12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:44
Жамият 👁 738

“Экологик маданият — соғлом келажак асоси” лойиҳаси доирасида ижодкор ёшлар ўртасида иншолар ва расмлар танлови ўтказилди

“Экологик маданият — соғлом келажак асоси” лойиҳаси доирасида ижодкор ёшлар ўртасида иншолар ва расмлар танлови ўтказилди

Бутун дунёда иқлим ўзгариши билан боғлиқ муаммолар географияси тобора кенгайиб, экологик беқарорлик хавфи ортиб бормоқда. Бемаврид сув тошқинлари билан бир вақтда ер юзининг турли бурчакларини қамраб олаётган сувсизлик, қурғоқчилик оқибатида инсоният бошига ёғилаётган талофатлар табиат билан ўйлаб, оқилона муносабатда бўлишни тақозо этмоқда.

Ана шундай мураккаб шароитда экологик вазиятни яхшилаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш орқали инсонлар учун соғлом ҳаво муҳитини яратиш барча давлатлар, шу жумладан, мамлакатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди. Айни пайтда бу долзарб муаммони ҳал қилиш борасидаги саъй-ҳаракатларда нафақат давлат бошқаруви органлари, балки нодавлат ташкилотлар ҳам фаол иштирок этишмоқда.

Амударё туманида фаолият олиб борувчи “Жайхун илҳомлари” нодавлат нотижорат ташкилотининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан молиялаштирилган “Экологик маданият — соғлом келажак асоси” грант лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган тарғибот-ташвиқот тадбирлари ҳам аҳоли, айниқса, ёшларни экологик ва атроф-муҳитга, табиатга эҳтиёткорона муносабатда бўлишга, табиий ресурслардан тежаб-тергаб, оқилона фойдаланишга даъват этиш, уларнинг экологик билимларини оширишга қаратилгани билан муҳим аҳамият касб этмоқда.

Яқинда мазкур грант лойиҳаси иш режасига мувофиқ “Жайхун илҳомлари” нодавлат нотижорат ташкилоти ҳамда “Тараққиёт кўзгуси” газетаси таҳририяти ҳамкорлигида ташкил этилган “Яшил табиатни асраш — ўз қўлимизда” мавзусидаги иншолар танловида ҳам ўқувчи-ёшлар фаоллик билан иштирок этишиб, ўз ижодий ишлари орқали атроф-муҳит муҳофазасига, она табиатга, шу баробарида экологик муаммоларга бефарқ эмасликларини амалда намоён этдилар.

Танлов аввало умумтаълим мактабларида ўтказилиб, ўқувчилар томонидан ёзилган энг яхши иншолар она тили ва адабиёт ўқитувчиларининг хулосалари асосида танловнинг ҳакамлар ҳайъатига тавсия этилиб, ғолиблар шаффофлик асосида аниқланди ва “Жайхун илҳомлари” нодавлат нотижорат ташкилоти томонидан фахрий ёрлиқлар ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Жорий йилнинг 23 декабрь санасида эса 9-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби биносида “Экологик маданият — соғлом келажак асоси” лойиҳаси доирасида “Жайхун илҳомлари” нодавлат нотижорат ташкилотига аъзо шоир ва ёзувчилар, журналистларнинг ёш ижодкорлар билан учрашуви ташкил этилиб, экология ва атроф-муҳит мусаффолиги, яшил масканларнинг аҳамияти, келажак авлодга мусаффо ҳаво ва тоза экологик муҳит қолдириш мавзусида расмлар танлови ташкил этилди.

Танлов аввалида тадбир иштирокчилари мазкур мактаб ўқувчи-ёшларининг ижодий ишлари кўргазмаси билан яқиндан танишдилар. Расмлар танловининг юқори савияда, шаффофлик асосида ўтказилишини таъминлаш мақсадида ёш рассомлар учун қулай ва зарур шарт-шароитлар яратилиб, жараён мактабнинг тасвирий санъат йўналиши бўйича малакали ўқитувчиси Муҳриддин Холиқов томонидан кузатиб борилди.

Танлов якунида ёш ижодкор-рассомларнинг экологик муаммоларни бартараф этиш, яшил ўрмонзорларни кўпайтириш, ҳайвонот дунёсини асраб-авайлаш борасидаги муносабатлари акс этган ижодий ишлари танлаб олиниб, ғолиблар танлов ташкилотчилари томонидан фахрий ёрлиқлар, эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Грант лойиҳаси доирасида умумтаълим мактаблари ўқувчи-ёшлари ўртасида ўтказилаётган экология мавзусига бағишланган бу каби иншолар танловлари, шунингдек, шоир ва ёзувчилар, журналистларнинг ёш ижодкорлар билан учрашувлари ўсиб келаётган ёш авлод қалбида табиатга меҳр-муҳаббат туйғуларини уйғотиб, уларнинг экологик саводхонлигини оширишга ҳисса қўшиши шубҳасиз.

Робия Йўлдошева

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026