Никоҳни муддатидан олдин қайд қилиш асосларини биласизми?
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 октябрь кунги 550-сон Қарорининг 3-иловаси (Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидаларининг 69-банди) ва Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 14 ва 15-моддаларига мувофиқ, никоҳланувчиларнинг ўзаро розиликлари ва уларнинг никоҳ ёшига етганликлари никоҳ тузишнинг асосий шартлари ҳисобланади.
Ихтиёрийлик: Никоҳ тузиш ихтиёрийдир. Никоҳ тузиш учун бўлажак эр-хотин ўз розилигини эркин ифода этиш қобилиятига эга бўлиши керак. Никоҳ тузишга мажбур қилиш тақиқланади.
Никоҳ ёши: Никоҳ ёши эркаклар ва аёллар учун ўн саккиз ёш этиб белгиланган.
Умумий тартиб: Никоҳ тузиш истагини билдирувчи шахслар бу тўғрида белгиланган намунадаги ёзма ёки электрон ариза билан мурожаат этган кундан кейин бир ой ўтгач ФҲДЁ органи томонидан қайд этилади.
НИКОҲНИ МУДДАТИДАН ОЛДИН ҚАЙД ҚИЛИШ АСОСЛАРИ
ФҲДЁ органи мудири узрли сабаблар бўлганда ҳамда аризачиларнинг илтимосларига кўра бир ойлик муддатни қисқартириши мумкин.
Бунда узрли сабабларни тасдиқловчи қуйидаги ҳужжатлардан бири кўрсатилади:
Болаларининг туғилганлиги ҳақидаги гувоҳномалари.
Тиббиёт муассасасининг келиннинг ҳомиладорлиги ёки бир тарафнинг касаллиги ҳақидаги маълумотномаси.
Хизмат сафари тўғрисидаги гувоҳнома.
Ва шу каби узрли сабабларни тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар.
Б. Собиров, Амударё тумани ФҲДЁ бўлими 1-тоифали инспектори.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶