтни тугатиб, “Самад СХА” фермер хўжалиги иш бошқарувчиси сифатида илк меҳнат фаолиятини бошлаган Самаджон Хидирбоев бир йил давомида фермер хўжалиги фаолиятига оид иқтисодий-молиявий асосларни пухта ўзлаштирди. Натижада 2014 йилда пенсияга чиққан отаси Холбой оға Хидирбоев фермер хўжалигини Самаджонга ишонч билан топширди. Мана, саккиз йилдирки, Самаджон “Хидирбоев Самад” фермер хўжалигини моҳирлик билан бошқариб келмоқда. У фермерлик фаолиятини бошлаган 2014 йилдаёқ пилла етиштириш режаси 115 фоизга, 2015 йилда бу кўрсаткич 118 фоизга уддаланди. Фақат 2014-2015 қишлоқ хўжалик йилида “Хидирбоев Самад” фермер хўжалигида йиллик даромад 210 млн. сўмни ташкил этиб, 68 млн. сўм соф даромад олинди.

Орадан уч йил ўтиб, 2017 йилда ёш ва ташаббускор фермер Самаджон Хидирбоев Тошкент шаҳрида ўтказилган Ўзбекистон ёш фермерларининг 1-Республика форумида фаол иштирок этиб, диплом билан тақдирланди. Анъанавий равишда ҳар йили ташкил этиладиган “Ташаббус” кўрик-танловининг фаол иштирокчиси бўлган Самаджон Хидирбоев 2018 йилда “Йилнинг энг фаол ёш мутахассиси” республика кўрик-танловининг туман босқичида “Энг ёш фермер” номинацияси совриндори, мазкур кўрик-танловнинг Республика босқичида эса “Йилнинг энг фаол ёш фермери” йўналиши бўйича 1-ўрин соҳиби бўлди ва 1-даражали диплом, қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Халқимиз “Меҳнат қилган элда азиз”, – дея ардоқлайди ўз фидойи фарзандларини. Самаджон ҳам ёш бўлишига қарамай, ўзининг ишбилармонлиги, элпарварлиги билан овулдошлари ҳурматига, эътиборига сазовор бўлганлардан.

Айни пайтда фермер хўжалигида 60 нафар киши доимий иш билан таъминланган. Жорий деҳқончилик йилида 56 гектар ерга пахта эккан хўжалик деҳқонларининг кўзлаган марралари юксак. Ҳар гектар ҳисобига ҳосилдорликни 40 центнерга, умумий пахта хирмонини 224 тоннага етказишга аҳд қилишган. 2021 йилги пилла топшириш режасини эса 102 фоизга уддалашди.

Хўжаликда нафақат пахта, ғаллачилик ва пиллачилик, балки эртаги ҳамда кузги сабзавот ва полиз экинлари етиштиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилади. Шу боис, хўжалик ишчиларининг моддий манфаатдорлиги ҳам юқори. Хўжалик ишчиларига йил давомида ҳар бир оила ҳисобига 400 кг.дан картошка, 250 кг. пиёз, 350 кг. сабзи ва турли мевалар берилиши йўлга қўйилган.

– Ишчиларимиз меҳнатига яраша ҳақларини ҳам олишлари керак, ҳаётларидан рози бўлиб яшашмаса, қилаётган ишида унум бўлмайди, – дейди Самаджон Хидирбоев. – Хўжалигимиз ишчилари менинг қўл-қанотларим.

Айни кунларда хўжалик далаларида жорий деҳқончилик йилининг иккинчи ҳосили – буғдой ўрим-йиғими ҳам ниҳоясига етган. Хўжаликнинг бу йилги ғалла хирмони ҳам юксалиб, 50 тонна қирмизи дон йиғиштириб олинди, омборлар донга тўлди. Ёш фермернинг эса шаҳди ҳам, аҳди ҳам баланд. Биз Самаджон Хидирбоевга келгусида янада юксак марраларни забт этишида омадлар ёр бўлишини тилаймиз.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026