21.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
21.09.2026, 20:11
Иқтисодиёт 👁 252

Аҳоли бандлигини таъминлаш – жамият иқтисодий фаровонлигининг асосидир

Аҳоли бандлигини таъминлаш – жамият иқтисодий фаровонлигининг асосидир

Коронавирус пандемияси туфайли дунё миқёсида иқтисодий ўсиш суръатлари пасаяётган ҳозирги даврда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини ҳимоя қилиш, янги иш ўринларини яратиш орқали уларнинг бандлигини ва маълум  даромад манбаига эга бўлишларини таъминлаш муҳим устувор аҳамият касб этмоқда. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги маълумотларига кўра, коронавирус пандемияси даврида мамлакатимизда ишсизлар сони 1,35 миллиондан 2 миллионгача кўпайган. Туманимизда ҳам қўшни 2020 йилнинг март ойидан 2021 йилнинг шу давригача чет давлатлари ҳудудларига ишлаш учун чиқиб кетаолмаган шахслар ва туманимизда “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” рўйхатига киритилган фуқаролар туман Аҳоли бандилигига кўмаклашиш маркази томонидан алоҳида тизимга олиниб, уларнинг бандлигини таъминлаш чоралари кўрилди.

Жорий йилнинг январь-апрель ойларида 556 нафар доимий ишсиз, кам таъминланган ва “Темур дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” рўйхатларига киритилган фуқаролар бандлигини таъминлаш мақсадида жамоат ишларига жалб қилинди. Жамоат ишларига жалб қилинганларнинг 260 нафари ёшлар, 277 нафари эса аёллардир. Айни кунларда 258 нафар фуқаролар шаҳар ва аҳоли пунктларини, маҳалла гузарларини ободонлаштириш, кўкламзорлаштириш, турли хил чиқиндилардан тозалаш, маданий-маиший объектлар, зиёратгоҳлар, қабристонлар ҳамда  кўча ариқларини тозалаш ишларида иштирок этишмоқда. 191 нафар кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаро эса саноат тармоқлари ва хизмат кўрсатиш соҳаси ташкилотларида фаолият юритишлари учун шароит яратилди.

Шунингдек, “Чорва насл” агентлигига 16 нафар фуқаро ҳамда тумандаги 43 та овул ва маҳалла фуқаролар йиғинларига 43 нафар ёшлар жамоат тартибини сақлаш бўйича инспектор ёрдамчилари сифатидаги жамоат ишларига жалб қилинди.

Жорий йилнинг апрель ойида 376 нафар ишсих ва юқоридаги учта дафтар рўйхатига киритилган фуқароларни жамоат ишларига жалб қилиш чоралари кўрилди. Унга кўра, 10 нафар фуқаро “Mang’it invest plyus” масъулияти чекланган жамиятининг иссиқхона тармоғига ишчи сифатида, 10 нафар фуқаро “Фурруҳ-Бунёдбек” масъулияти чекланган жамиятига тикувчи, 8 нафар фуқаро эса “Дилбарой-Зарнигор” хусусий корхонасига ёрдамчи ишчи сифатида ишга жойлаштирилди.

Манғит шаҳрининг Чордара маҳалласи ҳудудида ободонлаштириш ишларини олиб бориш мақсадида 5 нафар фуқаронинг бандлиги таъминланиб, уларнинг барчаси айни пайтда маҳалла ҳудудини кўкаламзор ва обод гўшага айлантириш мақсадида амалга оширилаётган ободонлаштириш тадбирларида фаол иштирок этишмоқда.

Туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказида ишсизлик мақомини олган ва иш қидирувчи сифатида рўйхатда турган шахсларни касбга тайёрлаш, уларнинг малакасини, ошириш ва қайта тайёрлаш борасида ҳам тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан ишсизлик бўйича нафақалар ва қонун ҳужжатларига мувофиқ ишсизларга моддий ёрдам бериш, аҳолини иш билан таъминлашга доир муаммоларни ўз вақтида, қонуний ҳал этиш мақсадида корхона, идора ва ташкилотлар ҳамда йирик тадбиркорлик субъектларидаги вакант иш ўринларини аниқлаш, бўш иш ўринлари ярмаркаларини ўтказишда шаффофликка риоя этиш юзасидан самарали ишлар амалга оширилмоқда.

Кўрилаётган барча чора-тадбирлар фуқароларнинг бандлигини таъминлаш орқали уларнинг оилаларида, қолаверса, жамиятда иқтисодий барқарорликка эришишдир.

Фарҳод ОРАЗБОЕВ, туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026 Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди 19.08.2026 Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди 19.08.2026 Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди 17.08.2026