13.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
13.11.2026, 01:41
Жамият 👁 436

Ҳар бир маҳаллага 500 миллион сўм: Қорақалпоғистон маҳаллаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан ажратилган маблағлар эвазига қандай ишлар амалга оширилди?

Ҳар бир маҳаллага 500 миллион сўм: Қорақалпоғистон маҳаллаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан ажратилган маблағлар эвазига қандай ишлар амалга оширилди?

2023 йилнинг 30 март куни ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожи билан танишиш мақсадида Қорақалпоғистонга ташриф буюрган мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёев аҳоли фаровонлигини янада оширишга қаратилган 3 та янги ташаббусни илгари сурган эди.

Қорақалпоғистон саноатини ривожлантириш, қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этиш, аҳоли бандлигини таъминлаш, камбағалликни қисқартириш доирасида ҳудуддаги 452 та маҳалланинг ҳар бирига тўғридан-тўғри 500 миллион сўмдан қўшимча маблағ ажратилилиши белгиланди. Бунинг учун алоҳида Қорақалпоғистон маҳаллаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил қилиниб, унга 2023 йилда 250 миллиард сўм ажратилди.

Амударё туманидаги овул ва маҳаллаларда юртбошимиз томонидан қаратилган юксак эътибор ва ишончни оқлаш, яратилган имкониятдан самарали фойдаланиш мақсадида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Ажратилган маблағ овул ва маҳаллаларда инсонларнинг яшаш шароитларини яхшилашга, мавжуд камчиликларни бартараф қилишга йўналтирилмоқда.

Хусусан, Фаровон маҳалласи ҳудудидаги Халқобод кўчасидаги истеъмолчиларга хизмат кўрсатадиган трансфарматор ўрнатилди, электр линиялари тортилди ва таянч устунлари ўрнатилди. Шу орқали электр энергияси билан боғлиқ муаммаолар ҳал қилинди. Шунингдек, Кимёгарлар-4 кўчасидан Кимёгарлар-16 кўчасигача йўлларга тош ётқизилди. Бу орқали пиёдалар ва ҳайдовчилар учун йўлларда ҳаракатланиш янада осонлашди. Қолаверса, Кимёгарлар кўчасига болалар майдончаси қурилди. Фаровон МФЙ биносига қуёш панели ўрнатилди ҳамда маҳалла ҳудудидаги йўл четига пиёдалар йўлакчаси қурилди.

Ажратилган маблағ ҳисобидан Дўстлик маҳалласида ҳам хайрли ва самарали ишлар амалга оширилди. Жумладан, Дўстлик МФЙ маъмурий биносига қуёш панели ўрнатилди. Маҳалла ҳудудидаги Шўрчи, Гурлан берк кўчаларига тош ётқизилди. Шўрчи кўчасига ичимлик суви тармоқлари тортилди ҳамда Дўстлик кўчасига кузатув камералари ўрнатилди.

Бу борадаги тизимли ишлар Янгиобод маҳалласида ҳам амалга оширилди. Хусусан, мазкур маҳалла фуқаролар йиғини биносига ҳам қуёш панели ўрнатилди ва шу орқали бино электр энергияси билан таъминланди. Шунингдек, Янгиобод маҳалласи ҳудудидаги Абдулла Авлоний кўчасига янгидан электр линиялари тортилди, таянч устунлари ўрнатилди. Бу орқали ҳудуддаги фуқаролар узоқ йиллардан бери қийнаб келаётган электр энергияси таъминоти билан боғлиқ муаммолар ўз ечимини топди.

Янгиобод маҳалласи ҳудудидан ўтувчи коллекторга ўрнатилган кўприкдан, яъни маҳалланинг Фаровон маҳалласи билан чегарасидан 40-сонли умумтаълим мактабигача пиёдалар йўлакчаси қурилди. Ушбу пиёдалар йўлакчасининг қурилиши маҳалла аҳолиси, айниқса, мактаб ўқувчиларининг йўлларда ҳаракатланишларида хавсизликни таъминлашга хизмат қилмоқда.

Маҳалланинг Амударё кўчасига болалар майдончасининг қурилиши эса болажонларнинг бўш вақтини мароқли ўтказишларига замин яратди.

Бир сўз билан айтганда, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳузурида Маҳаллаларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан ажратилаётган маблағлар маҳаллалар инфратузилмаларини такомиллаштириш, аҳолининг турмуш шароитларини янада яхшилаш, маҳаллаларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган дастурлар ижросини ҳамда мавжуд муаммоларнинг самарали ва тезкор ҳал этилишини молиявий ва моддий жиҳатдан таъминлашда муҳим восита бўлмоқда.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026