12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 23:02
Қишлоқ хўжалиги 👁 391

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазири иштирокида семинар бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазири иштирокида семинар бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 3 июль куни Амударё тумани Қиличбой овулидаги "Ражабов Омонбой" фермер хўжалигида қишлоқ хўжалиги экинларини сув билан таъминлашда замонавий технологиялардан самарали фойдаланиш, паҳтани томчилатиб суғориш, ғалладан бўшаган экин майдонларига такрорий экинлар экиш масалаларига бағишланган семинар бўлиб ўтди. Семинарда Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазири Шавкат Ҳамроев, Республика қишлоқ хўжалиги соҳаси мутахассислари, профессор, олимлар, туман ҳокими Султонбой Йўлдашев, тумандаги тўртта сектор раҳбарлари, фермер хўжаликлари раислари ҳамда қишлоқ хўжалиги соҳаси масъуллари иштирок этдилар.

Семинарда Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазири Шавкат Ҳамроев сўзга чиқиб, Амударё тумани қишлоқ хўжалиги соҳасида катта натижаларга эришираётганлиги, соҳадаги ишлар самарали ташкил қилинганлиги, туман аграр соҳада мамлакатдаги энг илғор туманлардан бири эканлигини алоҳида таъкидлади.

Шунингдек, сўнгги йилларда табиий иқлим шароитининг кескин ўзгараётгани сабабли дунёда сув танқислиги муаммоси тобора кучаётганини қайд этиб, мавжуд сув заҳираларидан оқилона фойдаланиш зарурлиги ҳақида сўз юритди.

Сув танқислиги муаммоси, айниқса, аграр соҳа тараққий этган ҳудудларда яққол сезилмоқда. Шу жумладан, туманимизда ҳам сув етишмовчилиги билан боғлиқ муаммолар кўзга ташланмоқда. Ҳудудлардаги сув тақчиллигини юмшатишда қишлоқ хўжалиги экинларини сув билан таъминлашда сув тежовчи технологиялардан оқилона фойдаланиш сезиларли натижаларни бермоқда.

Айтиш керакки, жорий йилда тумандаги жами 3800 гектар экин майдонида сувни тежайдиган технологияларни жорий қилиш белгиланган бўлиб, шундан 3730 гектар ер томчилатиб суғориш, 30 гектар майдон ёмғирлатиб суғориш, 40 гектар ер эса дискрет усулида суғорилиши режалаштирилган.

Шу йилнинг май ойи ҳолатига жами 169 та фермер хўжалиги ва 1 та кластер ташкилоти томонидан 2 816 гектар экин майдонида сувни тежайдиган технологияларни жорий қилиш бўйича пудратчи ташкилотлар билан шартномалар тузилган.

Шунингдек, пахта хомашёсини етиштиришда томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилиш бўйича 145 та фермер хўжалиги томонидан 2 581 гектар, 1 та кластер ташкилоти томонидан 34,5 гектар майдонда, мевали боғ ва бошқа экин майдонларида томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилиш бўйича 19 та фермер хўжалиги томонидан 130 гектар майдонда пудратчи ташкилотлар билан шартномалар қилинган. Жумладан, "Ражабов Омонбой" фермер хўжалигида 37 гектар экин майдонида томчилатиб суғориш технологияси жорий қилинган бўлиб, гектаридан 60 центнергача ҳосил олиш кўзламоқда.

Семинарда йиғилганларга томчилатиб суғориш технологиясининг афзалликлари, технологиядан фойдаланишнинг ўзига хос жиҳатлари хусусида маълумотлар бериб ўтилди.

Туманимиздаги қишлоқ хўжалиги соҳаси мутахассислари масъулларга қатор муаммолар юзасидан мурожаатлар қилдилар. Мурожаатлардаги масалаларни ижобий ҳал қилиш учун тегишли масъуллар билан келишиб олинди, қатор мурожаатлар тушунтиришлар бериш орқали шу ернинг ўзида ҳал қилинди. Қолаверса, семинарда иштирок этаётган профессор, олимлар фермерлар томонидан берилган саволларга жавоблар бердилар.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026