12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:39
Саломатлик 👁 550

Аҳолига етказиб берилаётган ичимлик сувининг сифати ҳамда ундан оқилона фойдаланиш ҳолати ўрганилди

Аҳолига етказиб берилаётган ичимлик сувининг сифати ҳамда ундан оқилона фойдаланиш ҳолати ўрганилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясининг Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий назорат қилиш инспекцияси томонидан тизимда қонунийлик ва шаффофликни таъминлаш, истеъмолчилар ўртасида тежамкорлик маданиятини тарғиб қилиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Инспекция фаолиятининг асосий йўналиши – ичимлик суви ва оқова сув тармоқларидан оқилона ва қонуний фойдаланишни назорат қилиш ҳамда сув исрофгарчилигига қарши курашишдан иборат.

Инспекция мутахассислари томонидан мунтазам равишда Республиканинг турли ҳудудларида ичимлик суви ва оқова сув тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиш ва ичимлик сувини беҳуда исроф қилиш ҳолатларини аниқлаш мақсадида ўрганишлар олиб борилмоқда. Жумладан, жорий йил бошидан буён жами 254 та бюджет ташкилотида ана шундай ўрганишлар ўтказилди. Натижада 26 та ташкилотда жиддий камчиликлар аниқланиб, ташкилот раҳбарларига камчиликларни зудлик билан бартараф этиш бўйича белгиланган тартибда кўрсатмалар берилди. Қонунбузарликка йўл қўйган 7 нафар масъул шахсларга эса Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг тегишли моддаларига асосан жарималар солинди. Бу каби чоралар бюджет ташкилотларида сув ресурсларидан фойдаланишда масъулиятни оширишга хизмат қилиши шубҳасиз.

Аҳоли саломатлигини ҳимоя қилиш мақсадида Инспекция ходимлари Қорақалпоғистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси мутахассислари билан яқин ҳамкорликни йўлга қўйган. 2025 йил бошидан буён ичимлик суви тармоқларидан кимёвий ҳамда биологик кўрсаткичларни текшириш учун жами 1742 та синамалар олиниб, лабораторияларга юборилди. Олинган синамалар асосида ичимлик сувининг сифати бўйича тегишли хулосалар чиқарилади ва аҳолига етказиб берилаётган сувнинг хавфсизлиги доимий назоратга олинган.

Соҳадаги тартиб-интизомни мустаҳкамлаш борасидаги ишлар ҳам қатъий давом эттирилмоқда. Йил бошидан буён ичимлик суви таъминоти ва оқова сув тармоқларига ўзбошимчалик билан ҳамда қонунга зид равишда уланиш, ушбу тармоқлардан ноқонуний фойдаланиш бўйича жами 402 та ҳолат аниқланди. Бу каби ноқонуний хатти-ҳаракатлар тизимга зарар етказиш билан бирга, бошқа фуқароларнинг сув таъминотига ҳам салбий таъсир кўрсатади. Аниқланган ҳолатлар бўйича айбдорларга Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг тегишли моддаларига мувофиқ умумий қиймати 1 миллиард 224 миллион сўмлик жарималар солинди. Бу чоралар сувдан ноқонуний фойдаланишнинг олдини олишда муҳим аҳамият касб этади.

Инспекция ходимлари яқинда Амударё туманининг Намуна маҳалласи Тутзор кўчасидаги хонадонларда бўлиб ўрганиш ишларини олиб бордилар. Ўрганишлар давомида аҳолига етказиб берилаётган ичимлик сувидан намуналар олиниб, лаборатория ходимлари томонидан текширилди ҳамда олинган намуналардаги ичимлик сувининг сифат кўрсаткичлари амалдаги давлат стандартлари талабларига мувофиқлиги тасдиқланди.

Назорат ва жазо чоралари билан бир қаторда, ичимлик сувидан тежамкорлик билан фойдаланиш борасидаги тарғибот-ташвиқот ишлари ҳам узлуксиз равишда амалга оширилиб келинмоқда. Шу мақсадда Инспекция ва Республика Маҳаллалар уюшмаси ўртасида тузилган меморандум асосида маҳаллаларда, шунингдек, ижтимоий объектларда доимий ўрганиш ва тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Йил бошидан буён жойларда 170 дан ортиқ тарғибот-ташвиқот тадбирлари ўтказилиб, улар телеканалларда ва ижтимоий тармоқларда кенг ёритилди.

Ўтказилаётган тарғибот-ташвиқот ишларидан асосий мақсад – истеъмолчиларга ичимлик сувидан оқилона фойдаланиш, уни тежаш ва қадрлаш маданиятини сингдириш ҳисобланади. Чунки сув ресурсларининг чекланганлигини ҳисобга олиб, ҳар бир томчи сувни қадрлаш бугунги куннинг долзарб талабидир. Инспекциянинг бу йўналишдаги назорат ва тарғибот ишлари келгусида ҳам тизимли равишда давом эттирилади.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026