12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 22:10
Жамият 👁 577

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОНДА ОҚОВА СУВ ТИЗИМИ ТУБДАН МОДЕРНИЗАЦИЯ ҚИЛИНМОҚДА

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОНДА ОҚОВА СУВ ТИЗИМИ ТУБДАН МОДЕРНИЗАЦИЯ ҚИЛИНМОҚДА

Инсон саломатлиги ва атроф-муҳит мусаффолигини таъминлашда замонавий коммунал инфратузилма, хусусан, оқова сув тизимларининг ўрни беқиёсдир. Сўнгги йилларда Қорақалпоғистон Республикасида ичимлик суви таъминотини яхшилаш баробарида, канализация тармоқларини ривожлантиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Бугунги кундаги реал ҳолатга назар ташлайдиган бўлсак, Қорақалпоғистон Республикасида аҳолини марказлашган оқова сув хизмати билан қамраб олиш даражаси 5,4 фоизни ташкил этади. Республика миқёсида жами 223,2 километр оқова сув тармоқлари ва 80 та насос станциялари фаолият юритмоқда. Шундан салмоқли қисми, яъни 162,6 километр тармоқ, 49 та насос станцияси ва 1 та оқова сув тозалаш иншооти Нукус шаҳри ҳиссасига тўғри келади.

Яқинда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясининг ҳудудий бошқармаси ходимлари Нукус шаҳридаги оқова сув иншоотларида бўлиб, тизимнинг бугунги ҳолати ва модернизация жараёнлари билан яқиндан танишдилар.

Кўпчилик оқова сув иншооти деганда фақат қувурларни тушунади. Аслида эса бу мураккаб технологик жараёндир. Оқова сув тозалаш иншоотларининг асосий мақсади — аҳоли яшаш пунктлари ва саноат корхоналаридан чиқаётган ифлосланган сувларни қабул қилиб, уларни зарарсизлантириш ва табиатга қайтаришдан иборат.

Бу жараён бир неча босқични ўз ичига олади. Биринчи босқичда сув механик усулда йирик чиқиндилар, қум ва бошқа қаттиқ жисмлардан тозаланади. Иккинчи — биологик тозалаш босқичида эса махсус микроорганизмлар ёрдамида сув таркибидаги органик ифлослантирувчи моддалар парчаланади. Сўнгги босқичда сув хлорлаш ёки ультрабинафша нурлари ёрдамида зарарсизлантирилиб, экологик талабларга жавоб берадиган ҳолатда сув ҳавзаларига оқизилади.

Ҳар бир тозалаш иншоотида фаолият юритадиган махсус лабораториялар тизимнинг "юраги" ҳисобланади. Нукус шаҳридаги оқова сув тозалаш иншооти лабораториясида мутахассислар томонидан сувнинг таркиби доимий назорат қилиб борилади. Лаборатория ходимлари сувнинг тиниқлиги, кимёвий кислород истеъмоли, азот ва фосфор миқдори, шунингдек, патоген бактериялар мавжудлигини таҳлил қиладилар. Бу таҳлиллар тозаланган сувнинг дарё ва каналларга оқизилганда ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига зарар етказмаслигини кафолатлайди.

Ҳудуддаги санитария-эпидемиологик вазиятни тубдан яхшилаш мақсадида Жаҳон банки иштирокида йирик инвестицион лойиҳалар бошланган. Хусусан, 2024–2027 йилларга мўлжалланган, умумий қиймати 78 миллион АҚШ долларига тенг бўлган лойиҳа доирасида Нукус шаҳри, Тахиатош ва Хўжайли туманларида кенг кўламли қурилиш-реконструкция ишлари амалга оширилади.

Лойиҳа доирасида суткасига 45,2 минг куб метр оқова сувни тозалаш қувватига эга бўлган 3 та янги иншоот қурилиши режалаштирилган. Шунингдек, 142,3 километр узунликдаги янги оқова сув тармоқлари тортилади ва мавжуд насос станциялари модернизация қилинади.

Айниқса, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига асосан Нукус шаҳрининг ўзида 192,5 километр тармоқни янгилаш ва 17 та насос станциясини таъмирлаш кўзда тутилган.

Ушбу саъй-ҳаракатлар натижасида нафақат экологик барқарорлик таъминланади, балки аҳоли турмуш сифати сезиларли даражада ошади. Лойиҳалар якунига етгач, қўшимча 89,6 минг нафар аҳоли марказлашган канализация тизимига уланади. Натижада ҳудудда жами 98,8 минг нафар аҳоли замонавий оқова сув хизматидан фойдаланиш имкониятига эга бўлади.

Бу ўзгаришлар Оролбўйи минтақасида яшовчи аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, юқумли касалликларнинг олдини олиш ва шаҳар инфратузилмасини янги босқичга олиб чиқишда муҳим омил бўлиб хизмат қилади.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026