ТАДБИРКОРЛАРНИНГ ҚОНУНИЙ ҲИМОЯСИ ДОИМИЙ ЭЪТИБОРДА
Маълумки, давлатимиз томонидан сўнгги йилларда тадбиркорларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган қатор қонун ҳужжатлари қабул қилинди.
Бугунги кунда тадбиркорлик масалалари билан боғлиқ 110 дан ортиқ Фармон ва қарорлар мавжуд.
Ушбу қабул қилинган қонун ҳужжатлари талабларига жойларда бирдек амал қилинишини таъминлаш бўйича прокуратура органларига алоҳида масъулиятли вазифа юклатилган. Прокуратура органлари республикада тадбиркорликни жадал ривожлантириш, инвестицияларни кенг жалб қилиш, тадбиркорларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан тегишли назорат тадбирларини олиб бормоқда.
2020 йилда ўтказилган назорат тадбирлари натижасида 5 833 та ҳолатда тадбиркорларнинг ҳуқуқи бузилганлиги аниқланган.
Ўтказилган текширишлар натижасига кўра жойларга 358 та тақдимнома, 353 та протестлар келтирилиб, 472 нафар мансабдор шахслар интизомий ва 345 нафари эса маъмурий жавобгарликка тортилди. Шунингдек, судларга 21,8 млрд. сўмлик 451 та даъво аризалари киритилиб, 2,9 млрд. сўм етказилган зарар ихтиёрий қопланишига эришилди. Қўпол қонун бузилиши ҳолатлари юзасидан 347 та жиноят ишлари қўзғатилиб, натижасига кўра 5 206 нафар тадбиркорнинг бузилган ҳуқуқлари тикланди.
Ўтган вақт мобайнида прокуратура органлари томонидан қонунбузилишларнинг олдини олиш билан бир қаторда 23 630 та тадбиркорлик субъектларига турли масалаларда амалий ёрдамлар кўрсатилди.
Тадбиркорликнинг янада ривожланишини таъминлаш, улар фаолиятига тўсиқ бўлаётган ҳар қандай ҳолатга тегишли тартибда муносабат билдириш, бартараф этиш чораларини кўриш прокуратура органларининг доимий эътибор марказида бўлиб қолади.
Хуршид ШУҲРАТЖОНОВ,
Бош прокуратура бошқарма
прокурори.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶