14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 12:35
Саломатлик 👁 189

“ЭЛ ЭЪТИРОФИ – МЕН УЧУН БАХТ”

“ЭЛ ЭЪТИРОФИ – МЕН УЧУН БАХТ”

Бобур овулида туғилиб ўсган Луиза Янгибоева умр бўйи тиббий пунктда фельдшер  бўлиб ишласа-да, овулдошлари “Тўлибой  дўхтир” дея ҳурмат билан тилга оладиган, эҳтиёж туғилганида ярим кечалари ҳам эшик қоқиб келгандан ёрдамини аямайдиган, элга қилган хизматидан ҳеч  оғринмайдиган отасига ўхшашни орзу қилиб, тиббиёт соҳасига қадам қўйди. Мактабни тугатгач, Андижон тиббиёт билим юртининг акушерлик бўлимига ўқишга кирди. Билим юртини муваффақиятли тугатиб, Андижон шаҳар туғруқ комплексида акушерка бўлиб ишлай бошлади.

Ўша йиллар унинг танлаган касбининг масъулиятини теран англаб етган, акушерлик маҳоратини ошириши йўлида муҳим давр бўлиб қолди ҳаётида.  Туғруқ жараёнига ҳар бир аёлни қабул қилган вақтида доим онасининг “аёл боласини  жонини хатарга қўйиб, икки дунё оралиғида туриб дунёга келтиради, уларга қўлингдан келганича ёрдам берсанг, ширин сўзинг билан тасалли берсанг, савоб бўлади”, деган сўзлари қулоқларида янграрди.

Ота-онасидан олисда, улар соғинчи билан яшаб юрган қиз бутун меҳрини кўзи ёриётган аёлларга кўрсатар, тўлғоқ азоби ҳам аёл учун бахт эканлигини, ҳадемай фарзандини бағрига олишини айтиб, уларни юпатар,  тасалли берарди.

1999 йилнинг июлида туманимизга қайтиб, 2005 йилгача туман Тиббиёт бирлашмасининг туғруқхона бўлимида катта доя бўлиб, 2015-2018 йилларда ҳомиладор аёллар патологияси бўлимида ҳамшира бўлиб ишлади. 2018 йилдан ҳозирги кунгача туман Тиббиёт бирлашмасининг катта ҳамшираси бўлиб ишлаб келмоқда.

Ўз касбига масъулияти, меҳри уни доимо жамоасида обрў-эътиборли қилиб келмоқда.

– Одам ўз фаолиятидан қониқса, касбида ихлос билан ишласа, чарчамайди, – дейди Луиза Янгибоева кулиб. – Аксинча, вақт ўтишини санаб, бу ишни эртага қилсам ҳам бўлар деб, ё қўл учида ишлаган одам доим ҳорғин юради. Бизнинг соҳада иккинчи даражали ишнинг ўзи йўқ.

Луиза ўз ишига ана шундай ёндошгани учун ҳам ишлаб чарчамайди. Ишдан келиб оиласида фарзандлари тарбияси билан шуғулланади, ўқишларини, хулқини назорат қилади, мол боқиб оиласида қўшимча даромад манбаи яратилишига, томорқа ерида оиласи эҳтиёжига зарур маҳсулотлар етиштирилишига кўмаклашади.

Бугун у бахтли оила соҳибаси. Турмуш ўртоғи билан ҳамжиҳатликда вояга етказаётган фарзандлари орзу-интилишларига қанот. Тўнғичи Элдор хорижий олийгоҳнинг, қизи Ирода эса тиббиёт олийгоҳи талабалари. Кичкинаси эса ҳали мактаб ўқувчиси.

Олий тоифали ҳамшира Луиза Янгибоева ўз фаолиятида ҳамкасбларининг, одамларнинг эътирофларидан руҳий қувват олиб, ғайрат-шижоат билан ишлашга, ўрта тиббиёт ходимларига одилона муносабатда бўлиб, меҳнатларини муносиб баҳолаб, камчиликларини ўз вақтида бартараф этишига кўмаклашишга интилади. Буни ўзи учун улкан бахт деб ҳисоблайди.

Юртимизда 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни кенг нишонланаётган ушбу сурурли дамларда ўз касбининг фидойиси бўлган Луизахонни ҳам байрам билан қутлаб қоламиз.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019