Жамият
👁 330
НОСОЗ МУЗЛАТКИЧ УЧУН ТЎЛАНГАН 2,5 МИЛЛИОН СЎМ ПУЛ ҚАЙТАРИБ ОЛИБ БЕРИЛДИ
Қипчоқ шаҳарчасида истиқомат қилаётган фуқаро Жамила Матмуродова Манғит шаҳридаги буюм бозорида фаолият кўрсатаётган дўконлардан биридан нархи 2,5 миллион сўмлик музлаткич сотиб олган эди.
Аммо яхши ният билан сотиб олинган ушбу музлаткич носоз бўлиб чиқди. Харидор Ж.Матмуродованинг нозос музлаткични харид қилган дўконига қайтариб топшириш борасидаги ҳаркатлари фойда бермади – сотувчи А.Жуманиёзова ушбу носоз музлаткични қайтариб олишни рад қилди.
Шундан кейин фуқаро Ж.Матмуродова Амударё тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига мурожаат қилди. Жамият ходимлари Ж.Матмуродованинг хоҳишига кўра унга музлаткич учун тўланган 2,5 миллион сўм пулини қайтариб олишига амалий ёрдам кўрсатди.
А.ЖУМАНИЁЗОВ.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶