14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 13:23
Спорт 👁 143

“ЁШ ЧЕГАРАЧИЛАР” ҲАРБИЙ-СПОРТ МУСОБАҚАСИ БЎЛИБ ЎТДИ

“ЁШ ЧЕГАРАЧИЛАР” ҲАРБИЙ-СПОРТ МУСОБАҚАСИ БЎЛИБ ЎТДИ

Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларни жисмонан соғлом ва маънавий етук инсон сифатида камол топтириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ўз юрти ва халқи тақдири учун юксак масъулият ва жавобгарлик туйғуларини шакллантириш мақсадида барча ҳудудлардаги умумтаълим мактаблари ўқувчи-ёшлари ўртасида “Ёш чегарачилар” ҳарбий-спорт мусобақаси ўтказилиб келинмоқда. Туманимизда ҳам Халқ таълими, Мудофаа ишлари, Жисмоний тарбия ва спорт бўлими ҳамкорлигида умумтаълим мактабларининг 10-11-синф ўқувчилари ўртасида ушбу мусобақа ташкил этилиб, ёшлар қалбида Ватан тақдирига дахлдорлик, юртга муҳаббат ва садоқат каби эзгу ҳислар янада мустаҳкамланмоқда.

Шу йил 30 март куни туманимизда ҳам ушбу мусобақанинг ҳудудий босқичи 8 та, яъни Манғит шаҳри, шаҳар атрофи, Қиличбой, Дўрман, Хитой, Жумуртов, Тўлқин, Қипчоқ овулларида ўтказилди. Барча ҳудудларда қизғин тарзда ўтказилган мусобақаларда шартларни чаққонлик, абжирлик, билимдонлик билан бажариб, ғолиб бўлишга эришган жамоалар сараланиб, туман босқичида қатнашишга муваффақ бўлдилар.

31 март куни мудофаага кўмаклашувчи Ватанпарвар ташкилотида юқори савияда ўтказилган мазкур мусобақанинг туман босқичида ҳудудий босқич ғолиблари куч синашдилар. Мусобақага жами  умумтаьлим мактабларидан 8 та жамоа, 80 нафар ўқувчи-ёшлар иштирок этишди.

Мусобақада иштирок этган масъуллар мамлакатимизда амалга оширилаётган ёшларга оид давлат сиёсати негизида ҳам жисмоний, ҳам маънавий жиҳатдан соғлом, ҳеч кимдан кам бўлмасдан, бошини баланд кўтариб  яшайдиган, Ватанимизнинг тақдири ва истиқболи учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир бўлган баркамол авлодни тарбиялашдек устувор мақсад мужассамлиги тўғрисида сўзладилар. Ёш авлод қалбида Ватан сарҳадлари муқаддас эканлиги ҳақидаги тушунчани шакллантириш, давлат чегарасининг ҳимояси шарафли бурч эканлигини тарғиб қилиш, чақириққача тайёргарлик ёшидаги ўсмирларни чегара қўшинлари сафларида хизмат қилишга тайёрлаб бориш мақсадида ҳар йили анъанавий ўтказилиб келинаётган ушбу мусобақанинг бу галги иштирокчиларига муваффақият тиладилар.

Жамоалар томонидан қизғин кутиб олинган мусобақада иштирокчилар сафда ҳарбийча юриш, тўсиқлардан сакраб ўташ, белгиланган масофага югуриш, турникка тортиниш, автоматни қисмларга ажратиш ва йиғиш, жароҳатланганда биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш каби шартлар бўйича ўз маҳоратларини кўрсатдилар. Жамоаларнинг барча аъзолари фаол иштирок этиб, ўз билим ва маҳоратини, чаққонлик ва абжирликларини, биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш кўникмаларини кенг намойиш этдилар. Мусобақа давомида ўқувчи-ёшлар билим ва маҳоратларини синовдан ўтказдилар. Шунингдек, Ватанпарвар ташкилотининг ўқув-спорт техника клубида яратилган шароитлар, мавжуд техникалар билан яқиндан танишишди.

Мусобақа якунига кўра, барча шартларни моҳирлик билан бажариб, устунликни қўлга киритган 6-сонли умумтаьлим мактаби жамоаси 1-ўринни, 48-сонли умумтаьлим мактаби жамоаси 2-ўринни, 3-ўринни 22-сонли умумтаьлим мактаби жамоаси 3-ўринни эгаллади. Ғолиб жамоалар ташкилотчилар томонидан фахрий ёрлиқ ва совғалар билан тақдирландилар.

Бу каби мусобақалар ёшларнинг ҳарбий соҳага қизиқишини янада кучайтириб, ҳаётини Ватан тинчлиги, сарҳадлар осойишталиги, эл-юрт хотиржамлиги учун бағишлашга даъват этаётгани билан ҳам аҳамиятлидир.

О.Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019