Беш том маҳалласида ижтимоий профилактика: натижалар ва муаммолар таҳлил қилинди
Бугунги кунда маҳаллаларда жиноятчиликнинг олдини олиш, ижтимоий профилактика ишларини самарали ташкил этиш ва аҳоли муаммоларини жойида ҳал қилиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Шу мақсадда жорий йил 5 январь куни Президентимизнинг махсус қарор қабул қилиниб, бу борадаги ишлар янги босқичга кўтарилди. 15 февраль куни Амударё тумани Прокуратураси масъуллари раҳбарлигидаги маҳаллий ишчи гуруҳ томонидан мазкур қарор асосида туманнинг Беш том маҳалласида амалга оширилаётган ишлар аҳволи жойига чиққан ҳолда ўрганилди.
Беш том маҳалласида жами 3810 нафар аҳоли истиқомат қилади. Шундан 1880 нафарини аёллар ташкил этади. Маҳаллада 740 та хонадон, 939 та оила ва 36 та кўча мавжуд. Ўтган йилнинг 12 ойи давомида маҳаллада жами 3 та жиноят содир этилган. Шундан биттаси олдини олиш мумкин бўлган, 2 таси эса аниқланадиган жиноятлар ҳисобланади. 2025 йил якунига кўра маҳалла тоифаси “яшил” деб баҳоланган. Жорий йил январь ойи якуни бўйича эса маҳалла ҳудудида биронта ҳам жиноят содир этилмаган ва тоифа яна “яшил” деб қайд этилган.
Президентимизнинг юқоридаги қарори доирасида ишлаб чиқилган чораклик “йўл харита” ижроси бўйича ўрганишлар давомида айрим камчиликлар ҳам аниқланди. Жумладан, махсус электрон платформага орқали профилактика инспекторига 37 та банд бириктирилган бўлиб, жорий йил давомида 21 та маълумот юкланган. “Йўл харитаси”нинг тегишли 4 бандига мувофиқ, вояга етмаганларни қаровсиз ва назоратсиз қолдирган 5 нафар ота-оналарга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилган.
Бироқ Қипчоқ кўчаси ва Қипчоқ чойхона кўчасига 2 та кузатув камераси ўрнатиш вазифаси бажарилмаган. Шунингдек, хонадонлар, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари, кўнгилочар масканлар, кафе, ресторан ва барларни қўриқловга олиш чоралари кўрилмаган. 6 та ижтимоий объектга “Ҳудуд камера назоратида” стикерлари ўрнатилган, холос. Камераларнинг ўзи эса ўрнатилмаган.
Мазкур платформа бўйича хотин-қизлар фаолига 12 та банд бириктирилган бўлиб, жорий йил давомида фақат 5 таси бўйича маълумот юкланган. Мунтазам тазйиқ ва зўравонликка учраётган хотин-қизлар билан ижтимоий профилактика ишлари текширув кунига қадар ташкил этилмаган.
Ёшлар етакчисига 30 та банд бириктирилган, аммо 12 таси бўйича маълумот киритилган, 18 та банд бўйича маълумот юкланмаган. 3-йўналиш 9.1 бандига мувофиқ, ҳуқуқбузарликка мойил 3 нафар ёш рўйхатга олинган. Улардан 2 нафари билан профилактик тадбир ўтказилган, 1 нафари билан эса умуман ўтказилмаган.
Ижтимоий ходимга 10 та банд бириктирилган бўлса-да, жорий йил давомида биронта маълумот юкланмаган.
Ўрганиш жараёнида ҳуқуқбузарлик эҳтимоли бўлган шахслар тоифаси ҳам таҳлил қилинди. Маҳаллада 3 нафар муқаддам судланган шахс мавжуд бўлиб, улар билан профилактик суҳбатлар ўтказилган. Жазони ижро этиш муассасасидан қайтганлар 1 нафар, пробация ҳисобида турганлар 1 нафарни ташкил этади. Маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этиб, профилактик ҳисобга олинганлар 8 нафар.
Спиртли ичимликлар, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларга қарамлар 2 нафар бўлиб, улардан 1 нафари ихтиёрий равишда даволанишга ётқизилган. Руҳий касаллар 3 нафар, улардан 1 нафари даволашга ётқизилган. Қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинларга ружу қўйганлар, ғайриижтимоий хулқ-атворли шахслар ва қаровсиз вояга етмаганлар аниқланмаган.
Оилавий зўравонлик ва тазйиқ ҳолатлари профилактикаси доирасида 5 нафар хотин-қизга ҳимоя ордерлари берилган. Бироқ ажрим ёқасига келган ва низоли оилалар билан “хонадонбай” ва “оилабай” профилактика ишлари етарлича ташкил этилмаган.
Ўрганишлар давомида Беш том маҳалласи жиноятчилик кўрсаткичлари бўйича “яшил” тоифада сақланиб қолаётган бўлса-да, “йўл харита” ижроси, электрон платформага маълумот киритиш, видеокузатув тизимини жорий этиш ва хотин-қизлар ҳамда ёшлар билан профилактика ишларини кучайтириш бўйича жиддий камчиликлар мавжудлиги аниқланди. Мазкур камчиликларни қисқа фурсатларда бартараф этиш бўйича “маҳалла еттилиги” аъзоларига зарур топшириқлар берилди.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶