14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 17:55
Сиёсат 👁 188

Сайлов жараёнига муносиб тайёргарлик кўрилмоқда

Сайлов жараёнига муносиб тайёргарлик кўрилмоқда

Жорий йилда давлатимиз ва халқимиз ҳаётида муҳим сиёсий воқеа – Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўлиб ўтади. Сайлов жараёни кўп босқичли ташкилий тайёргарликни талаб қилганлиги боис ушбу жараённи қонунийлик, адолатлилик, холислик принциплари асосида ташкил этиш ва ўтказишда сайлов комиссиялари зиммасига катта масъулият юкланади.

Мамлакатимизда мазкур сиёсий жараёнга муносиб тайёргарлик кўриш мақсадида кенг қамровли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Шу хусусдан бутун юртимиз бўйлаб бошланган сайлов комиссиялари аъзолари ва сайлов жараёнининг бошқа иштирокчиларининг малака ва кўникмасини оширишга қаратилган семинар-тренинглар туманимизда ҳам изчил давом этмоқда. Ана шундай ўқув машғулотлари 7-июнь санасида туманимиздаги 82-сонли умумтаълим мактабида бўлиб ўтди. Қайд этиш керакки, жорий йил 7-18 июнь кунлари давомида Амударё туманида участка сайлов комиссиялари аъзолигига номзодларнинг малакасини ошириш бўйича ташкил этиладиган семинар-тренингларни ўтказиш юзасидан барча ташкилий ишлар олиб борилмоқда. Участка сайлов комиссияси раиси, раис ўринбосари ва котиби лавозимига номзодлар 11 та гуруҳга бўлинган холда семинар-тренингларда иштирок этмоқдалар. Жами 191 нафар участка сайлов комиссияси аъзолигига номзодлар учун ҳар бир гуруҳ 16 академик соат, яъни тўлиқ 2 кунлик машғулотлар тумандаги мазкур 82-сонли мактабда ўтказилиши белгиланган.

Туманимизда ташкил этилаётган ўқув-машғулотларини туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси Жамшид Бекимбетов, туман прокурори ўринбосари Рахман Санкибаев, Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш маркази бошлиғи Рустем Балтаниязов, Қорақалпоқ давлат университети катта ўқитувчиси Гулназ Бердимуратовалар мураббий сифатида олиб бормоқдалар.

Семинар-тренингларни ўтказишдан асосий мақсад – сайлов жараёнининг асосий ташкилотчилари бўлган сайлов комиссияси раиси ва аъзолигига номзодлар  малакасини ошириш, уларга услубий кўмаклашиш ва сайлов қонунчилиги ва жараёни бўйича билим ҳамда кўникмаларини оширишга қаратилган. Шу мақсадда бошланаётган машғулотларда секторлар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳам иштирок этдилар.

Мазкур ўқувлар туман марказида жойлашган намунавий сайлов участкаларида интерактив усулларда ташкил этилмоқда ҳамда иштирокчилар олган билимларни амалий жиҳатдан мустаҳкамлашлари учун барча имкониятлар яратилмоқда.

Шу билан бирга аҳолининг кенг қатлами ва мутахассислар фойдаланишлари мумкин бўлган “Сайлов – 2021” мобил иловасини яратиш устида самарали ишлар олиб борилиб, мазкур иловада ҳам маъруза матнлари, тақдимотлар, инфографикалар, тегишли қонунчилик ҳужжатлари, билимни мустаҳкамлашга оид топшириқлар, видеороликлар каби ўқув материаллар жойлаштирилмоқда. Ушбу маълумотлар онлайн режимда янгиланиб борилади ҳамда илованинг ишга туширилиши сайлов жараёни иштирокчилари бўлган барча аҳоли қатламларининг сайловга оид билимларини мустаҳкамлашга кўмаклашади.

Семинарда сайлов округлари ва участкаларини тузиш, округ ва участка сайлов комиссиялари таркибини шакллантириш ва уларнинг ишини ташкил этиш механизмларига алоҳида эътибор қаратилмоқда ҳамда ўқув жараёнлари мониторинг қилиниб,  тингловчиларнинг билими мунтазам баҳолаб борилмоқда.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019