12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:01
Спорт 👁 374

“СПОРТНИ СЕВ, СПОРТ БИЛАН ЯША!” ШИОРИ ОСТИДА ЙИЛ ДАВОМИДА СПОРТ ФЕСТИВАЛИ ЎТКАЗИЛАДИ

“СПОРТНИ СЕВ, СПОРТ БИЛАН ЯША!” ШИОРИ ОСТИДА ЙИЛ ДАВОМИДА СПОРТ ФЕСТИВАЛИ ЎТКАЗИЛАДИ

Мамлакатимизда сиҳат-саломатликнинг муҳим гарови бўлмиш жисмоний тарбия ва спортга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Барча ҳудудларда спорт – соғломлаштириш иншоотлари бунёд этиш, аҳолини жисмоний фаолликка жалб этиш учун турли мусобақалар ташкиллаштириб, ғолибларни рағбатлантириб бориш бўйича кўпгина чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Бутун юртимиз бўйлаб шу йилнинг 10 январидан бошлаб декабригача “Спортни сев, спорт билан яша!” шиори остида спортнинг мини-футбол, баскетбол, волейбол, бадминтон, стол тенниси ҳамда шахмат-шашка турлари бўйича спорт мусобақалари ўтказилмоқда.

Фестивал тарзидаги мусобақалар маҳалла-туман-ҳудуд миқёсида ташкил этилган.

Барча босқичларнинг ғолиблари эса мамлакатимиз пойтахтида йирик спорт ареналарида бўлиб  ўтадиган финал мусобақасида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади. Ушбу спорт фестивалида 7 ёшдан 70 ёшгача барча спортсевар юртдошларимиз иштирок этиши мумкин.

Манғит шаҳридаги 16-сонли мактаб спорт залида ҳам туманимиз маҳаллаларида волейбол бўйича ҳудудлар орасида “Спортни сев, спорт билан яша!” шиори остида ўтказилган саралаш мусобақаларида ғолиб бўлган йигитлар ўртаси финал беллашувлари бўлиб ўтди. Бунгача ўтказилган қуйи босқичларда  11 та ҳудуддан яъни Бобур, Тўлқин, Куюк кўпир, Тошёп, Бойовул, Қангли, Қиличбой овуллари йигитларидан иборат жамоалар, қизлар ўртасида эса Хитой, Тўлқин, Қипчоқ, Бобур овуллари жамоаси ғолибликни қўлга киритиб, туман босқичи финалига йўлланма олишган эди.

Мусобақа финалида йигитлар жамоалари 16-сонли мактаб спорт залида ўзаро куч синашишди.

Шуниси эътиборлики, бу ерда иштирокчилар учун барча шароитлар яратилди. Навбат кутаётган жамоалар беллашувга чиққан жамоалар ўйинларини бемалол кузатиб, ўзларига керакли хулосалар олиб ўтиришди.

Қизғин беллашувлар билан ўтган мусобақа якунларига кўра, Куюк кўпир овули волейболчи йигитлари фахрли биринчи ўринни, Қангли овули йигитлари иккинчи, Бобур овули йигитлари эса учинчи ўринларни енгиб  олдилар.

Ушбу мусобақанинг аёллар ўртасидаги баҳслари 82-сонли мактаб спорт залида бўлиб ўтди. Бу ерда 4 та ҳудуд – Хитой, Тўлқин, Қипчоқ ва Бобур овулларининг волейболчи қизлар жамоалари ўзаро куч синашдилар.

Спортчиларда шундай ибора бор: ким маҳоратли, кучли бўлса, ғалаба шуники бўлади. Дарвоқе, тўртта жамоалар волейболчи қизлари ўртасида ғоят шиддат билан кечган баҳсларда ҳам ўзларининг  маҳоратини, салоҳиятини намойиш этган Бобур номли овул қизлари биринчи, Хитой овули қизлари иккинчи, Тўлқин овули қизлари учинчи ўринларни эгалладилар.

Беллашувлар якунига етгач, 16-сонли мактаб спорт залида мусобақада қатнашган барча волейболчилар иштирокида ғолибларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Фахрли  ўринларни эгаллаган жамоаларга Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қорақалпоғистон Республикаси Қўриқлаш бошқармаси 1-Алоҳида отряди командири, майор Бахтиёр Отажонов диплом топширди. Улар 30-31 январь кунлари Қорақалпоғистон Республикаси ғолиблиги учун ўтказиладиган босқичда иштирок этиш ҳуқуқини ҳам қўлга киритишди.

“Спортни сев, спорт билан яша!” Йил давомида шу шиор остида ўтказиладиган спорт мусобақалари ҳали кўплаб иқтидорли спортчиларни кашф этади. Аслида мусобақаларни ўтказишдан кўзланган мақсад ҳам шу.

О.РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026