12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 23:08
Жамият 👁 387

Коррупцияга қарши курашда ОАВнинг ўрни ортиб бормоқда

Коррупцияга қарши курашда ОАВнинг ўрни ортиб бормоқда

Коррупцияга қарши курашишда оммавий ахборот воситаларининг ўрни алоҳида. Оммавий ахборот воситалари жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муҳитни шакллантириш, аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш, коррупцион ҳолатларни фош этиш ва бу борада жамоатчилик назоратини кучайтиришда муҳим восита ҳисобланади. Улар орқали аҳоли коррупциянинг зарарли оқибатлари ҳақида хабардор бўлади, ушбу иллатнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш йўлларини ўрганади. “Тараққиёт кўзгуси” газетаси таҳририятининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан молиялаштирилган “Биз коррупцияга қаршимиз!” номли грант лойиҳаси ҳам ушбу мақсадларга қаратилгани билан аҳамиятлидир.

Лойиҳа доирасида газетада аҳолини ушбу иллатдан хабардор қилиш мақсадида таҳлилий мақолалар эълон қилиш, жамоатчилик фаолларининг чиқишларини ташкил қилиш орқали тарғибот ишларини олиб бориш, жойларда учрашувлар ташкил этиш, иштирокчиларга миллий қонунчиликдан кўчирмалар ва ҳуқуқий маълумот тарқатиш орқали аҳолининг хабардорлигини ошириш кўзда тутилган.

Бундан ташқари, лойиҳа доирасида давлат хизматчиларининг хабардорлигини оширишга ҳисса қўшиш мақсадида уларга коррупцияга қарши курашиш бўйича амалдаги қонунчиликдан кўчирмалар тарқатиш ҳам кўзда тутилган. Бунинг аҳамияти шундаки, давлат хизматчилари коррупцияга қарши курашишда олдинги сафда турадиган шахслардир. Уларнинг коррупцияга оид қонунчиликни чуқур билиши, ўз вазифаларини бажаришда шаффофлик ва ҳалоллик тамойилларига амал қилиши ушбу иллатга барҳам беришда ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Агар давлат хизматчилари ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини, шунингдек, коррупцион ҳаракатлар учун белгиланган жазоларни аниқ билсалар, бу уларни коррупцияга аралашишдан сақлайди ва жамиятда адолатли бошқарув тизимини шакллантиришга ёрдам беради.

Лойиҳа координаторлари Амударё тумани Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими ҳамда туман Маданият бўлимида бўлиб, давлат хизматчилари билан учрашув ўтказди ва уларга коррупциянинг ижтимоий оқибатлари, жамият ва давлат ривожига салбий таъсири ҳақида батафсил маълумотлар бериб, тарқатма материаллар тарқатдилар.

Давлат хизматчиларининг коррупцияга аралашиши давлатнинг иқтисодий салоҳиятига жиддий путур етказади. Бюджет маблағларининг талон-торож қилиниши, инвестиция муҳитининг ёмонлашиши, иқтисодий ўсишнинг секинлашиши каби оқибатлар юзага келади. Ижтимоий жиҳатдан эса аҳолининг давлатга бўлган ишончи йўқолади, ижтимоий тенгсизлик кучаяди, адолатсизлик кайфияти авж олади. Сиёсий оқибатлар эса давлат бошқарувининг самарадорлигини пасайтиради, халқаро майдонда мамлакат обрўсига салбий таъсир кўрсатади ва демократик қадриятларга путур етказади.

Шу сабабли лойиҳа доирасида жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муҳитни шакллантириш, аҳолининг, давлат хизматчиларининг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш, коррупцион хавф-хатарларни камайтириш ва давлат бошқарувида шаффофликни таъминлашга ҳисса қўшиш кўзда тутилган.

“Тараққиёт кўзгуси” газетаси таҳририятининг бу каби ташаббуслари коррупцияга қарши курашда жамоатчиликнинг фаол иштирокини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади. Оммавий ахборот воситалари, давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтларининг ҳамкорлиги эса коррупциясиз жамият қуриш йўлидаги энг самарали йўлдир. Бундай лойиҳалар аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириб, коррупцияга қарши курашда ҳар бир фуқаронинг масъулиятини кучайтиради ва Ўзбекистонда адолатли ва шаффоф жамият қуришга хизмат қилади.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026