СПОРТГА ХАМДАМ KИЗЛАР
Бугунги кунда юртимизда ёшларнинг спорт билан шуғулланиб, ўз қобилиятларини намоён этишлари учун жуда кўплаб шарт-шароитлар ва имкониятлар яратилган.
Ана шу имкониятлардан унумли фойдаланиб, тенгдошларига намуна бўлаётган ёшлардан бири Диёра спортнинг бадиий гимнастика тури билан шуғулланади. У 3-синфдалик пайтидан туман БЎСМнинг бадиий гимнастика спорт тури мураббийи М.Матёқубованинг машғулотларида мунтазам қатнаша бошлади. Ўзининг тиришқоқлиги билан жамоада ажралиб турадиган Диёра гимнастика спорти сир-асрорларини қунт билан ўзлаштирди ва мураббийининг тавсиялари билан 9-синфдан бошлаб, Нукус шаҳридаги ихтисослаштирилган Олимпия заҳиралари мактаб-интернатида ўқишни давом эттирди.
Д.Ёдгорова ўқиш жараёнида бадиий гимнастика спорти мусобақаларида иштирок этди. У 2018 йилда спортнинг бадиий гимнастика тури бўйича ўтказилган Нукус Олимпия заҳиралари коллежининг очиқ биринчилигида 3-ўринни қўлга киритди. Коллежни муваффақиятли тугатиб, Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт Университетининг Нукус филиалига ўқишга кирди. Айни пайтда БЎСМнинг бадиий гимнастика спорт тури мураббийи.
Унинг ўқувчилари ҳам мусобақа ва турнирларда иштирок этиб, яхши натижаларни қайд этишмоқда ва туманимиз шарафини ҳимоя қилишмоқда. 2020 йил 4-5 декабрь кунлари Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт Вазирлиги томонидан спортнинг бадиий гимнастика тури бўйича ўсмир қизлар ўртасида ўтказилган Қорақалпоғистон Республикаси кубогида Э.Бахтиёрова 3-ўринни, Беруний тумани ёшлар ишлари Агентлиги томонидан ўтказилган “Қор маликаси” номли очиқ турнирда Ш.Нуримбетова ҳам 3-ўринни эгаллади.
Ҳозирда Диёра ўқувчи-шогирдлари билан навбатдаги мусобақага тайёргарлик кўрмоқда. Қизлардаги шижоат, спортга бўлган иштиёқ ва қизиқишни кўриб, ҳавасингиз келади.
Ирода ЕРДОШЕВА.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶