12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:43
Жамият 👁 423

Нукусда маиший коррупцияга қарши курашишда жамоатчилик назорати масалалари муҳокама қилинди

Нукусда маиший коррупцияга қарши курашишда жамоатчилик назорати масалалари муҳокама қилинди

Нукус шаҳрида маиший коррупция ҳолатларини жамоатчилик иштирокида ўрганиш ва таҳлил қилишга бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбир Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари Миллий Ассоциациясининг Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмаси томонидан “Нодавлат нотижорат ташкилотлари уйи”да ташкил этилди. Унда фуқаролик жамияти институтлари фаоллари, нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари ва мазкур йўналишга қизиқиш билдирган фаол фуқаролар иштирок этди.

Мазкур учрашув Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Жамоат фонди томонидан молиялаштирилган “Жамоатчилик иштирокида маиший коррупция ҳолатларини ўрганиш ва таҳлил қилиш” лойиҳаси доирасида ташкил этилди. Тадбирнинг асосий мақсади жамиятда учраётган маиший коррупция ҳолатларини кенг жамоатчилик иштирокида атрофлича ўрганиш, уларни таҳлил қилиш, мавжуд муаммо ва камчиликларни очиқ муҳокама этиш, шунингдек, ушбу салбий иллатнинг олдини олишга қаратилган амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат бўлди.

Давра суҳбатида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши коррупцияга қарши курашиш комплаенс-назорат бўлими бошлиғи Батир Матмуратов, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари Миллий Ассоциациясининг Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими бошлиғи Қуатбай Каримходжаев ҳамда бошқа иштирокчилар сўзга чиқиб, маиший коррупциянинг жамият ҳаётига салбий таъсири, унинг аҳоли ўртасида намоён бўлаётган турли кўринишлари, келиб чиқиш омиллари ва оқибатлари ҳақида фикр билдирдилар.

Давра суҳбатида давлат ва жамоат институтлари фаолиятида шаффофликни таъминлашда фуқароларнинг ўрни, жамоатчилик назоратини кучайтиришнинг аҳамияти, коррупциявий ҳолатларни барвақт аниқлаш ҳамда олдини олиш механизмлари хусусида атрофлича сўз юритилди.

Тадбир доирасида лойиҳа асосида ўтказилган ижтимоий сўровнома натижалари ҳам тақдим этилди. Унга кўра, сўровномада 2324 нафар респондент иштирок этган. Сўровнома натижалари аҳолининг маиший коррупцияга нисбатан қарашлари турлича эканини кўрсатди. Респондентларнинг катта қисми маиший коррупцияни давлат хизматларида пора ёки манфаат эвазига хизмат кўрсатиш, таниш-билиш орқали масалани ҳал қилиш, шунингдек, пул, совға ёки хизмат эвазига енгиллик яратиш каби ҳолатлар билан боғлаган. Бу эса ушбу муаммо жамиятда турли шаклларда қабул қилинаётганини англатади.

Таҳлилларга кўра, маиший коррупция энг кўп тиббиёт, таълим, давлат хизматлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва коммунал хизматлар соҳаларида учраши қайд этилган. Шунингдек, айрим респондентлар охирги бир-икки йил ичида ушбу ҳолатларга шахсан дуч келганини ёки унинг гувоҳи бўлганини билдирган. Фуқароларнинг коррупцияга муросали муносабатда бўлишига сабаб сифатида эса масалани тез ҳал қилиш истаги, вақтни тежаш, бошқа илож йўқлиги ҳақидаги қарашлар ҳамда ҳуқуқий билим етишмаслиги каби омиллар кўрсатилган.

Муҳокамалар давомида маиший коррупцияга қарши курашишда аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, мурожаат қилиш маданиятини шакллантириш, фуқароларнинг ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш кўникмаларини мустаҳкамлаш муҳим вазифалардан экани алоҳида таъкидланди. Иштирокчилар, шунингдек, давлат хизматларини рақамлаштириш, жавобгарлик чораларини кучайтириш ва жамоатчилик назоратини янада фаоллаштириш каби чоралар ушбу йўналишда энг самарали воситалардан бири эканини қайд этдилар.

Тадбир якунида билдирилган фикр ва таклифлар умумлаштирилиб, келгусида бу йўналишда амалга ошириладиган ишлар самарадорлигини оширишга қаратилган тавсиялар шакллантирилди. Таъкидланганидек, маиший коррупцияга қарши курашиш фақат давлат органларининг эмас, балки бутун жамиятнинг биргаликдаги саъй-ҳаракатини талаб этади. Бу борада жамоатчилик назоратини кучайтириш, фуқаролик жамияти институтларининг ўрнини мустаҳкамлаш ва аҳолининг фаол фуқаролик позициясини рағбатлантириш муҳим аҳамият касб этади.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026