12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:01
Спорт 👁 374

ЎЗБЕКИСТОН ЧЕМПИОНАТИ ҒОЛИБ ВА СОВРИНДОРЛАРИ ТАНТАНАЛИ КУТИБ ОЛИНДИ

ЎЗБЕКИСТОН ЧЕМПИОНАТИ ҒОЛИБ ВА СОВРИНДОРЛАРИ ТАНТАНАЛИ КУТИБ ОЛИНДИ

Мамлакатимизда аҳолиси, айниқса ёшларнинг жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланишини таъминлаш орқали уларнинг жисмонан соғлом, фаол бўлишига эришишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу орқали уларга соғлом турмуш тарзига интилиш ва спортга қизиқиш сингдирилади.
Туманимизда шу мақсадларга хизмат қилувчи спорт соғломлаштириш майдончалари қурилиб, жиҳозланаяпти.
Тумандаги Болалар-ўсмирлар спорт мактабида туманимизнинг 1494 нафар спортсевар ўғил-қизлари 20 та спорт тури бўйича машғулотларда қатнашиб, маҳоратини оширишга муваффақ бўлишаяпти. Улар жорий йилнинг ўтган даврида Ўзбекистон чемпионатларида 2 та олтин, 1 та кумуш, 3 та бронза медалларини қўлга киритишди. Шуғулланувчиларга 59 нафар тажрибали мураббийлар машғулотларни қунт билан олиб боришмоқда.
Спорт мактаб раҳбарияти ва мураббийлари саъй-ҳаракатлари натижасида ёш спортчилар ютуқлари тобора кўпаймоқда.


Шу йилнинг 19-20 февраль кунлари Тошкент шаҳрида катталар ва ёшлар ўртасида спортнинг ўзбек жанг санъати бўйича ўтказилган Ўзбекистон чемпионати туман Болалар-ўсмирлар спорт мактаби шуғулланувчилари учун омадли келди.
Устозлари ва ота-оналарининг дуоларини олиб, туманимиз спорт шарафини ҳимоя қилишга отланган Қутлимурод Пиримбетов, Маҳмуджон Сафарбоевларнинг шогирдлари чемпионатда ёрқин ғалабаларни қўлга киритдилар.
Туманимиздаги 69-сонли умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари бўлган спорт мактабнинг ўзбек жанг санъати гуруҳи аъзоларидан 10-11 ёшли қизлар орасида 33 килограмм вазн тоифасида Лолагул Тозабоева иккинчи, 12-13 ёшли қизлар ўртасида 45 килограмм вазн тоифасида Ҳилола Турсунбоева биринчи ўринни, 43 килограм вазн тоифасида Кумушой Отажонова иккинчи ўринни, 14-15 ёшли қизлар ўртасида 50 килограмм вазн тоифасида Севинчой Нуримбетова учинчи ўринни эгаллаб, чемпионат шоҳсупасига кўтарилдилар. Ёруғ юз билан қайтган Ўзбекистон чемпионати ғолиб ва совриндорлари 23 февраль куни туман Болалар-ўсмирлар спорт мактабида тантанали кутиб олинди.
Совриндорлар шарафига спорт мактабида тантанали йиғилиш бўлиб ўтди. Тантанада туман Жисмоний тарбия ва спорт бўлими бошлиғи Ғуломжон Қурбонбоев, мактаб директори Чоршам Тожимуродовлар спортчи қизларни қизғин қутлаб, келгусида ҳам муваффақиятлар ёр бўлишини тиладилар.
Албатта, ҳар қандай ютуқ – меҳнат маҳсули. Шуғулланувчи қизларни шу даражага етказган мураббийлар хизмати ҳам алоҳида эътироф этилди.
Шундан кейин тадбир спортчи қизлар таълим олаётган 69-сонли умумий ўрта таълим мактабида давом этди. Барча ўқитувчилар, ўқувчилар уларни куй-қўшиқлар садоси остида, олқишлар билан қарши олдилар.
Мактаб директори Дилшод Бобониёзов ғолибларни қизғин қутлаб, мураббийларига, ота-оналарига чуқур миннатдорчилик билдирди. Устозлар, дўстлар табрикларидан қувонган чемпионат ғолиби ва совриндорлари келгусида бундан-да нуфузли мусобақаларда туманимиз спорт шарафини муносиб ҳимоя қилишга сўз бердилар.
Спортчиларга кўрсатилган ҳурмат-эҳтиром кўпгина ўқувчилар кўнглида ҳавас, спорт билан шуғулланишга рағбат уйғотди.

О.РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026