14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 10:29
Иқтисодиёт 👁 218

“АЁЛЛАР ДАФТАРИ”ГА КИРИТИЛГАН 55 НАФАР ХОТИН-ҚИЗЛАР ДОИМИЙ ИШ БИЛАН ТАЪМИНЛАНДИ

“АЁЛЛАР ДАФТАРИ”ГА КИРИТИЛГАН 55 НАФАР ХОТИН-ҚИЗЛАР ДОИМИЙ ИШ БИЛАН ТАЪМИНЛАНДИ

Мамлакатимизда аёллар ва ёшлар давлатимизнинг доимий ғамхўрлигида бўлиб, уларнинг турмуши сифатини ошириш, қулай меҳнат шароитини яратиш, ўз устида изланиб, салоҳиятини юксалтиришига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Туман прокуратураси томонидан оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга, тадбиркор ва тадбиркорлик қилиш истагини билдирган аёлларга амалий ҳамда ҳуқуқий ёрдамлар кўрсатиш, шу билан бирга хотин-қизларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан бир қанча ишлар амалга оширилмоқда.

Туман прокурорига бириктирилган 2-сектор ҳудудида ўтказилган хатловлар натижасида 13 минг 909 нафар 30 ёшдан юқори  хотин-қизлар орасида анкета сўровнома ўтказилди. Натижада 30-54 ёш оралиғидаги хотин-қизлар 10 минг 271 нафар, 55 ёшдан юқориси 3 минг 638 нафарни ташкил қилиб, 285 нафари ногиронлиги бор хотин-қизлар эканлиги аниқланди.

Шунингдек, меҳнатга лаёқатли хотин-қизлар 12 минг 57 нафарни ташкил қилиб, уларнинг 704 нафари ишлаш истагини билдиришган, шундан 170 нафари тикувчилик, 151 нафари қишлоқ хўжалиги соҳасида, 90  нафари тадбиркорлик, 173 нафари ўзини ўзи банд қилиш, 76 нафари ҳақ тўланадиган жамоат ишларида, 44 нафари бошқа соҳаларда ишлаш истагини билдиришган.

Шуларни эътиборга олиб, 2-сектор ҳудудида  меҳнатга лаёқатли ишсиз хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида сектор ҳудудидаги 2-сонли касб-ҳунар мактабида тикувчилик ва ширинликлар пишириш йўналишлари бўйича касбга ўқитиш ўқув марказлари ташкил қилиниб ҳозирги кунда 65 нафардан ортиқ хотин-қизлар мазкур касбга ўқитиш марказида тахсил олиб, касб-ҳунар ўрганишмоқда.

Сектор ҳудудидаги “Аёллар дафтари”га киритилган 5 нафар хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида субсидия тартибида иссиқхона қуриб берилди ва чорва моллари берилиб ўзини ўзи банд қилиш орқали бандлиги таъминланди.

Шунинг билан бирга “Аёллар дафтари”га киритилган 55 нафар хотин-қизлар доимий иш билан таъминланди. Хусусан, “Қиличбой” овулида яшовчи фуқаролар М.Зарифбоева ва Х.Азимбаевалар туман Халқ таълими бўлимига қарашли 83-сонли умумтаълим мактабига ўқитувчи лавозимига ишга жойлаштирилиб, доимий бандлиги таъминланди.  

Бундан, ташқари тумандаги “Тамара-Феруза” корхонаси тикувчилик цехи раҳбари, тадбиркор Тамара Юсупова томонидан 2-сектор ҳудудидаги “Беш овул”, “Тошқалъа” ҳамда “Юқори қишлоқ” маҳаллаларида цех шоҳобчалари ташкил қилиниб, “Аёллар дафтари”га киритилган 15 дан ортиқ хатин-қизлар ушбу шоҳобчаларга ишга жойлаштирилди. Тадбиркор томонидан яна тикувчилик соҳаси бўйича  хотин-қизларни касбга ўқитиш ва уларнинг бандлигини таъминлаш юзасидан жорий йилнинг февраль ойидан бошлаб, ўқув қурслари ташкил қилиниши режалаштирилмоқда.

“Қиличбой” овули ҳудудида яшовчи фуқаро томонидан сектор раҳбарининг тавсияси ҳамда кўмаги натижасида томорқа ерининг 2-сотих майдонида иссиқхона ташкил қилиниб, мева-сабзавот маҳсулотлари етиштирилиб келинаётган эди. Ушбу фуқаро томорқасидаги 3 сотих майдонга яна бир иссиқхона ташкил қилиб, ҳудудда яшовчи “Аёллар дафтари”га киритилган 5 хонадонда яшовчи хотин-қизларнинг бандлигини таъминлади.

2020 йил давомида 2-сектор ҳудудида 35 та оилалар никоҳдан ажрашишган бўлиб, мазкур оилаларнинг 18 таси сектор раҳбари, маҳалла фаоллари томонидан яраштирилди. Маҳалла фаоллари ва ишчи гуруҳ томонидан оила муқаддаслиги ҳақида олиб борилган тарғибот ишлари натижасида улар ярашиб, қайта оила қуриб, бирга яшаб келишмоқда.

2-сектор томонидан “Маҳалла - сектор - Халқ қабулхонаси - Маҳалла” тамойили асосида самарали ҳамкорлик  тизими жорий этилиб, хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, ҳудудни жиноятчиликдан ҳоли ҳудудга айлантириш юзасидан ижобий ишлар давом эттирилмоқда.

(Фото - uza.uz/)

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019