12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:53
Қишлоқ хўжалиги 👁 473

Нукусда Британия тажрибаси орқали ер унумдорлигини тиклаш йўллари муҳокама этилди

Нукусда Британия тажрибаси орқали ер унумдорлигини тиклаш йўллари муҳокама этилди

Оролбўйи минтақасида ерларнинг деградацияси ва чўлланиш муаммоси кескин тус олаётган бир пайтда Қорақалпоғистон Республикасида тупроқ унумдорлигини қайта тиклаш ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш йўлларини излаш муҳим устувор вазифага айланмоқда. Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтида айни шу долзарб мавзуга бағишланган муҳим илмий-амалий тадбир – “Олти дюйм тупроқ” номли ҳужжатли фильм тақдимоти бўлиб ўтди.

Тадбирда Буюк Британиянинг Тошкентдаги элчихонаси вакиллари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Ташқи беғараз кўмак маблағларини жалб этиш ва донорлар билан ишлаш бўлими масъуллари, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ходимлари, соҳавий илмий-тадқиқот институтлари мутахассислари, шунингдек, институтнинг профессор-ўқитувчилари, докторантлар ва фаол талаба-ёшлар иштирок этди. Халқаро ҳамкорлик доирасидаги бундай мулоқотлар минтақадаги экологик хавфсизликни таъминлашга қаратилган ягона ёндашувни шакллантиришда муҳим аҳамиятга касб этди.

Мазкур тақдимотдан кўзланган асосий мақсад — деградацияга учраган ерларнинг унумдор қатламини қайта тиклаш бўйича Буюк Британиянинг илғор, инновацион тажрибасини чуқур ўрганиш ҳамда уни Қорақалпоғистоннинг шўрланган ва қурғоқчил шароитида қўллаш имкониятларини атрофлича муҳокама қилишдан иборатдир. “Олти дюйм тупроқ” фильми айнан тупроқнинг ҳаётий аҳамияти ва уни сақлаш усулларига бағишланган бўлиб, у глобал иқлим ўзгаришлари фонида маҳаллий аграр секторни барқарор ривожлантиришга ундайди.

Тадбир давомида иштирокчилар экологик муаммолар, тупроқ ресурсларининг самарали бошқаруви, барқарор қишлоқ хўжалиги амалиётлари ҳамда халқаро ҳамкорлик истиқболлари ҳақида фаол фикр алмашишди. Олимлар ва мутахассислар Оролбўйи минтақасидаги тупроқ шўрланиши ва чўлланиш жараёнларига қарши курашишда хорижий инновацияларни қўллашнинг аҳамиятини алоҳида қайд этиб, бунинг учун фан ва амалиёт ўртасидаги интеграцияни кучайтириш лозимлигини таъкидлашди.

Фильмда ёритилган илғор тажрибалар ва инновацион ёндашувлар институт олимлари ва талабаларида катта қизиқиш уйғотди. Институт ректори Бердияр Жоллибеков бошчилигида ўтказилган муҳокамада иштирокчилар бу тажрибани Қорақалпоғистоннинг тупроқ-иқлим шароитида қандай қилиб муваффақиятли жорий этиш мумкинлиги ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

Хусусан, асосий эътибор қурғоқчиликка чидамли, кам сув талаб қиладиган навларни жорий этиш, сувни тежовчи агротехнологияларни кенг қўллаш ва тупроқни ҳимоя қилишнинг органик усулларини ривожлантиришга қаратилди. Бу каби очиқ мулоқотлар ёш олимлар ва талабаларни глобал муаммоларга маҳаллий ечим топишга ундаши билан бирга, келгусидаги илмий-тадқиқот ишлари учун янги, амалиётга йўналтирилган мавзулар ва йўналишлар очиб бериши билан ҳам аҳамиятлидир.

Тадбир якунлангандан сўнг, институт ректори Бердияр Жоллибеков Буюк Британиянинг Тошкентдаги элчихонаси вакилларини институтдаги янги, замонавий лабораториялар билан таништирди. Ушбу лабораториялар тупроқ таркибини аниқ таҳлил қилиш ва илмий ҳамкорлик учун мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилиши таъкидланди.

Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтида ўтказилган ушбу тадбир Қорақалпоғистоннинг экологик ва қишлоқ хўжалиги соҳасидаги халқаро ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаб, минтақанинг яшил иқтисодиётга ўтишини янада жадаллаштириш ва бу жараёнда илмий асосланган тажрибаларни амалиётга кенг жорий этишга хизмат қилади.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026